Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Суҳбат ва ҳикоя. Ўқувчи шахсини ғоявий ва ахлоқий шакллантиришда
ўқитувчининг жонли сўзи энг таъсирли усул ҳисобланади. Суҳбат этик (жамиятда ахлоқ мезонлари), эстетик, сиёсий, таълим ва билишга оид мавзуларда уюштириши мумкин. Суҳбат давомида ўқувчиларнинг дилидагини айтиш жасоратини уйғотиш ўқувчиларни фикрлашга мажбур қилувчи саволлар бериш жуда муҳимдир. Бунда баҳс-мунозараларнинг аҳамияти каттадир. Ҳикоя. Ўқувчиларга ахлоқ мезонлари, Ватанимизнинг табиий-маданий бойликлари, ажойиб меҳнаткаш кишилари, тарих, адабиёт, санъат ҳақида ҳикоя қилиб бериш мумкин. Суҳбат ва ҳикоя ўқувчиларнинг ёшига мос мавзуларда, уларнинг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда танланиши ва ўтказилиши лозим. Ўқувчилар мавзуга бефарқ қарамасликларини таъминлаш керак бўлади. Намуна. Ўқитувчининг шахсан ўзи намуна бўлиши ўқувчиларга катта таъсир кўрсатади. Улар ўқитувчининг дарсда ва ҳаётда ўзини қандай тутишини, атрофдаги одамлар билан қандай муомала қилишини, ўз вазифаларини қандай бажаришини кузатиб юрадилар. Ўқувчилар оиладаги катталарнинг, атрофдагиларнинг хулқ-атворига ҳам тақлид қиладилар, улардаги ижобий ёки салбий хислатларни ўзларига сингдириб олишлари мумкин. Шунинг учун катталар болалар ёнида доимо эътиборли бўлишлари, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзларини тутишлари лозим. Турли алломалар, илғор кишилар ҳаёти ва фаолиятидан олинган ёрқин маълумотлар, бадиий асарлар, фильмлардаги қаҳрамонлар хатти- ҳаракатидаги яхши намуналар болаларнинг онгига кучли таъсир қилади. Мактабларда турли касбларнинг илғор вакиллари, машҳур кишилар, спортчилар, санъаткаорлар билан учрашувлар ўтказиш жуда яхши самара беради, болалар шу кишиларга ўхшашга интиладилар, уларга тақлид қиладилар. Ўқитувчи ва ота-оналар, жамиятдаги катта кишилар ҳар томонлама ёшларга ибрат бўлишга арзигули бўлишлари ҳозирги кун талабидир (12-чизмага қаранг). 41 12-чизма Тарбияда кўргазмалилик усулидан фойдаланиш мумкин. Унга қуйидагилар киради (13-чизмага қаранг): 13-чизма Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling