Ш. А. Абдуллаева
Миллий ва умуминсоний қадриятлар
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ягона ўқув-тарбия жараёнида фуқаролик тарбияси
Миллий ва умуминсоний қадриятлар бир-бири билан бевосита
боғлиқ. Уларнинг ҳар иккаласи бир-бирига таъсир этади, бири иккинчисини тўлдиради, мазмунан бойитади. Умуминсоний қадриятлар миллий қадриятлардан мазмун жиҳатдан чуқур ва кенг бўлиб, уни ўз ичига олади. Умуминсоний қадриятлар барча миллатлар, элатлар ва халқларнинг мақсад ва интилишларининг яхлитлиги ва умумийлигини ифодалайди. Миллий қадриятларнинг мазмун ва моҳиятини билиш, уларга эътиқод қўйиш ёш авлодда инсонпарварлик ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиради. Ягона ўқув-тарбия жараёнида фуқаролик тарбияси 51 Тарбия кўп қиррали жараён экан, бу жараёнда комил инсонга хос барча сифатлар шакллантирилиши, тарбиянинг барча турлари берилиши лозим. Шахсни шакллантириш ва камол топтириш жараёнида фуқаролик тарбиясини бериш тарбиямизнинг муҳим вазифаларидан биридир. «Таълим тўғриида»ги +онунда ҳам ёшларнинг фуқаролик тарбиясига эътибор қаратилган. +онуннинг мақсади фуқароларга таълим-тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳуқуқини таъминлашдан иборат эканлиги таъкидлаб ўтилган. +онуннинг 4-моддаси фуқароларнинг билим олиш ҳуқуқига, 5-моддаси эса педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига бағишланган. «Таълим тўғриида»ги +онунни ва бошқа ҳар қандай ҳукуматимиз томонидан чиқарилган қонунлар, фармонлар, қарорларни ва уларга амал қилишни ўрганиш ўқувчиларда фуқаролик етуклигини тарбиялашда хизмат қилади. Миллий истиқлол мафкурамизнинг бош мақсадидан қандай фуқарони шакллантириш давр талаби эканлигини билиб олишимиз мумкин. «Халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар сари бирлаштириш мамлакатимизда яшайдиган миллати, тили, ап динидан қатъий назар ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо масъулият сезиб яшашига чорлаш, аждодларимизнинг бебаҳо мероси, миллий қадрият ва анъаналаримизга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли ва комил инсонларни тарбиялаш, уларни яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу муқаддас замин учун фидоийликни ҳаёт мезонига айлантириш – миллий истиқлол мафкурасининг бош мақсадидир» 1 . Фуқаролик тарбиясининг асосини эсаҳуқуқий тарбия ташкил қилади десак хато бўлмайди. Халқимиз кўп асрлик бой ҳуқуқ ва ҳуқуқий маданият тарихига эга. Ўзбекистонимиз мустақил, демократик, ҳуқуқий давлат экан, у инсонпарварлик қоидаларига асосланган, миллати, дини, ижтимоий аҳволи, сиёсий эътиқодларидан қатъий назар фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаб боради. +онунийлик ва ҳуқуқ-тартибот тантана қилмаса шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини амалга ошириб бўлмайди. Ўқувчиларнинг онгига юксак фуқаролик, маънавий баркамоллик сифатларини сингдиришда тарбиянинг барча омил ва воситаларидан педагогик ишнинг барча усулларидан одилона, мақсадга мувофиқ фойдаланиш ўзининг самарали натижаларини беради. Жумладан, давлат рамзлари ва уларнинг моҳиятини дарсларда ва синфдан ташқари тадбирларда ўқувчиларга ўргатиб бориш ўқувчиларнинг ҳуқуқий ва ахлоқий ҳис- туйғуларига, ватанпарварлик қарашларига яхши таъсир кўрсатади. Ўқувчиларда ватанпарварлик ва байналмилаллик сифатларини шакллантириш ҳам фуқаролик тарбиясининг муҳим таркибларидан биридир. Ватанга муҳаббат шахснинг ватанпарварлиги, фуқаро етуклиги, байналмилаллик каби фазилатларда акс этади, унинг мақсадларида ватан 1 Миллий исти=лол \ояси: асосий тушунча ва тамойиллар. Т., «Ызбекистон», 2000, 7-б. 52 бойликларини кўпайтириш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилишга қаратилган амалий ишларда намоён бўлади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling