Ш. А. Абдуллаева
Тарбиянинг мақсадга қаратилганлиги ва демократия қоидаси
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Тарбиянинг мақсадга қаратилганлиги ва демократия қоидаси
Тарбия қоидаси – педагог таълим ва тарбия жараёнини яхшироқ ташкил этиш мақсадида фойдаланадиган бошланғич ҳолат, раҳбарлик асосидир. Тарбия қоидалари ўқитувчи, тарбиячиларга йўл-йўриқ кўрсатувчи қоидалар ҳисобланади. Тарбиянинг мазмуни, ташкил этиши, усуллари ва уларга қўйиладиган талаблар тарбия қоидаларида ўз ифодасини топади. (Тарбия қоидалари тўғисидаги маълумот мазкур луғатда берилган). Тарбиядан кўзланган асосий мақсад, ҳар томонлама етук, маънавий ривожланган, ақлий ва ахлоқий баркамол шахсни шакллантиришдан иборат экан, тарбиявий фаолиятнинг мазмуни, ташкилий шакллари ва усуллари шу мақсадга эришишни назарда тутади. Тарбиянинг мақсадга қаратилганлик қоидаси шуларда ўз ифодасини топади. Умумий таълим мактабининг асосий вазифаси – шахснинг ақлий, маънавий ва жисмоний ривожланиши, қобилиятларини ҳар томонлама камол топтириш, имкони борича қулай шароитлар яратишдан иборатдир. Мақсадга интилиш ва мақсад бир хил нарса эмас, мақсадни амалга ошириш учун ҳаракат қилиш лозим. Шахснинг шаклланиш манфаатлари ҳар бир педагогик тадбирни тарбиянинг умумий мақсадлари билан боғлашни, уни режали тарзда ва қатъий суръатда амалга оширишга ҳаракат қилишни талаб этади. Тарбия соҳасида қандай иш олиб борилмасин, аввало тарбиячи ва ўқитувчи тарбиянинг мақсад ва вазифасини аниқ тасаввур этиши ва англаб олиши лозим. Мактабда ва мактабдан ташқарида олиб бориладиган барча ишлар ўйланган муайян мақсадни амалга оширишга, умуман олганда комил инсонни тарбиялашга қаратилган бўлиши зарур. Тарбия жараёнида инсонпарварлик ва демократия қоидасига амал қилиш ҳозирги куннинг муҳим талабидир. Ўқувчиларга инсонпарварлик тарбиясини сингдиришда +уръони Карим, Ҳадиси шарифдан, буюк алломаларимизнинг ахлоқий-дидактик асарларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Мактабларда барча фанларни, айниқса, ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитиш жараёнида тарбияга, жумладан инсонпарварликҳис-туйғуларини шакллантиришга катта эътибор қаратиш лозим. 36 Тарбияда инсон шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, ҳар бир бола, ўсмир ва ёшларнинг бетакрор ва ўзига хослигини ҳурматлаш, унинг ижтимоий ҳуқуқи ва эркинлигини ҳисобга олиш лозим. Тарбияни демократиялаш – бу тарбияни маъмурий эҳтиёж ва қизиқишлардан юқори қўйиш, тарбиячи ва тарбияланувчи ўртасидаги ўзаро ишонч, ҳамкорлик асосида педагогик муносабатлар моҳиятини ўзгартириш демакдир. Бу тарбия ишига жамоатчиликни жалб қилиш, унинг ривожланишига жамоат олмилини киритиш демакдир. Демократик тарбия шахс тарбиясининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Бу инсон онги ва тушунчалари тизимида ҳаёт ҳақидаги эркин фикр, фалсафий-сиёсий, ҳуқуқий, эстетик, ахлоқий, бадиий-касбий қарашларниш шакллантириш жараёни ҳисобланади. Демократик тарбия – муаян ижтимоий гуруҳ аъзоларига хос мавжуд эҳтиёжлар, тилак, орзу, умид, эркинликлар ҳамда манфаатлар маҳсули сифатида яратилади. Демократик тарбия энг аввало, халқ ҳокимиятчилиги, қонун устиворлиги, эркинлиги, тенглиги, юксак эътиқод, иймон, Ватан ва халқ олдидаги масъулият, ватанпарварлик, фидоийлик каби фазилатларда намоён бўлади. Шунинг учун ҳам бирор жамият, ижтимоий гуруҳ демократик мафкурасини бошқа бир ижтимоий гуруҳ онгига мажбуран сингдириб бўлмайди. Тарбиявий фаолиятни демократиялаш ва инсонпарварлаштириш унинг моҳияти ва мазмунини қайта тафаккур этишни кўзда тутади, шахснинг ривожланиш ва ўзлигини англаш ҳуқуқини таъминлайди. Моҳир ўқитувчи ўқувчининг фикрини диққат билан тинглай олади, унга далда беради, тинчлантиради, болаларни севади, уларни тенг кўради, ҳар бир ишни адолат билан ҳал қилиб, ўзининг инсонпарварлигини намоён қилади. Ўқитувчининг ўзи ҳам ўқувчининг қалбига йўл топиши учун фақат билими билангина эмас, балки одоб-ахлоқи, маданияти, ширинсуханлиги, умуман олганда инсоний сифатлари билан намуна бўла олиши мумкин. Шундагина ўқитуцвчи ва ўқувчи орасида ҳақиқий дўстона муносабат қарор топади. Ўқитувчи ўқувчини ўз ҳамкори деб билади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling