Ш. А. Абдуллаева
Миллий онг ва унинг таркибий қисмлари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Миллий онг ва унинг таркибий қисмлари
1 Ж.Тулинов, З./офуров. Фалсафа. Т., «Ы=итувчи». 1997, 30-бет 48 «Миллий онг – бевосита ҳар бир миллат ва элатнинг узоқ тарихий этногенез даври, турмуш тарзи, иқтисодий ишлаб чиқариш усули, диний эътиқодлари, маданияти, бошқа халқларнинг бевосита таъсири туфайли шаклланган дунёқараши, иқтисодий, сиёсий-ижтимоий ва маданий-маънавий соҳаларда фаоллик даражаси» 2 . Инсон онгли бўлиб туғилмайди. Унинг ижтимоий фазилатлари, яъни онги оила, жамият таъсири туфайли шаклланади. Миллатнинг ўзига хос онги ҳам шундай шаклланади. Миллий онг миллатларнинг ижтимоий ишлаб чиқариш фаолияти, меҳнати, бошқа миллатлар билан мулоқати жараёни пайдо бўлади ва тил билан узвий боғлиқдир. Миллат ўтмиш аждодлар ва катта авлодлар яратган буюмлар, тушунчалар оламини ота-она тили орқали ўзлаштириб бориб, ўз онгини қарор топтиради. Миллий онг асорати, яъни истибдод тузуми ёки мустамлакавий ҳолат миллий онгни тубанликка олиб келади. Собиқ шўро тузуми даврида миллий онг тараққиёти миллий сиёсат туфайли чекланган эди. Мустақил Ўзбекистонда эса миллий онг миллатларимиз қолдирган маданий меросга ва қадриятларимизга таяниб ватанпарварлик ғурурини, барчанинг онгига жо қилмоқ биринчи даражали вазифадир. Миллий онг – Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашнинг самарали омилларидан биридир. Миллий онгни давр талаби даражасига кўтариш учун катта ишлар қилиш лозим. Биринчи навбатда, қарамлик, норосолик ҳиссиётидан қутилишимиз, иккинчидан, Марказий Осиёдаги ўз ўрнимизни, инсоният олдидаги масъулиятимизни билмоғимиз, учинчидан, тарихимиз, маданиятимиз ва маънавиятимизни, анъаналаримизни ҳар томонлама ўрганмоғимиз лозим. Ўзбекистонда ўзбекларнинг миллий онгини кўтаришга биринчи даражали масала деб қараган ҳолда, мамлакатимизда яшовчи барча миллатлар ва элатлар вакиллари маданияти, тили, урф-одатлари, бинобарин миллий онгининг ўсиши учун барча шароитлар яратилган. Миллий онгнинг таркибига миллий руҳ, миллий ҳис ва миллий ифтихор ҳам киради. 18-чизма 2 Муста=иллик изощли илмий-оммабоп лу\ат. Т., «Шар=», 1998, 133-б Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling