Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ўқув фани дастури - таълим мазмуни, унинг талабалар томонидан 
ўзлаштирилишининг энг мақул усуллари кўрсатилган нормал ҳужжат
2

Олий таълимнинг биринчи босқичида таълим дастурлари таълимдаги 
узвийлик таъминланишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқиши ва 
талабанинг қуйидаги фанлар блокларини ўзлаштришини назарда тутади. 
-гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий; 
- математик ва таббий илмий; 
- умумкасбий; 
1
Ызбекистон Республикаси Олий таълимнинг меъёрий щужжатлари. 2001 й. 9 б. 
2
Ыша жой, 10 б.


97 
- ихтисослик; 
- қўшимча. 
Магистратура таълим дастурида эса қуйидаги мажбурий блоклар 
ўзлаштрилишини назарда тутади: 
- умумметодологик фанлар; 
- мутахассислик фанлари; 
- илмий фаолият.
Ўқув предметлари 
 
Ҳар бир ўқув предметида ўзига оид фаннинг умумий асослари 
берилади. Фан ва ўқув предмети бир-биридан қуйидаги белгиларига кўра 
фарқ қилади. 
Биринчидан, фан хажм ва мазмун жиҳатидан кенг бўлиб у шу фанга 
оид ғоялар, қарашлар, билимлар, тушунчаларининг барчаси ўз аксини 
топади. Ўқув предмети эса хажм ва нисбат бўлиб, унда болаларнинг ҳаётий 
тажрибалари, реал имкониятлари мос келадиган билимларни ўргатиш кўзда 
тутилади. 
Иккинчидан, фан ҳамма учун – ёшу қари, ўзбеку қозоққа бир хил 
хизмат қилади. Ўқув предметлари эса фақат ёшларига мўлжаллаб тузилади. 
Учинчидан, фан ва ўқув предметининг фақат ўзигагина воситалари 
мавжуд.
Тўртинчидан, фан ўзини-ўзи ривожлантиради, тарбиялайди. 
Лекин фарқларига қарамасдан улар ўзаро ўзвий боғланган.Фан 
тараққиёти ўқув предметларининг мазмуни мундарижасига таъсир қилади. 
Фан ривожланган сари ўқув предметлари сайқаллашиб, такомиллашиб 
боради. 
Ўқув предметларида кўзда тутилган муаммолар ўқув предметига оид 
маълумот мазмунини танлаш, кўникма-малакаларни бирлаштириш
меъёрларни белгилаш, болаларнинг ёши тайёргарлик даражасига мос 
топшириқлар тизимини ишлаб чиқариш каби функцияларни бажаради. 
Ўқув педметлари бир ёки бир неча йил мобайнида ўтилади. Масалан, 
она тили предмети бола ўқиш ва ёзишни ўргангандан бошлаб ўрта умумий 
маълумот олгунча давом этган ўқув курсидир. 
Ўқув педмети, унинг мазмуни, унда кўзда тутилган муаммолар 
мохиятидан келиб чиқиб дарсликлар тузилади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling