Ш. А. Абдуллаева


Ўқувчиларни фуқаролик руҳида тарбиялашда давлат


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ўқувчиларни фуқаролик руҳида тарбиялашда давлат
рамзларидан фойдаланиш 
Ҳар томонлама етук, комил инсонни шакллантириш таълим-тарбия 
жараёнидан кутилган асосий натижа экан, ёшларимизга комплекс тарбия 
беришимиз лозим. Айниқса, уларда фуқаролик ҳиссини шакллантириш
уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, ватанпарвар ва байналмилал 
инсонлар қилиб етиштиришга, мустақил фикрлаш кўникмаларини ўстиришга 
алоҳида аҳамият қаратишимиз лозим. Ўқувчиларга ҳуқуқий тарбия беришда 
ва уларни ватанни севишга ўргатишда давлат равмзларидан фойдаланишнинг 
аҳамияти каттадир. 
Давлат рамзларидан педагогик мақсадларда фойдаланиш, таълим-
тарбия жараёнида уларнинг аҳамиятини ўқувчиларга тушунтириш, 
тарбияланувчилар хулқ-атворига чуқур таъсир этади. Ҳаётга қадам қўйиб 
келаётган ҳар бир ўқувчи давлатимиз Конституцияси, герби, байроғи ва 
мадҳиясини яхши билиши керак. Ўқувчиларда шу рамзларга чуқур ҳурмат-
эҳтиром туйғуларини тарбиялаш тарбиявий ишларимизнинг узвий қисмини 
ташкил этиши лозим. 
Давлат рамзларини ўрганиш педагогик жиҳатдан тўғри ташкил этилса, 
ўқувчиларнинг ҳуқуқий ва ахлоқий ҳис-туйғуларига, ватанпарварлик 
қарашларига яхши таъсир кўрсатади. Бу борада Ўқувчилар билан олиб 
бориладиган жамоа тарбиявий ишларининг имкониятлари беқиёсдир. Давлат 
герби, байроғи, мадҳияси ҳамда ўқувчиларнинг ташкилотлари рамзлари 
ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий мазмуни ҳақида уюштирилган хилма-хил 
мунозаралар ва суҳбатлар шубҳасиз самарали натижалар беради. 
Давлат рамзлари фақат таъсирчан тарбиявий восита бўлиб қолмай, 
балки таълимий жиҳатдан ҳам муҳим омиллардандир.
Давлат герби ва байроғининг тасвири, Давлат мадҳиясининг матни 
билан танишиш жараёнида ўқувчиларда давлат ҳокимияти рамзларига 
ҳурмат ҳис-туйғуси қарор топади. Давлат рамзларини ўрганишда 
ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари албатта ҳисобга олиниши, мавжуд дарслик, 
услубий кўрсатма ва қўлланмалардан ўз ўрнида фойдаланиш лозим. 
Ўзбекистон фуқароси ўз Ватанини севиши, халқига чексиз садоқатли 
бўлиши, Ўзбекистон Республикасининг қонун ва қоидаларини, рамзларини 
яхши билиши ва уларга чуқур ҳурмат билан муносабатда бўлиши шарт. 
Ўқувчиларда шу ҳис-туйғуларни тарбиялаш ўқитувчининг асосий 
вазифаларидан биридир. 
Давлат рамзларини ўргатиш фақат гуманитар фанларни ўқитиш 
жараёнидагина эмас, балки ҳар бир фанни ўқитишда ҳам, айниқса дарсдан 
ташқари тарбиявий тадбирлар жараёнида ҳам кенг олиб бориш керак. Давлат 
рамзларининг моҳиятини ўргатиш, уларга ҳурмат руҳини тарбиялашда синф 
раҳбарининг ўрни ҳам аҳамиятлидир. 


53 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling