Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Дунё=араш 
турлари 
Мифологик 
дунё=араш 
Диний 
дунё=араш 
Фалсафий 
дунё=араш 


46 
17-чизма 
Мифологик дунёқараш – ижтимоий тараққиётнинг энг бошланғич 
даврига хос бўлган халқ оғзаки ижоди – нақл ва афсоналарда 
гавдалантирилган ижтиоий онгнинг асосий шаклидир. 
Мифологик (юнонча mifos – нақл, ривоят, logos – тушунча, таълимот) 
дунёқараш – ижтимоий тараққиёнинг энг бошланғич даврига хос бўлган халқ 
оғзаки ижоди – нақл ва афсоналарда гавдалантирилган ижтиоий онгнинг 
асосий шаклидир. 
«Олам қандай пайдо бўлган? +уёш, ой ва юлдузларни ким яратган? Бу 
сир-синоатга тўла борлиқнинг сўнги қаерда?» деган саволлар одамзотни 
азалдан қизиқтириб келган. 
Ушбу саволларга одамзот топган дастлабки жавоблар мифларда 
ифодаланган ва улар бутун бир мифологик тизимни ҳосил этган. +адимий 
туркийхалқларда ҳам шундай мифлар мавжуд бўлган. Мисол тариқсида ер, 
осмон, юлдузларнинг ташкил бўлиши, тузилиши ва ўзаро муносабати 
ҳақидаги мифологик нақлларни келтирамиз.
1. Ернинг устидан осмон дўппидай ёпиб туради. Энг баландда, ўртада 
Темир қозиқ юлдузи туради. Жами юлдуз ер билан темир қозиқнинг 
(атрофида) чир айланади. Ернинг остидаям бир темир қозиқ юлдузи бор. 
Икки темир қозиқ тортишиб, ер қимирламай туради. 
2. Ҳулкар аввал етти юлдуз бўлган. Бировини етти қароқчи олиб, 
олтитаси қолган. Етти қароқчи Ҳулкар билан +амбарнинг ўртасига тушиб, 
уларни юз кўрмас қилиб қўйган. Аввал улар бир-бирини яхши кўришган. 
Ҳозир Ҳулкар ботса, +амбар чиқади. +амбар ботса, Ҳулкар туғади. Ҳулкар - 
қиз, +амбар – йигит дейишади. Охири қиёматда Ҳулкар билан +амбар 
кўришармиш. 
3. Осмон қават-қават бўлар экан. Нечанчидир қаватида бир дарахт бор 
экан. Ҳар бир одамнинг оти ёзилган барг шу дарахтда бўлар экан. Одам ўлса 
барг сўлиб, узилиб тушар экан. Бари ерга тушаётганда, бирор одамга тегиб 
кетса шу одамнинг қулоғи чимирлар экан. Шундай вақтда калима қайтариш 
керак экан.
1
Диний дунёқараш – мифология (афсона) негизида шаклланган 
варивожланган. Диний дунёқарашнинг ўзига хос хусусияти шундаки, у 
табиий ва ижтимоий ҳодисалар моҳиятини уларнинг ўзидан эмас, балки 
табиатдан ташқарида Оллоҳнинг қудратига боғлаб ҳамма нарсада ва ҳар ерда 
илоҳий кучларнинг таъсири, мўъжизавий кучи бор деб тушунтиради.
2
Диний 
дунёқарашнинг халқ онгига сингиб қалбида чуқур илдиз отиб кетишининг 
боиси шундан иборатки, улар оддий кишиларнинг руҳиятига мослаб 
1
Турдимов Ш. Сир тыла дунё // «Мактабгача тарбия», 1992, 2-сон, 40-бет. 
2
Ж.Тулинов, З./офуров. Фалсафа. Т., «Ы=итувчи». 1997, 22-25 б. 


47 
уларнинг ҳиссиёти, тафаккурига таъсир этадиган ва кўп вақтгача эсда 
сақланиб қоладиган ёрқин образлар, афсона ва ривоятлар шаклида изҳор 
қилинишидадир.
Ислом таълимотидаги ҳар бир афсона ва ривоятларда катта ҳикмат, 
фалсафий фикр, маъно мавжуддир. Шунинг учун ҳам улар барҳаёт бўлиб 
авлоддан-авлодга ўтиб, бизнинг давримизгача етиб келди. Бундай маънавий 
бойликни эҳтиёт қилишимиз лозим. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling