Ш. А. Абдуллаева


Мактабдан ташқари тарбиявий ишлар


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Мактабдан ташқари тарбиявий ишларни олиб борувчи болалар ва 
ёшлар саройлари, йш техниклар саройлари, ёш табиатшунослар уйлари турли 
спорт ва мусиқа мактаб тарбиясининг узвий давомчиси сифатига фаолият 
кўрсатмоқди. Ўзбекистон Республикасининг “Синфдан ва мактабдан 
ташқари тарбиявий ишлар Консепцияси” (1999) бу ишларни ва амалга 
оширишда асос бўлади.
Мазкур қўлланмани “Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар 
косепцияси мазмуни ва моҳиятини” рукнига қаранг.
Консепцияда ҳозирги паётда аҳлоқий ва маънавий жихатидан ишларни 
ўмирлар орасида кучайтириш зарурлиги, ахлоқсиз онгли ижтимоий шахс 
бўла олмаслиги, мактаб ва мактабдан таълим муассасалари тарбиячилари 
олдида доимо умуминсоний ахлоқ қоидалари асосида ҳаёт ўтилади. 
Консепция ватанпарвар ва байналминал комил инсон тарбияси, ҳуқуқий 
иқтисодий тарбий, экалогик тарбия, эстетик тарбия, жисмоний тарбия 
меҳнатсеварлик руҳида тарбиялаш, истеъдодли ва зукко болаларни аниқлаш 
ва уларни тарбиялаш, маҳаллада тарбиявий ишларни ташкил этиш мазмуни 
ва уларни амалга ошириш йўллари хақида атрофлича фикр юритилади.
Таълим –тарбиянинг жиддий муаммоларини аниқлаш, узлуксиз амалий 
тарбия мазмуни асосларини яратиш, мактаблар, махсус билим юртлари ҳамда 
олий ўқув юртлари ўқитувчиларини фаолиятини яхшилаш мезонларини 
ишлаб чиқиш бугунги кун талабидир. Бунинг учун қуйидаги тадбирларга 
эътибор қаратиш лозим бўлади: тарбиявий жараённи ташкил этишнинг 
йўналишлари бўйича тадбарлар мажмуаси ва мақсадли дастурлар тузиш; 
тарбиявий ишларни замон талаблари асосида ташкил этадиган педагогик 
ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тарбиявий ишларни ҳал қилиш 
учун республиканинг барча кучлари Ўзбекистон ФА, олий ўқув юртлари, фан 
тармоқлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари 
ҳамда илмий педагогик бўлимлар фаолиятини бирлаштириш зарур.
Синф раҳбари ишларини ташкил этиш ва режалаштириш


82 
 
Мактаб ҳаётида, таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш бошқаришда 
синф рахбарлари ёки бошланғич синф ўқитувчисининг бошқалар билан 
алмаштиб бўлмайдиган ўзига хос ўрни бор. Синф раҳбари (бошланғич 
синфда синф ўқитувчиси) фаолиятининг аксарият қисми тарбиявий жараён 
билан боғлиқдир. Шу жихатдан олганда уни синфни бош тарбиячиси, 
мураббийчи дейишимиз мумкин. Синф раҳбарлари аввало, “Таълим 
тўғрисида”ги қонун, Ўзбекистон Республикасининг умумтаълим мактаби 
тўғрисида Низом Ўзбекистон Республикасининг таълим муассасалари синф 
раҳбарлари тўғрисидаги Низоми ва бошқа педагогик ҳужжатларда белгилаб 
берилган ёш авлодни мустақиллик руҳида тарбиялашнинг умумий 
вазифаларидан келиб чиқиб, ўз тарбиявий иш фаолиятини аниқлай оладилар.
Синф раҳбарлари ўз фаолияти давомида мактаб лиректори, ўқув 
ишлари бўйича директор ўринбосари билан, ўз синфига дарс берувчи 
ўқитувчилар мактабдаги болалар ташкилотлари етакчилари билан ва мактаб 
кутубхоначиси билан қатор ишларни олиб борадилар.
Айниқса, синф жамоасини ташкил этиш ва жипслаштиришда 
раҳбарнинг ўрни муҳумдир. У хар бир ўқувчисини, унинг хусусиятлари ва 
шахсни чуқур ўрганиб чиқади, ким билан қандай муомила қилишни билади. 
Турли тарбиявий йўналишалар бўйича тарбиявий ишлар олиб борилади. 
Ўқувчилар оиласи, ота-оналар жамоатчилик билан ҳамкорликда қатор 
тарбиявий ишлар амалга оширилади. Синф раҳбари ўз ишларини мактаб 
маъмурияти раҳбарлари , болалар ташкилот билан олиб боради. Шунинг 
учун фаолиятини режалаштириш умуммактаб ҳамда болалар ўсмирларда 
боғлангандир. Синф раҳбарлари ишларини, жумладан химоявий ишларни 
тўғри режалаштириб олиш тарбия самарадорлигини таъминлов омиллардан 
биридир.
Режа – ўқувчиларга тарбия бериш жараёнини муваффақиятли ташкил 
этишнинг зарурий шартидир. Режасиз иш олиб бориш синфдаги тарбиявий 
ишлар мазмуни, шакллари ва услубларини тарқоқ, ноаниқ, ҳолатларда 
бўлишига ва кўр-кўрона харакат қилишга олиб келади. Режа синф 
раҳбарларининг тарбия бериш фаолиятини тўғри ташкил учун жуда катта 
имкониятлар очиб беради. Синф раҳбари ишни режалаштиришнинг ўзига 
хослиги шундаки, унда ўқувчиларнинг ўзлари фаол иштирок этадилар, бироқ 
унга синф раҳбари бошчилик қилади.
Синф раҳбари ўтказилаётган ишларни ҳамда уларнинг ўқувчилар 
тарбиясига кўрсатган таъсирини ҳар куни таҳлил қилишлари, ўзлари эришган 
ютуқлари 
сабабларини 
тушунтиришга 
харакат 
қилишлари, 
синф 
жамоасининг ривожланишида рўй бераётган ўзгаришларни қайд қилишлари 
керак.
Синф рахбари келажакка мўлжалланган – истиқболли (йиллик, бир 
неча йиллик) ва муваққат (ойлик, ҳафталик, кунлик) режалар тузиб олиши 
мумкин. Ҳукуматимизнинг фармон ва қарорлари, халқ таълими расмий йўл-
йўриқлари, ҳужжатлари, Президентимизнинг қатор ва ўтган ўқув йилидаги 


83 
тарбиявий тадбирларнинг ютуқ ва камчиликлари таҳлил қилиниши режанинг 
асосий манбайи бўлади.
Режа бир қатор талабларга жавоб бериши керак:
- режага истиқлол ғояларининг сингдирилиши
- режанинг шакл ва йўналишлари ранг-баранг ҳамда истқболли ;
- режа узлуксиз ва изчил бўлиши;
- режа аниқ тузилиши
1

Синф раҳбарининг тарбиявий иш режаси – мажбурий педагогик. Уни 
амалга ошириш учун синф раҳбари шахсан маъсулдир. Синф раҳбари 
умуммактаб иш режалари, болалар ва ёшлар иш режалари билан танишиб, 
директор ўринбосарлари, синф ўқувчилари, синф фаоллари, ота-оналар билан 
фикрлашиб ишнинг истиқболли режасини тузади. Синфнинг йиллик иш 
режасини тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари тасдиқлайди.
Режанинг ифодаланиш шакли қуйидагича бўлиши мумкин: иш номи, 
бажариш муддати, маъсул шахс. Режа қисқа аниқ бўлиши шарт. Синф 
раҳбари иш режасининг асосий бўлимлари қуйилагича бўлиши мумкин: 1. 
Ўқувчилар жамоаси билан ишлаш; 2.болалар ва ўсмирлар уюшмаси билан 
биргаликда олиб бориладиган ишлар; 3. Синф ўқувчилари билан ишлаш, 4. 
синфдан ташқари тарбиявий ишларни ташкил ташкил этиш; 5. Ота-оналар 
билан ишлаш.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling