Ш. А. Абдуллаева


Эрталик байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Эрталик байрамларини ташкил этиш ва ўтказиш
 
Фан ўқитувчиси мактабда ўз фанидан дарс бериб, балки синф 
рахбарлик вазифасини ҳам бажаради, ташкил этиш ва ўтказиш ишлари билан 
кенг тўғри келади. Шунинг учун хар бир ўқитувчи ташкил этиш 
методикасини ҳам яхши билиши лозим. Бўлажак ўқитувчи-тарбиячилар 
тарбиявий ишларни назарий ва амалий асослари хақида билимга эга 
бўлишлари, тарбияда ўзбек халқининг миллий ва маънавий қадириятларидан 
фойдаланишга ўрганишлари, тарбиявий ишларини режалаштиришни, унда 
ўқувчиларнинг руҳияти, қизиқишини ҳисобга олиш лозимлигини билиш, 
тарбиявий тадбирларнинг сифат ва самарадорлигини оширишда янгича 
ишлаш методи ва шаклларида фойдаланиш санъатига эга бўлишлари лозим.
Тарбиявий ишларни ташкил қилишнинг услубий асоси ўтмишдан 
қолган халқ оғзаки ижодиёти ва ёзма ёдгорликлар, алломаларимиз 
ватанпарвар олимларимиз ва педагогларимизнинг бой меросидир.
Тарбиявий ишларни ташкил қилиш ва ўтказишда айниқса, синф 
раҳбарларининг ўрни каттадир. Тарбиявий тадбирларни турли шаклларда 
ташкил этиш мумкин. Масалан, тарбиявий мавзуда ахлоқий суҳбат, 
тарбиявий соат, мунозара, дебатлар, давра суҳбатлари, ўткир зеҳинлилар 
мушоираси, ўйинлар, байрам ерталиклари, усрашувлар турли мусобақалар ва 
бошқалар.
Эрталик байрамлари турли байрамларга бағишлаб ва турли синфларда 
ташкил этиш мумкин. Эрталик байрамларини ўтказишга қўйилган педагогик 
талаблар ҳам бор, булар:
- эрталикларни ўтказишдан олдин ўқувчилар руҳияти, қизиқишини 
уйғота билишда ўқитувчиларнинг тадбиркорлиги лозим;


79 
- эрталик 
сенарисини 
тузганда 
ўқувчилар 
жамоасининг 
тарбияланганлик даражасини ҳисобга олиш лозим;
- эрталик байрамини режалаштиришда синфдаги ҳамма ўқувчи 
маълум топишмоққа эга бўлиши керак;
- эрталик байрамида иштирок этадиган ўқувчиларни руҳлантириш 
эрталикни турли шаклларда ташкил этиш: учрашувли эрталиклар 
мавсумий эрталиклар, эртакли эрталиклар каби
1
.
Кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар баркамоллигини тарбиялашда 
айниқса, эрталик байрамлари муҳим аҳамият касб этади. Эрталик – бу 
болаларнинг ёши, руҳий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда эрталабки 
соатларда ўтказиладиганлиги учун деб айтилади.
Эрталик байрамларини ташкил қилиш тартиби:
1. Мавзунинг долзарблиги;
2. Мавзунинг мазмунини режалаштириш;
3. Мавзунинг мақсади (таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи);
4. Эрталик ўтказиш учун жихозлар.
Эрталик олдидан унинг тарғиботини ёзиш (халқ оғзаки ижоди 
ёзувчилар ижодидан фойдаланган ҳолда). 
Бошланғич синфларда “Бойчечакнинг очилиши”, “Меҳржон”, “Гуллар 
байрами”, “Фанлар оламида” ва бошқа кўплаб етарлича ташкил этиш 
мумкин.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling