Ш. А. Абдуллаева


Рағбатлантириш ва жазолаш – тарбия методи сифатида


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Рағбатлантириш ва жазолаш – тарбия методи сифатида 
Педагогикада рағбатлантириш ва жазолаш ҳам тарбия методи сифатида 
ишлатилади. Бизнинг тарбия тизимимизда рағбатлантириш ва жазолаш бола 
шахсини ҳурмат қилишга асосланади ва қадр-қиммат туйғусини тарбиялашга 
Ижтимоий хулқ 
тажрибаларини 
шакллантирувчи 
усуллар 
Маш= 
Ўргатиш 
Топшириқ 
Педагогик талаб 
Машқ 


43 
қаратилган. Рағбатлантириш ва жазолаш аввало болаларнинг характери ва 
хулқида ижобий хислатларни ўстиришга, уларнинг хатти-ҳаракати ва 
хулқини тўғри йўлга солиб юборишга ҳамда пайдо бўлган ижобий 
фазилатларни ривожлантиришга ёрдам беради. 
Рағбатлантириш болага ишонишга, унда бўлган ижобий қобилият ва 
фазилатларнинг кучини эътироф этишга асосланади. Рағбатлантириш 
ўқувчининг кўнглини кўтаради, унга қувонч келтиради, ўқувчини янада 
яхшироқ 
бўлишга 
интилишга 
ёрдам 
беради. 
Мактабларда 
рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади: 
1. Ўқувчининг кучи етадиган, масъулиятли топшириқ бериш орқали 
болага ишонч билдириш
2. Мақташ (ота-оналар, болалар жамоаси олдида); 
3. Эсдалик совғаси бериш (китоб, ўқув қуроли ва бошқа нарсалар); 
4. Мақтов ёрлиғи бериш; 
5. Стипендия билан тақдирлаш; 
6. Ҳурмат тахтасига фотосуратини қўйиш; 
7. +ўллаб-қувватлаш; 
8. Мусобақаларда байроқ кўтариш ва бошқалар (15-чизмага қаранг). 
15-чизма 
Ҳар қандай рағбатлантириш педагогик талабларни ҳисобга олган ҳолда 
қўлланиши лозим. Яъни рағбатлантириш ҳақиқий хизматга мувофиқ келиши, 
кетма-кет бўлмаслиги, ҳаддан ошиқ бўлмаслиги, бошқа ўқувчиларга 
таққослаб уларни уларни камситишга йўл қўймаслиги лозим. 
Жазолаш – бу тарбияланувчининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига 
салбий баҳо беришдир. Жазолашдан бола ўз қилиқларининг ножўя экани 
устида жиддий ўйлайди ва буни иккинчи марта такрорламасликка интилади. 
Болаларни бўлар-бўлмасга жазолаш фойда бермайди. Бир маротаба ўринли 
ва ҳаққоний жазолаш, хулқи номаъқул эканлигини унинг онгига етказиш 
кифоя, бу ўз хатосини тўғрилашга имкон беради.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling