Ш. А. Абдуллаева


Тарбияда миллий ва умуминсоний қадриатларнинг устиворлиги


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Тарбияда миллий ва умуминсоний қадриатларнинг устиворлиги 
қоидаси 
 
Тарбия қоидалари ўқитувчи ва тарбиячиларга йўл-йўриқ кўрсатувчи 
қоидаларда ўз аксини топади ва янги, комил инсонни шакллантириш 
вазифалари билан белгиланади. Тарбия қоидалари Шарқ ва Марказий Осиё 
файласуф-донишмандлари (Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Абу 
Наср Фаробий, Матурудий, Кошифий, Марвазий, Бахоуддин Нақшбанд, 
Хўжа Ахмад Яссавий)нинг фикрлари ва миллий педагогика эришган 
ютуқларга асосланади. Тарбиявий жараёнда бу қоидаларга амал қилиш 
тарбиянинг самарасини оширади, яхши натижаларга олиб келади. 
Тарбиянинг мақсадга қаратилганлик, инсонпарварлик ва демократия 
қадриятларининг устунлиги қоидаси ҳам муҳим аҳамиятга эга. 


37 
Ўқувчиларни Ватанимиз қадриятлари, бой маданияти ва маънавияти 
билан таништириш жуда муҳимдир. «Таълим тўғрисида»ги +онун ва Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастурида ҳам таълим-тарбия жараёнида миллий ва 
умуминсоний қадриятлардан фойдаланишга оид кўрсатмалар берилади. 
Шунинг учун тарбия жараёнида халқимизнинг маданий меросини ўрганиш, 
миллий ўзига хослиги, маънавий хусусяиларини ҳисобга олиб, халқ 
педагогикаси анъаналарига суяниб иш кўриш мақсадга мувофиқдир.
Шу ўринда қадриятлар ўзи нима? деган саволнинг туғилиш ҳам 
табиийдир. Профессор Ж. Туленовнинг таърифича: «+адриятлар дейилганда 
фақат ўтмиш даврлар учун муҳим аҳамият касб этиб қолмасдан, ҳозирги кун 
ва келажакдаги тараққиётга ҳам ижобий таъсир кўрсатадиган, кишилар 
онгига сингиб ижтимоий аҳамият касб этадиган моддий, маънавий, табиий, 
диний, ахлоқий, фалсафий ва бошқа бойликлар мажмуи тушунилади»
1

+адрият деган тушунча қадр-қиммат деган маънони билдиради. 
Халқимизнинг кўп асрлик қадриятларини, улкан ва бой маданий 
меросини чуқур билмасдан, миллий ўзликни англаш, миллий ғурур 
туйғусини қарор топтириш мумкин эмас. Ўзбек хлқи кўп асрлик тарихий 
тараққиётида катта маданиятни яратди. У яратган бойликлар ёшлар 
тарбиясида муҳим восита бўлиб хизмат қилади. Ал-Бухорий, ал-Хоразмий, 
Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Фузулий, Бедил ва 
бошқа буюк мутафаккирларнинг асарлари орқали ўқувчилар гўзал ахлоқ, 
бахт, инсоф, поклик, иффат, сабр-матонат, меҳр-шавқат, ота-онани ҳурмат 
қилиш қоидалари ҳақида кенг тасаввурга эга бўладилар. Инсонийлик ўз 
таркибига инсоннинг энг яхши ахлоқий хусусиятларини, одамлар орасида 
ўзаро яхши муносабатда бўлиш, дўстлик, ота-онага садоқатлилик, 
меҳнатсеварлик, диёнатлилик каби фазилатларни қарор топишига катта 
аҳамият берганлар. 
Истиқлол мафкураси халқимизнинг табиати, иродаси, орзу-
интилишларини ифодалай диган қатор миллий хусусиятларни замон 
талаблари асосида янада бойитишни назарда тутади. Бу хусусиятлар 
қуйидагилардан иборат (8-чизмага қаранг): 
8-чизма 
1
Туленов Ж., /офуров З. Фалсафа. – Т., «Ы=итувчи», 1997 й., 285-бет. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling