Ш. А. Абдуллаева
Жисмоний тарбия ва жисмоний камолот
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жисмоний етуклик
Жисмоний тарбия ва жисмоний камолот
Жисмоний етуклик комилликка эришиш босқичларидан биридир. Бунинг учун мамлакатимизда ва таълим тарбия тизимимизда жисмоний тарбияга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Жисмоний тарбиянинг асосий мақсади –ўқувчилар танасидаги барча аъзоларини соғлом ўсишни таъминлаш баробарида уларни ақлий жисмоний меҳнатга шунингдек ватан мудофасига ўргатишдир. Жисмоний тарбия ва етуклик масаласи бизда қадимдан ота боболаримиз маънавиятида улуғланиб келинган. Жумладан “Алпомиш”, “Гўрўғли” достонларини олиб кўрсак ундаги кахрамонларни жисмонан 67 бақувват, мард йигитлар бўлишган. Буюк алломаларимиз ҳам жадид маърифатпарварлари ҳам ўз ғояларида комил инсон етиштиришдаги буюк маслаҳатларини алоҳида такитлаб ўтган. Жисмоний тарбия кишиларга катта таъсир кўрсатиб, саломатлигини яхшилайди, ишлаш қобилиятини оширади, узоқ умр кўришга пойдевор бўлади. Шунинг учун бизда мустақиллигимизнинг дастлабки даврларида жисмоний тарбияга катта эътибор қаратила бошланди. 2001 йил юртимизда “Соғлом авлод йили” деб эълон қилинди. Жисмоний тарбия мазмуни жисмоний камолот, жисмоний тарбия ишлари, жисмоний маълумот тушунчаларини ўз ичига олади. (27-чизмага қаранг) 27 – чизма Жисмоний камолот ёш авлод ички аъзоларининг ўзгариши ўсишидир. Биринчи навбатда юрак ва ўпка шунингдек нерв харакат тизими, тана шаклининг ўзгариши, тери мускил тизимининг оғирлиги тананинг мукаммал ривожланишидир. Педагогик тушунчада жисмоний камолот деганда инсондаги жисмоний маълумотларни ўсиши борасидаги ўзгаришлар яъни оддийдан мураккабга пасдан юқорига, номукаммалликдан мукаммалликка томон бўлган ўзгаришлар тушунилади. Ўқувчиларнинг жисмоний камолотлари шароит яратиш педагогик бошқариш жисмоний тарбиянинг вазифасидир. Жисмоний тарбия тизимида жараёний камолот диагностикаси муҳим ўрин тутади. Жисмоний камолот жисмоний тарбия савияси, фан тили билан айтилганда, жисмоний тарбия самарадорлиги кўрсаткичидир. Махсус усул ва жисмоний техника асосида ўқувчилар соғликларини, ҳар бир индивидуал шахс камолотни савиясини ташкил этиш: белгиланган норма ва ундан узоқлашиш кўрсаткичи олдиндан белгилаш негизига жисмоний тарбия учун кўрсаткич аниқланади. Жисмоний етуклик деганда барча ташқи кўринишдаги гармония, гўзаллик шакли, юқори даражадаги камолот тушунилади. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling