Ш. А. Абдуллаева


Тарбия қонуниятлари ва қоидалари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

 
Тарбия қонуниятлари ва қоидалари 
Тарбия назарияси – педагогика фанининг муҳим бир қисми бўлиб 
тарбия жараёнининг мазмуни, усули ва қоидалари, ташкил этиш шаклларини 
ўрганади. тарбия жарёнининг моҳияти шу жараён учун ҳарактерли бўлган ва 
муайян қонуниятларда номоён бўладиган ички алоқа ва муносабатларни акс 
эттиради. 
Ҳозирги 
замон 
педагогикасида 
тарбия 
тарбиячининг 
тарбияланувчи шахсига оддий таъсир кўрастиши эмас, балки тарбиячилар ва 
тарбияланувчиларнинг аниқ бир мақсадга қаратилган, бир-бирлари билан 
ҳамкорликда қиладиган муносабатлари ва ўзаро таъсир кўрсатиши эканлиги 
алоҳида таъкидланади.
Таълим жараёнини самарали ташкил этиш кўп жиҳатдан тарбия 
қоидаларига амал қилишига ҳам боғлиқдир. Тарбия қоидаси - бу педагог 
таълим ва тарбия жараёнини яхшироқ ташкил этиш мақсадида 
фойдаланадиган бошланғич ҳолат, раҳбарлик асосидир. тарбия қоидалари 
деганда ўқитувчи, тарбиячиларга йўл-йўриқ кўрсатувчи қоидалар 
тушунилади, улар комил инсонни шакллантириш вазифалари билан 
белгиланади. тарбия қоидалари Шарқ ва Марказий Осиё донишмандларининг 
фикрлари ва миллий педагогика эришган ютуқларига асосланади. Тарбия 
қоидалари мустақил ҳарактерга эга бўлиб, тарбиянинг ўзига хос 
хусусиятларини ва қонуниятларини акс эттиради.
Тарбия қоидаларига қуйидагиларни киритиш мумкин: «тарбиянинг 
маълум мақсадга қаратилганлиги; тарбиянинг инсонпарварлик ва демократия 
қоидаси; тарбиянинг ҳаёт ва меҳнат билан боғлиқлиги қоидаси; тарбияда 
миллий-маданий ва умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги қоидаси; 
тарбияда ўқувчиларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш 


34 
қоидаси; изчиллик, тизимлилик, тарбиявий таъсирларнинг бирлиги ва 
узлуксизлиги қоидаси»
1

7-чизма 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling