Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Билимлар тизими. Билим-табиатда, жамиятда, инсон онгида амал 
қиладиган қонуниятларнинг турли белгилар (масалан ёзув) воситасида 
модийлаштирилган кўринишдир. Билимлар қараш, ғоя, таъриф, қоида, 
аниқлик, аксиома, теорема, факт ва ҳ.к. шаклида берилади
Кўникма ва малакалар – билимларни ўзлаштириш, ўзлаштирилган 
билимларни турли ўқув шароитларига тадбиқ этиш йўллари билан 
шаклланади. Кўникма машқ қилиш натижасида бериладиган ҳаракатлар 
йиғиндисидир. Демак, кўникма ҳосил қилиш меҳнат қилиш йўллари ва 
усулларини билиб олиш, ўз билимларини амалда қўллай билиш демакдир. 
Кўникма малаканинг қуйи босқичи, машқ ва такрорлаш натижасида кўнкима 
юқори босқичга-малакага айланади. Малака-автоматлашган кўникмадир; 
Ижодий фаолият тажрибаси – анъанага айланган фикрлаш ва 
фаолият чегарасидан ташқарига чиқиш демакдир
Муносабатлар тизими – бола ўзида шаклланган  муносабатларга кўра 
теварак-атрофдаги нарсаларни, воқеаларни баҳолай олади; оқ-қорани 
танийди; илмий ва ғайриилмий ҳодисаларнинг фарқига боради
1
 . 
Таълим мазмуни – бу маълумот мазмунининг ўқитиш (ўқитувчи) ва 
ўқиш (ўқувчи) мақсадида таълим жараёнига олиб кирилган ва дидактик 
жиҳатдан ишлов берилган шаклидир. 
Таълим жараёнига - ўқитувчи фаолияти нуқтаи назардан ёндашсак, 
«ўқитиш жараёни», иборалари ишлатилади. Ўқитиш-коллектив субъектнинг 
фаолияти. Ўқитиш иши билан машғул қишиларга нисбатан ишлатилади. 
Унда ўқитувчилик касби, унинг ўзига хос хусусиятлари ва мутахассислик 
фанлари бўйича ўрганиладиган билимлар чатишиб кетган. Ўқиш билим, 
малака, кўникмаларни эгаллашга оид ишлардир. 
Таълим методлари - ўқитиш ва ўқиш фаолиятларининг ўзаро 
боғлиқлик асосида бирга амал қилиш тизимидир. 
Таълимнинг ташкилий шаклларига дарс ва унинг типлари, уй 
ишлари, экскурция, ўткир зеҳнлилар мунозараси ва шу кабилар киради. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling