Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

+адриятларнинг турлари 


50 
Моддий қадриятларга кишиларнинг моддий эҳтиёжларини бевосита 
қондирувчи нарса (ишлаб чиқариш воситалари, меҳнат предметлари, моддий 
неъматлар)лар кирса, маънваий қадриятлар сиёсий, ҳуқуқий, бадиий, 
диний, эстетик, фалсафий, ахлоқий қадриятлардан иборатдир. Яшаш ва 
ривожланиш учун моддий неъматлар қанчалик зарур бўлса, маънавий 
қадриятлар ҳам муҳимдир. 
Одоб-ахлоқ, урф-одатлар, маросимлар шаклида намоён бўладиган 
қадриятлар ҳам бўлиб, бу халқимизнинг энг қимматли бойлигидир. 
Яхшилик, ҳалоллик, поклик, хайрихоҳлик, ҳамкорлик, содиқлик 
удумларига асосланган муносабатларда намоён бўладиган муҳим 
қадриятларимиз ҳам бор. 
Эстетик қадриятларга биринчи навбатда барча табиий ва ижтимоий 
гўзалликлар киради.
Барча давлатларда инсон энг олий қадрият ҳисобланади. Бизда инсон 
улуғланади, у ҳамма нарсадан устун туради, ҳамма нарса инсон учун хизмат 
қилиши лозим.
Миллий қадриятлар айрим халқ ва миллатлар тарихий тараққиёти 
жараёнида яратилган барча моддий ва маънавий бойликларнинг 
йиғиндисидан иборат. Миллий қадриятлар мураккаб ижтимоий-тарихий 
ҳодиса бўлиб, миллатнинг тили, маданияти, тарихи, удумлари, жамики 
моддий ва маънавий бойликлари, иқтисодий, сиёсий ва маънавий ҳаётини ҳар 
томонлама қамраб олади. (Мазкур китобнинг «Тарбияда миллий ва 
умуминсоний қадриятларнинг устиворлиги қоидаси» номли мавзусига 
қаранг). 
Умуминсоний қадриятлар туркумига инсоният цивилизациясининг 
тараққиёти билан боғлиқ бўлган умумбашарий муаммолар ҳам киради. 
Уларнинг асосийлари ер юзида илм-фанни тараққий эттириш, тинчликни 
сақлаш, ядровий қуроллар пойгасини тўхтатиш, халқаро хавфсизликни 
таъминлаш, турли касалликларнинг олдини олиш, табиатни муҳофаза қилиш, 
қашшоқлик ва саводсизликка барҳам бериш,саноат хом ашёс, энергия 
манбалари ва озиқ-авқат билан таъминлаш, коинот ва жаҳон океани 
ресурсларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган муаммолар киради. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling