Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ра\батлантириш усули 
Ижобий бажарилган 
ишларни маъқуллаш 
Иқтисодий ёрдам 
Буюрилган ишга 
қизиқишини ва уни 
уддалай олганлигини 
рағбатлантириш 
Миннатдорчилик 
билдириш 
Буюрилган вазифага 
масъулият билан 
ёндашганлигини 
рағбатлантириш 


44 
Жазо чораларини қўллаганда жисмоний жазо, уриш, калтаклаш мумкин 
эмас, болани қўрқитиш ғазаблантириш ҳам натижа бермайди, ўқувчи 
қўрққанидан ёлғон гапиришга ўрганади, иккиюзламаси бўлиб қолади. 
Мактабда қуйидаги жазо турлари қўлланилади (16-чизма): 
16-чизма 
Танбеҳ бериш – энг енгил жазо чорасидир. Ўқитувчи болага юзма-юз 
танбеҳ беради, буни кундалигига ёзиб қўйиш мумкин.
Огоҳлантириш – номаъқул хатти-ҳаракатнинг олдини олиш учун 
қўлланилади. 
Ҳайфсан бериш – агар танбеҳ ва огоҳлантириш кутилган натижани 
бермаса, ўқувчи белгиланган интизомни бузаверса, ўқувчининг айби қай 
даражада ва унинг интизомни қандай шароитда бузганини ҳисобга олиб унга 
ҳайфсан эълон қилиш мумкин. 
Уялтириш. Одамнинг энг нозик сезгиларидан бири уят, ор-номус, 
шарм-ҳаёдир. Одатда, одамда иззат-нафс, одамийлик қанчали кучли бўлса, 
аввало ўзини ҳурмат қилса, унда ор-номус, уят шунчалик кучли бўлади. 
Болаларни тарбиялашда шу ҳисларни эҳтиёткорлик билан ўстириш лозим, 
лекин ҳадеб уялтиравериш ва қизартиравериш ярамайди. Бундан оқилона ва 
ўз ўрнида фойдаланиш керак, шундагина ижобий натижага эришиш мумкин. 
Ёқтирган нарса (сайр, кинофильм томоша қилиш, дўстлар билан 
учрашиш ва ҳ.к.)дан маҳрум этиш. 
Жазо ҳам яхши ўйлаб қўлланилиши, ўқувчининг айбига мос бўлиши, 
уни таҳқирламаслиги ва шаънини букмаслиги лозим. 
Ўқувчиларда илмий дунёқаршни шакллантириш йўллари 
Дунёқараш кишиларнинг олам ва унинг ўзгариши, ривожланиши 
ҳақидаги илмий, фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий, эстетик, диний ва 
ҳоказо қарашлари ва тасаввурлари мажмуасидир. Дунёқараш бу олам 
ҳақидаги яхлит умумлаштирилган билимлар тўпламидир. 
Дунёқараш тушунчаси «дунёни ҳис қилиш», «дунёни тушуниш» 
иборалари билан узвий боғлиқдир. Дунёқараш фақат инсонгагина хос 
хусусият бўлиб, ҳайвонот дунёси, бошқ-а нарса, буюмлар ва мавжудотлар 
учун бу ҳол ётдир.
Илмий дунёқараш турли касб эгаларида турлича – тўлароқ, 
мукаммалроқ, чуқурроқ ёки юзакироқ, чалароқ, саёз ва хомроқ бўлиши 
мумкин. 
Огоҳлан-
тириш 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling