Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Щу=у=и
й 
тарбия 
мазмуни 


56 
фойдаланишдир. Давлат рамзларидан педагогик мақсадларда фойдаланиш
таълим ва тарбия жараёнида уларнинг аҳамиятини ўқувчиларга тушунтириш, 
уларнинг хулқ-атворига чуқур таъсир этади. Ҳозирги вақтда Давлат 
рамзларидан фойдаланган ҳолда ўқув-тарбия ишларини ташкил этиш муҳим 
масалалардан бири. Ҳаётга қадам қўювчи ҳар бир ўсмир ўз 
республикасининг қомусини билиши, унга амал қилиши керак. Ўқувчиларда 
Ўзбекистон Республикаси Мадҳияси, Герби ва Байроғига нисбатан ҳурмат 
туйғулари тарбияланаши зарур. 
Ҳуқуқий тарбия беришда турли-туман тарбиявий тадбирларнинг
«+онун ҳаммамиз учун мажбурийдир», «+онун ва биз», «Ҳаёт қонун билан 
гўзал» ва бошқа мавзуларда йиғинлар, кечалар, мунозаралар уюштириш
милиция ва прокуратура ҳамда ҳарбий бўлинмалар билан доимий алоқаларни 
ташкил этиш, улар ёрдамида «Ёш посбонлар», «Ёш милиция дўстлари» 
гуруҳларини тузиш кабилардан ҳам кенг фойдаланиш мумкин. 
Ҳозирги даврда болалар ва ўсмирлар ўртасида олиб борилаётган 
тарбиявий ишларнинг янги шакллари қўлланилмоқда. Ёшлар ўртасида 
ҳуқуқий тарбия ишларини ташкил этиш ва содир этилаётган 
ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида педагогик фаолиятни янада 
кучайтириш учун қуйидагиларни амалга ошириш керак: 
1. Умумий таълим актабларида ҳуқуқий билимларни тарғиб қиладиган 
хоналар ташкил этишга алоҳида аҳамият бериш. 
2. Барча мактабларнинг суд, прокуратура, адвакатура, биринчи 
навбатда эса вояга етмаганлар энспекцияси ва вояга етмаганлар ишлари 
билан шуғулланувчи комиссялар билан алоқаларни мустаҳкамлаш. 
3. Доимий равишда янги тажрибаларни ўрганиш, умумлаштириш ва 
уларни ҳаётга кенг татбиқ этиш. Тўпланган илмий билимлардан педагогик 
тажрибаларда оқилона фойдаланиш, ўсмирларга давлатимиз қонунларига 
мунтазам риоя қилиш кўникмаларини сингдириш ҳуқуқий тарбияни 
самарали амалга ошириш гаровидир. 
Асрлар давомида инсоният босқичма-босқич дунёвийлик сари интилиб 
келди. Умум эътироф этилган тамойиллар ва қонун устиворлиги, сиёсий 
плюрализм, миллатлараро тотувлик, динлараро бағрикенглик каби 
хусусиятлар дунёвий жамиятнинг асосини ташкил этади.
Инсоннинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликлари, жумладан, виждон 
эркинлиги ҳам қонун йўли билан кафолатланади. «Тараққиётнинг ўзбек 
модели» - юртбошимиз томонидан жамиятни ислоҳ қилишнинг чуқур илмий 
асосланган тамойилларидан бирида шундай дейилади: «Жамият ҳаётининг 
барча соҳаларида қонуннинг устиворлиги демократик йўл билан қабул 
қилинган Конституция ва қонунларни ҳеч истисносиз ҳамма ҳурмат қилиши 
ва уларга оғишмай риоя этиши лозим»
1


Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling