Ш. А. Абдуллаева
Биринчидан, давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида қилинган ишларни охирига етказиш; Иккинчидан
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Учунчидан
- Ахлоқ ва ахлоқийлик ҳақида мутафаккирларнинг қарашлари
Биринчидан, давлат мулкларини хусусийлаштириш соҳасида
қилинган ишларни охирига етказиш; Иккинчидан, ишлаб чиқаришнинг пасайишига барҳам бериш, давлатнинг иқтисодиё ва молиявий барқарорлигига эришиш; Учунчидан, миллий валюта-сўмни янада мустахкамлаш; Тўртинчидан, хом ашё етказиб беришдан, тайёр махсулотлар чиқаришга ўтиш. И. А. Каримовнинг “Ўзбекистон XXI асрга интилмоқда” (1999) асарларида ҳам иқтисодиётга рақобат муҳитини шакллантириш, валуюта тизими эркинлаштириш, хориж сармояларини жалб этиш, турли назорат ва чеклаш каби муҳим иқтисодий масалалар кўриб чиқилади. Умуман ўқувчиларга иқтисодий тарбия беришда юртбошимизнинг деярли барча асарларидан ўқувчиларга ёш хусусиятларига, таълим даражаларига мослаб фойдаланиш мумкин. Ахлоқ ва ахлоқийлик ҳақида мутафаккирларнинг қарашлари Ахлоқ, хулқ ва атвор сўзлари арабча бўлиб, улар ўзбек тилида ўз маъносида ишлатилади. Ахлоқ-ижтимоий онг шаклларидан бири, ижтимоий тартиб-қоида бўлиб, бу тартиб қоида ижтимоий ҳаётнинг истисносис ҳамма соҳаларида кишиларнинг хатти-харакатларини тартибга солиш функциясини бажаради. Аҳлоқ бизнинг ҳаётимизга ва онгимизга фаол тасир қилади, кишилик жамияти номидан язшилик билан ёмонлик, адолат билан адолатсизлик, меҳр билан зулм ўртасида ва инсоний муносабатлардаги 2 Каримов И.А. Ызбекистон и=тисодий ислощатларни чу=урлаштириш йылида. Т.: «Ызбекистон», 1995, 8-б. 61 мақбул ва номақбул, ман этиламайдиган ва ман этиладиган ишларни, хатти – харакатларни белгилаб беради. Инсоннинг жамиятга, оилага, меҳнатга бўлган муносабатларида аҳлоқ намоён бўлади. Ўрта Осиё халқлари аҳлоқшунослик соҳасида бой ананага эга. Ўтмиш алломаларимиз ахлоқ ва ахлоқийлик масаласига ўз асарларида алоҳида ўрин беришган. +ори Низомиддин бин мулла Хасан “Илми ахлоқ” рисоласида шундай ёзади: “Ахлоқ илми инсоннинг яхши хулқларга чақириб, ёмон хулқлардан қайтармоқ учун яхши хулқларни яхшилигини ёмон хулқларни ёмонлигини баён қилдирган билдирадиган бир илмдир. Хар ким аҳлоқ илмини билиб амал қилса, бу дунёда азиз, охиратда шарофатили бўлур. Ахлоқли яхши кишилар душманларини ҳам осонлик билан ўзларига дўст қилурлар. Инсонларнинг хайвонлардан фарқлари, айримлари ақл, илм, сўз, адаб, фикр, ахлоқ иладир. Шунинг учун дунёда чин инсон бўлурман деган кишиларга бу илмни ўқимак, ахлоқ йўлларини ўрганмак яхши хулқ қайси ёмон хулқ қайси- билмак, бир-биридан аёрмак лозимдир. Агар бир кишининг ўзидан, ишидан, сўзларидан бошқа кишилар озор топмасалар, яхши хулқ дейилур. Агар озор топадуогон бўлсалар ёмон хулқ деб аталур” 1 . Абдулла Авлоний “Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ” асарида ахлоқни “... инсонларни яхшиликка чорлагувчи, ёмонликдан қайтарувчи бу илмдир. Яхши хулқларнинг яхшилигини ёмон хулқларнинг ёмонлигни далил ва мисоллар ила баён қиладирган китобни аҳлоқ дейилур” 2 . Ахлоқ илмини чуқур билиб амал қилган кишилар ўзининг ким эканини, ер юзида нима иш қилмак учун юрганини билур деб ёзади. Шарқ алломалари ахлоқни иккига ажратиб тасниф этадилар. Авлоний шундай ёзади: “Ахлоқ илми инсонларнинг хулқларни икки бўлишидир. Агар нафс тарбия топиб инсонларни қилурға одоб тахлика тавсиф бўлиб, яхши хулқ, агар тарбиясиз ўсиб ёмон ишлар қилидургон бўлиб кетса ёмонликка тавсиф бўлиб ёмон хулқлар деб аталур” 3 . Алломаларимиз фикрича ахлоқда диёнат, донишмандлик, адолат, илм, сабр, интизом, виждон, ватанни севмоқ, иффат, хайрихоқлик, саҳоват, камтарлик, садоқат, муҳаббат, ватанпарварлик каби инсоний хислатлар мужассамлашгандир. Демак, хар кишининг хулқ-атворида, этиқод иймонида, фикр мулохазасида момила ва мулоқатида намоён бўлади. Ахлоқни инсон тарбия қилиш киши ўзини қаттиқ хурмат қилади, унда ички интизом кучли бўлади. Мустақил Ўзбекистонимизнинг сиёсий, иқтисодий, маънавий жамият халқ этиш кўп жихатдан жамиятнинг ва ундаги хар бир кишининг ахлоқий даражасига боғлиқдир. Ахлоқ шахс маънавиятини шакллантиришнинг асоси хисобланади. Турон халқларига алломаларимиз жахолат, ялқовлик, қўрқоқлик, хасад, исрофгарчилик, мунофиқлик, чақимчилик кабиларни киритишган. 1 +ори Низомиддин бин мулла Щасан. Илми ахло=. Т., «Ёзувчи», 1994, 3-б. 2 Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёщуд ахло= Т. 1994 йил, 43-б. 3 Абдулла Авлоний. Туркий гулистон ёщуд ахло= Т. 1994 йил, 44-б. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling