Ш. А. Абдуллаева


Ҳуқуқий тарбия бериш йўл ва шакллари


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ҳуқуқий тарбия бериш йўл ва шакллари 
 
Ҳуқуқий тарбия тарбиянинг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, 
адолатли фуқаролик жамияти қурилиши шароитида янада муҳим аҳамият 
касб этмоқда. 
Халқимиз кўп минг йиллик бой ҳуқуқ ва ҳуқуқий маданият тарихига 
эга. Кўп асрлар давомида барча ҳуқуқий муаммолар +уръони Каримда 
кўрсатиб берилган қонун ва қоидалар асосида ҳал этилиб ҳуқуқий тарбия 
бериб келинди. Ислом ҳуқуқшунослиги шаклланди. Инсонларни ҳуқуқий 
тарбиялашга хизмат қилувчи ҳадислар тўпламлари яратилди. 
Буюк ислом олими, фақиҳ Бурхониддин ал-Марғиноний +уръони 
Карим ва Ҳадис илмини мукаммал эгаллаб, фиқҳ – ислом ҳуқуқшунослиги 
борасида чуқур илмга эга бўлган ва ҳуқуқий тарбия соҳасида беқиёс 
дурдоналар яратган. У Марғилонда, кейинчалик Самарқандда яшайди. Бутун 
илслом оламида машҳур бўлган «Ал-ҳидоя» асарини 573 йили (1170 йил 
милодий) ёзади. Асар кўплаб Оврупа халқлари тилларига ҳам таржима 
қилиниб, кўплаб мамлакатлар ҳуқуқ илми ривожига катта таъсир кўрсатади. 
Ўзбекистон инсонпарварлик қоидаларига асосланган мустақил 
демократик ҳуқуқий давлат бўлиб, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий 
эътиқодларидан қатъий назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини 
таъминлаб берадиган давлат. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган 
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳуқуқий тарбияда асосий дастур 
бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг мустақил бўлиши 
муносабати билан мактаблардаги таълим-тарбия ишлари ривожланиб
такомиллашиб бораяпти. Мамлакатимизда жуда катта ўзгаришлар рўй 
берганлиги янги жамият барпо этилганлиги натижасида қонунчилик ва ҳуқуқ 
тартиботини янада мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш тобора катта аҳамият касб 
этмоқда. +онунийлик ва ҳуқуқ-тартибот тантана қилмаса шахснинг 
ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун 


55 
ҳуқуқий 
билим 
бериш 
ва 
ҳуқуқий 
маданиятни 
шакллантириш 
давлатимизнинг муҳим кўрсатмаларидан биридир. 
Ҳуқуқий тарбия мазмунида қуйидагилар акс этади (20-чизма). 
20-чизма 
Ҳуқуқий тарбияни бериш эса ҳар бир ўқитувчи олдига ҳам муҳим 
вазифаларни қўяди. Ўқувчи-ёшларга ҳуқуқитй тарбия беришда уларда юксак 
фуқаролик ҳис-туйғуларини, сифат ва хислатларини таркиб топтиришда 
таълим-тарбия бирлиги муҳим аҳамият касб этишини ўқитувчилар 
билишлари керак. Ҳар бир педагогик таъилм билан тарбия беришга жиддий 
эътибор бериши лозим. Мактабда ўқитиладиган ҳар бир фаннинг ўзига хос 
тарбиявий аҳамияти ва имкониятлари бор. Ана шу имкониятлардан ўз ўрнида 
тўғри фойдаланиш ўқитувчининг билим, тажриба ва маҳоратига, ижодий 
ишлаши, изланишига боғлиқ. Ҳозирги мактаб дарсликларида мавжуд бўлган 
«Тарих», «Давлат ва ҳуқуқ асослари», «Инсон ва жамият», «Конституция 
асослари», «Миллий истиқлол ғояси», «Ватан туйғуси», «Одобнома» 
дарсларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларга ҳуқуқий тарбияга оид билимлар 
бериб борилмоқда. 
Таълимийқтарбиявий омил ва воситалар кўп. Шулардан бири давлат 
рамзларидан дарсларда ва синфдан ташқари машғулотларда ўринли 
Республикамиз =онунларига, фу=ароларнинг 
щу=у=у, бурчларига, ижтимоий турмуш 
=оидаларига щурмат билан муносабатда былиш 
Щу=у=ий саводхонликни ошириш 
Ы=увчилар ыртасида щу=у=бузарликнинг 
олдини олиш, ёмон иш =илишга ва =онунни 
бузишга муросасизлик муносабатини тарбиялаш 
Конституциянинг асосий мощиятини тушуниш 
Ы=увчиларнинг ыз щу=у=ини танишга, 
фу=аролик масъулиятини щис =илишга ыргатиш 
Давлат =онунларини бажариши шарт 
эканлигини билиш 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling