Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Ўқув қўлланма – дарсликни қисман тўлдирувчи муайян фан тури бўйича 
тузилган ва фан асосларининг чуқурлаштирилишини таъминловчи, айрим боб ва 
бўлимларни кенг қамровда юритишга ёки амалий машқ ва машғулотлар ечимига 
жамланган давлат нашридир. 
Ўқув қўлланмада муайян мавзулар дарсликка нисбатан кўпроқ юритилади. 
Масалан, “Механика” – физика фанининг механика қисмига бағишланган ўқув 
қўлланма. “Физикадан масалалар тўплами” – физика фани бўйича масала ва 
машқларга мўължалланган ўқув қўлланмалар ва хокозолар. 
Луғат – аниқ бир тартибда жойлашган сўзлар (ёки сўз бирикмаси, иборалар 
ва хакозо) тўплами, уларнинг мазмуни, ишлатилиши, келиб чиқиши, бошқа 
тилдаги таржимаси ҳақида маълумот берувчи ёки сўзнинг тушунчаси, у билан 
белгиланувчи предметларида ахборот берувчи давлат нашридир. 
Изоҳли луғат – сўзларнинг мазмунини изоҳлайдиган, ҳар бир грамматик
этимологик, стилистик тафсиви берилган, уларни машққа оид мисоллар ва 
бошқа маълумотлар келтирилган, қўшимча адабиёт сифатида фойдаланиладиган 
давлат нашри. 
Маълумотлар тўплами – фойдаланишга қулай шаклда яратилган муайян 
фанни ёки таълим йўналишини ўзлаштириш учун бўлган, исбот талаб 
қилмайдиган маълумотлар, илмий ўлчамлар, турли белги ва рақамлардан илмий, 
иқтисодий, сиёсий, амалий, ижтимоий, маданий ва бошқа сохалардаги 
маълумотлардан ташкил топган давлат нашри. Маълумотлар бир қатор мухим 
илмий-амалий масалаларни ечишни киритиш мумкин
Маърузалар курси – фаннинг ўқув дастури бўйича ундан барча 
мавзуларнинг асосий мазмуни қисқа юритилган, бирламчи янги билимларни 
олишга қаратилган, фойдаланиладиган асосий қўшимча ўқув адабиётлар 
кўрсатилган, ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар туркуми, мавзуга тегишли 
таянч атама ва иборалар келтирилган ададли давлат нашридир. Маърузалар 
курсининг номи тегишли фан номи билан аталади.
Маърузалар матни – муайён фаннинг ўқув дастури бўйича ундаги айрим 
мавзуларнинг асосий мазмуни қисқача юритилган бирламчи янги билимларни 
олишга қаратилган, фойдаланиладиган асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар 
кўрсатилган ўз-ўзини назорат қилишга оид саволлар туркуми мавзуга тегишли 
таянч атамалар ва иборалар келтирилган. Даврий равишда илмий-тадқиқот 
изланишлар асосида янгиланиб туриладиган, таълим мутахассисларининг илмий 
(педагогик) кенгаши тавияси бўйича чиқариладиган кучли ададли тарқатма 
материал. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling