Ш. А. Абдуллаева
Миллий истиқлол мафкурасини ёшлар онгига сингдиришда таълим-
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Миллий истиқлол мафкурасини ёшлар онгига сингдиришда таълим-
тарбия муассасалари ва оиланинг роли Ўзбекистон мустақилликкаэришганидан сўнг жамиятимизнинг барча соҳалари қатори маънавий-мафкуравий ҳаётимизда ҳам улкан ўзгаришлар рўй берди. Ўзбекистоннинг миллий истиқлол мафкураси яратилди. Чунки ўз келажаги ҳақида қайғурадиган миллат ҳеч қачон миллий ғоя ва миллий мафкурасиз яшамаган ва яшай олмайди. Миллий мафкурамиз халқимизнинг мақсад-муддаоларини ифодалайди, тарих синовларидан ўтишга унинг руҳини кўтариб, таянч ва суян бўлади, шу миллат, шу жамият дуч келадиган кўплаб ҳаётий ва маънавий муаммоларга жавоб излайди. Миллий истиқлол мафкурамиз кўп миллатли Ўзбекистон халқининг эзгу ғоя – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги асрий орзу интилишларини акс эттиради. Таълим-тарбия муассасаларида, оила, маҳалла қўмиталари, ижтимоий институтларнинг асосий вазифаси – Миллий истиқлол ғоямизни юртимизда яшаётган барча кишиларнинг маънвий бойлигига, дунёқарашининг негизига айланишига кўмаклашиш, унинг моҳиятини кенг жамоатчиликка ҳар томонлама тушунтиришдан иборат. Миллий мафкурамизнинг бош ва асосий \оялари Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон щаёт Ватан равна=и Юрт тинчлиги Хал= фаровонлиги Комил инсон тарбияси Миллатлараро тотувлик Ижтимоий щамкорлик Динлараро ба\рикенглик 31 Миллий истиқлол мафкурасини ёшлар онгига сингдиришда таълим- тарбия муассасалари ва оиланинг ўрни айниқса муҳимдир. Миллий истиқлол ғоясини инсон қалби ва онгига сингдириш йўналишлари 5-чизмада ўз аксини топган: 5-чизма Миллий истиқлол мафкурасини ёшлар онги ва қалбига сингдириш таълим-тарбиянинг турли шакллари орқали амалга оширилади. Бунда қуйидаги вазифаларни назарда тутиш лозим: - таълим муассасаларида болалар ва талабаларнинг ёшига мос равишда миллий истиқлол мафкурасини сингдиришнинг дифференциал педагогик- психилогик дастурини яратиш; - кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида ўқувчи-талабалар онгида миллий ғоя ва миллий истиқлол мафкурасини шакллантириш ишларини узлуксиз тарзда олиб бориш; - ўқув дастури, дарслик ва қўлланмаларда миллий истиқлол мафкураси ғояларини теран акс эттириш; - мактаб, лицей, коллеж, институт ва университетларда мафкуравий тарбияни бугунги кун талаблари даражасига кўтариш; Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling