Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Комил инсон – бу озод шахс, эркин фикр юритувчи, ўз халқининг
идеаллари учун курашувчи инсон, ўз Ватанига ҳалол хизмат қилувчи кишидир. «Комиллик – меҳр-мурувват, адолат, тўғрилик, виждон, ор-номус, ирода, тадбиркорлик, матонат каби кўплаб асл инсоний хислат ва фазилатларнинг мажмуидир» 1 . Комил инсон - қуллик, мутелик, боқимандаликдан батамом халос бўлган шахсдир. Тарихимизда комиллик тимсоллари кўпдир. Алпомиш халқимизнинг идеал қаҳрамони. Навоий учун идеал – Фарҳод образи. Ойбекнинг «Навоий» романида эса Навоий – идеал образ. Айни пайтда у реал тарихий шахс, комил инсондир. Президет И.А.Каримов миллий мафкура ва унга қўйилган талаблар ҳақида «Мафкура (арабча мафкура – нуқтаи назарлар ва эътиқодлар тизими, мажмуи) – жамиятдаги муайян сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, диний, бадиий, 1 Дескриптор – (лотинча «descripto») ёзаман, тавсифлайман. 2 Мащмудов М. Комил инсон шахси ва ижтимоий тарбия // «Педагогик мащорат», 2002, 4-сон, 6-10 бет. 1 Миллий исти=лол \ояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т. «Янги аср авлоди», 2000, 131-б. 29 фалсафий, илмий қарашлар, фикрлар, ва ғоялар мажмуи» 2 . Мафкурасиз жамият, ижтимоий гуруҳ ёки миллат бўлиши мумкин эмас. Жамият маънавияти ичида турли мафкуралар бўлиши мумкин. Лекин бир жамият, ижтимоий гуруҳ ёки миллатнинг мафкурасини бошқа жамият, ижтимоий гуруҳ ёки миллатга мажбуран қабул қилдириш мумкин эмас. Юртбошимиз ўзининг кўплаб асарларида мафкура ва миллий мафкура моҳиятини ёритиб берган. «Тафаккур» журнали мухбири саволларига жавобида мафкуранинг зарурлиги ва аҳамиятини асослаб: «Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Мафкура бўлмаса, одам, жамият, давлат ўз йўлини йўқотиши мумкин. Иккинчидан, қаердаки, мафкуравий бўшлиқ вужудга келса, ўша ерда бегона мафкура ҳукмронлик қилиши тайин», - деди. Шу нутқида Президентимиз мафкуранинг яратилиши масаласига ҳам тўхтаб ўтганлар: «Албатта мафкурани бир кун ёки бир йилда яратиб бўлмайди. Чунки мафкура шакллантирилиб борилади. Унинг асосий тамойилларини ишлаб чиқиш мумкин. Амма бу тамойиллар реал ҳаётда ўз ўрнини топмаса, бундай мафкура фақат қоғозда бўлади холос» 3 . Юртбошимиз миллий мафкура ва у нималарни ўзида мужассамлаштириши ва қандай талабларга жавоб бериши керак, деган масалага ҳам алоҳида тўхталиб ўтади. Миллий мафкура биринчидан, ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини, халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу-орзуларини, жамиятимиз олдига бугун қўйилган олий мақсад ва вазифаларни қамраб олиши шарт. Иккинчидан, жамиятимиздаги мавжуд фикрлар ва ғоялар, эркин қарашлардан, ҳар қандай тоифа ва гуруҳларнинг интилишлари ва умидларидан, ҳар қандай инсоннинг эътиқоди ва дунёқарашидан қатъий назар, уларнинг барчасини ягона миллий байроқ атрофида бирлаштирадиган, давлатимиз даҳлсизлигини асрайдиган, халқимизни буюк мақсадлар сари чорлайдиган ягона мафкура бўлиши даркор. Учинчидан, миллий мафкурамиз ҳар қандай миллатчиликлардан холи бўлиб, жаҳон ҳамжамиятида, халқаро майдонда ўзимизга муносиб ҳурмат ва иззат қозонишга пойдевор бўлиши лозим. Тўртинчидан, миллий ғоя ёшларимизни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат руҳида тарбиялаши, уларнинг қалбига инсонпарварлик ва одамийлик фазилатларини пайванд қилишдек, олижаноб ишларимизда мададкор бўлиши лозим. Бешинчидан, миллий мафкура, Ватанимизнинг шонли ўтмиши ва буюк келажагини узвий боғлаб туришга, ўзимизни улуғ аждодларимиз боқий меросининг муносиб ворислари деб ҳис қилиш, шу билан бирга, жаҳон ва замоннинг умумбашарий ютуқларига эришмоқа йўл очиб берадиган ва шу мақсадларга муттасил дъват қиладиган ғоя бўлиши керак. 2 Муста=иллик: изощли илмий-оммабоп лу\ат. Т., «Шар=», 1998, 106-б. 3 Каримов И.А. Жамиятимиз мафкураси хал=ни хал=, миллатни миллат =илишга хизмат этсин // Тафаккур, 1998 й, №8, 10-б. 30 «Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллари» асарида юртбошимиз миллий мафкурамизнинг бош ғояси – озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишдан иборат эканлигини кўрсатади. Миллий истиқлол мафкурамизнинг асосий ғоялари сифатида эса қуйидагилар белгиланган: Ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фровонлиги, Комил инсонни тарбиялаш, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик (толерантлик) (4-чизма). (4-чизма) Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling