Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий онгни шакллантирувчи
Тарбия
методлари Сыз орқали ифодалаш методи 39 10-чизма Тарбия мураккаб жараён бўлиб, унинг усуллари, восита ва омиллари асрлар давомида шаклланиб такомиллашади, ўзини оқлаган урф-одатлар анъанага айланади. Халқ педагогикасида турли тарбия усуллари ва воситаларидан фойдаланилади, бу усул ва воситалар ниҳоятда ранг-баранг бўлиб, кўп томонлари билан илмий педагогикадан устунлик қилади. Бу усуллар илмий педагогиканинг шаклланишида ҳам ўз таъсирини ўтказган. Халқ педагогикасида қўлланилган усуллар: тушунтириш, намуна, насиҳат, огит бериш, қоралаш ва жазо. Педагогикада тарбия методлари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: ижтимоий онгни шакллантирувчи методлар; фаолият жараёнида ижтимоий хулқ ва тажрибаларни шакллантириш методлари; ўз-ўзини тарбиялаш усуллари; рағбатлантириш ва жазолаш методлари. Ижтимоий онгни шакллантирувчи методларга ўқувчиларда илмий дунёқараш, эътиқодни, маънавий ва сиёсий ғояларни шакллантириш мақсадида уларни онгли, ҳислари ва иродасига таъсир кўрсатиш усуллари киради. Бу усуллар орқали жамият ўқувчилар олдига қандай талаблар қўяётгани етказилади. Булар асосан сўз орқали ифодаланади (11-чизма). Сўз орқали ифодалаш методи Маслащат бериш Маълумотларни эшитиш орқали қабул қилиш Щикоя Суҳбат Маъруза 40 11-чизма Ўқувчиларда сиёсий онглилик ва ижтимоий фаоллик, яъни давлатнинг ички ва халқаро сиёсати қоидаларини тушуниш ва идрок қилишни тарбиялаш лозим. Тушунтириш – ижтимоий онгни шакллантиришда энг кўп ишлатиладиган усулдир. Тушунтиришда ўқувчиларга мамлакатимиз фуқаросининг ўз давлатига нисбатан ҳуқуқлар ва бурчлар билан боғланганлиги борасида маълумотлар берилади. Ўқувчиларга давлатимиз герби, байроғи, мадҳияси, конституцияси моҳияти тушунтирилади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling