Ш. А. Абдуллаева


Фаолият жараёнида ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантириш


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Фаолият жараёнида ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантириш 
усуллари 
Ҳар бир ўқитувчи ўқувчиларни қай усулда қандай муносабатлар 
жараёнида, қандай педагогик жараёнда тарбиялаш лозимлигини билиш 
керак. Шунинг учун ўқитувчи тарбия усуллари ҳақида кенг ва атрофлича 
билимга эга бўлиши лозим. 
Фаолият жараёнида ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантирувчи 
методларга машқ ва ўргатиш; топшириқ, педагогик талаб киради. Бола 
ривожланишининг ўзлигини белгилашнинг асосий омили – бу фаолиятдир. 
Фаолият ўқувчиларни билимларни мустақил эгаллашга ундайди, уларни 
Амалий намуна усули 
Тарбия маълумотларини амалий 
мещнат щаракатлари ор=али бериш 
Ўрнак кўрсатиш 
Ўзгалар ҳаётини, меҳнатини, 
тажрибасини мисол қилиб кырсатиш 
Кинофильмлар 
Тасвирий санъат
Бадиий санъат, графика 
Кўриш орқали тарбиялаш усуллари 
Кўргазмалилик усули 


42 
қайси ихтисосга мойилликларини аниқлашга, ижодий фаолият тажрибасини, 
ҳиссий қадрият муносабатларини ўзлаштиришларига ёрдам беради. 
14-чизма 
Машқ ва ўргатиш усуллари. Машқ болалар фаолиятини оқилона, 
мақсадга мувофиқ равишда ва ҳар томонлама ташкил қилиш, уларни ахлоқ 
мезонлари ва хулқ-атфор қоидаларини бажаришга одатлантиришдир. Машқ 
муайян хатти-ҳаракатларни кўп маротаба такрорлашни ўз ичига олади. 
Машқ ва одатлантириш ўқувчи учун онгли, ижодий жараёндир. Машқ 
натижасида кўникма, одат, янги билимлар ҳосил қилинади, ўқувчиларнинг 
ақлий қобилияти ривожланади, ахлоқий тажрибаси кенгаяди. Одатсиз тарбия 
– пойдеворсиз бинога ўхшайди, одат эса мунтазам машқ орқали 
мустаҳкамланади. 
Ўргатиш – ижтимоий хулқ-атворнинг одатий шаклига айлантириш 
мақсадида тарбияланувчиларнинг бажаришлари учун режали ва изчил тарзда 
ташкил қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий ишлардир. Ўргатиш бир неча 
изчил ҳаракатлар йиғиндисидир. Ўқитувчи бу ҳаракатларни кўрсатиб 
бериши, тушунтириши, кузатиши лозим. Фаолиятда машқ қилиш, кун 
тартиби машқлари, махсус машқлар каби машқ турлари мавжуд. 
Топшириқ. Ўқувчиларнинг меҳнат топшириқларини жамоа бўлиб 
бажаришлари уларда ижтимоий хулқ тажрибаларини шакллантиришда 
алоҳида аҳамиятга эгадир. Ўқувчилар ўз кучларини умум ишига сарфлашга, 
жамоа учун масъулиятни ҳис этишга ўрганадилар. Меҳнат қилиш болани 
характерини шакллантиради, мустаҳкамлайди. 
Педагогик талаб. Педагогик талаб тарбиянинг энг муҳим усулларидан 
биридир. Талаб – бу ўқувчининг турли вазифаларни бажариши; ижтимоий 
хулқ-атвор мезонларини ифодалаши; у ёки бу фаолиятда қатнашиб 
бажариши зарур бўлган аниқ бир вазифа сифатида намоён бўлиши; у ёки бу 
ҳаракатда рағбатлантирувчи ёки уни тўхтатувчи бўлиши; оқилона 
ҳаракатларга ундоўчи бўлиши мумкин. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling