Ш. А. Абдуллаева
Ўқув дарсликлари ва уларнинг тузилиши
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Ўқув дарсликлари ва уларнинг тузилиши
Дарслик ўқув жараёнинг зарур қисмидир. Кўп вақтлардан бери ўқитишнинг энг муҳим воситаси ҳисобланади. Дарслик – ўқувчиларнинг иккинчи “муаллими”. Чунки, у ўқувчи учун зарур қўлланмадир. Дарслик – давлат таълим стандарти, ўқув дастури, услубияти ва талаблари асосида белгиланган, миллий истиқлол ғоялари муайян ўқув 98 фанининг мавзулари тўлиқ юритилган, фаннинг асосларини мукаммал ўзлаштиришга қаратилган нашри. Ҳар бир ўқув фанининг мазмуни дарсликда батафсил юритилади. Унга тегишли фанга оид илмий билим асосларини дастурга ва дидактик билимларига мувофиқ равишда баён қилувчи китобдир. Билим таълим тизимига педагогик технологияларнинг кириб келиши дарсликларни ҳам шунга мос холда яратиш зарурдир. Янги педагогик технологияга асосланган дарсликларнинг модели ўз таркибига иккита компанентни мужассамлаштириш талаб этилади: а) таълим мазмуни; б) таълим берувчи методик тарбиячининг фаолияти яъни ўқитувчининг касб махорати. Ўқув педметининг лойихасини ифодалаган карта ва хокозо. Чунки, бизнинг минтақамиз билан боғлиқ ҳолда ўқувчиларда мавжуд бўлган физиологик-гегиник ҳамда психологик хусусиятлардан, давлат таълим стандарти талабларидан келиб чиққан холда дарсликларда баён қилинадиган ўқув материалларининг хажми ўқув материалларини структуралаштириш муаммолари, дарсликларда методик инстирументларнинг ўрни ўқувчини дарслик билан ишлатиш йўллари, бу жараёнда ўқитувчининг тутган ўрни каби муаммолар чуқур татқиқ этилиши лозим. Дарсликларнинг янги авлодини яратишда давлат таълим стандарти талаблари ва ўқув дастури хажимида меъёрланган ўқув юкламасининг модели ва хавола этилаётган ўқув материалларининг таълимий-тарбиявий қийматлигини таъминлаш параметрига ўқувчиларни янги билим ва ахборотлар билан қуроллантиришнинг дидактик ва технологик асосларига таяниш мақсадга мувофиқдир. Дарсликлар яратиш муаммосининг муҳим масалалари сифатида қуйидагиларни таъминлаш алохида ахамиятга эга. Ўқув фани асосларининг мазмуни, яъни ўқув модили билан ўқувчилар билиш фаолияти кўринишларини уйғун холда ифодалаш; Кўп тармоқли ўқув материалларини тақдим этиш; Гипер матнларни бериш, мултимедиум ёндашувга асосланиш; Информацион банкларни тақдим этиш; Ўқув материалларини техник ва технологик талаблар асосида ифодалаш; Дарсликнинг ўқувчилар билан бевосита мулоқотга киришишини таъминлаш. Бунинг учун эса янги дарсликлар типологиясини илмий педагогик жихатдан асослаш ва ишлаб чиқиш талаб этилади; Таълим жараёнини дарсликлар, ўқув қўлланмалар, методик воситалар, ўқув луғатлари ва биофилимлар билан таъминлашга эришиш; Дарсликлар, ўқув қўлланмалар мазмуни “Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар, тамоиллар” и билан бойитиш; Кўп тармоқли ўқув материалларни дарслик ва қўлланмалар орқали тақдим этишга эришиш; Дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг ўлчамлари ва хажми устида жиддий изланишлар олиб бориш; 99 Дарслик дизайни сохасида татқиқотлар олиб бориш бу борада жахон ва тарихий тажрибаларни уйғунлаштиришга эришиш; Дарслик ва ўқув қўлланмалари таълим жараёниниг ахборот модили сифатида номоён бўлишини таъминлаш учун кенг кўламда татқиқотларни йўлга қўйиш; Интегратив дарсликлар яратилишини таъминлаш ва бошқалар. Дарслик билан бир қаторда айрим ўқув фанлари юзасидан ўқув қўлланмалар ҳам тузилади. Масалан, масалалар ва машқлар тўплами, матолар, атласлар, луғат китоблар шулар жумласидандир. Ўқувчиларнинг ўқув қўлланмаларидан фойдаланишлари уларнинг ўқув материаллари устида тизимли иш олиб боришлари, илмий билим, кўникма ва малакалар билан янада мукаммалроқ фойдаланишларига кенг имкониятлар яратади. Ўқувчилар дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан ҳам дарсда, ҳам уй шароитида мустақил иш олиб борадилар. Дарслик материали тарбиявий ахамиятга эга. У билан ишлаш ўқувчиларнинг тарбиясига, уларда илмий дунёқарашнинг, ахлоқ-одобнинг шаклланишига, тафаккури ва нутқининг, ишдаги мустақиллигининг ривожланишига ёрдам беради. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling