Ш. А. Абдуллаева


Оиланинг фелиситологик функцияси нима


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Оиланинг фелиситологик функцияси нима? Хозирги замон 
оиласини тобора ахамияти ортиб бораётган функцияларидан бири унинг 
фелиситологик функциясидир. (италянча “фелисети” – бахт демак “шахсий 
фаровонликка эришишга интилиш” оилавий муносабатлар тизимида куп 
жихатдан хал қилувчи омил булиб бормоқда. Одатда эру-хотинни бир-бирин 
тулиқ тушуниши – уларнинг узларини бирга хис қилишларини таъминлайди, 
шунингдек, узидаги мавжуд табиий-ижодий имкониятлар (иқтидорни) руёбга 
чиқариш, жамият негизи доирасида сарфлаш хам инсонга узини бахтли хис 
қилиш имконини беради”
1
. Кейинги вақтларда инсоннинг имкониятлари 
ортган унинг ахтга интилиш даражаси хам ортиб бормокда. 
Оиланинг регулиятив функцияси оила аъзолари ўртасидаги ўзаро 
муносабатларни бошқариш тизимини, шунингдек, бирламчи ижтимоий ,
оилада устунлик ва обрўни амалга оширишни ифодалайди. Бунда катталар 
томонидан ёш авлодни назорат қилиш ва уларни моддий ҳамда маънавий 
томонидан қўллаб-қувватлаш назарда туради. 
Оиланинг релаксация функцияси унинг энг асосий функцияларидан 
биридир. Бу дегани оила аъзоларининг жинсий, эмотционал фаолиятини
илмий-жисмоний қувватини, меҳнат қобилиятини яна қайта тиклаш 
демакдир
2

Оила функцияларининг мувафаққиятли бажарилиши ҳар қандай оила
меҳрини таъминловчи мезон ҳисобланади. Шунинг учун оиланинг 
функциясини муваффқиятли бажариши нафақат унинг ички шу билан бирга 
жамиятнинг ижтимоий соғломлигига ҳам жалб этади.
Бола мактабга келгунча оилада тарбияланади. Оила боланинг хулқига 
таъсир кўрсатиши табиий ҳолдир. Ота-онанинг болаларни тарбиясидаги энг 
биринчи вазифалари соғлиқни сақлаш. Бунинг учун бола тўйиб овқатланиши 
гигиена талабларига риоя этиши лозим бўлади. Ота-она ўзларининг меҳнат 
фаолиятлари, хулқ-атворлари билан ҳам намуна бўлиши шарт. Ўзаро оилавий 
жамоада яхши сўзлашувни ташкил лозим.
Ота-оналар болаларнинг мактаб-ўқув вазифаларини яхши таъминлаш 
учун қуйидагиларга риоя қилишлари мақсадга мувофиқ.
- болаларни дарсга кеч қолишга ва сабабсиз дарс қолдиришларига йўл 
қўймаслик;
- болаларнинг машғулоти учун уйда унга қулай шароит яратиш;
- болаларни уй вазифаларига ҳалоллик билан қарашга ўргатиш, 
ғайрат ва чидамликларини ошириш;
- болаларни виждонан ва ростгўй бўлишга, мустақил ишларга 
ўргатиш;
- болаларни доимо мактаб билан ҳамкорликда иш олиб бориши 
боланинг ижобий таъсир қилади, тарбияда юксак самарадорлик.
1
1001 саволга психологнинг 1001 жавоби. /.Б.Шоумаров тащрири остида. – Т., «Мещнат», 2000. 40-41-
бетлар 
2
1001 савлога психологнинг 1001 жавоби. /.Б.Шоумаров тащрири остида. – Т., «Мещнат», 2000. 42-бет. 


77 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling