Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Маълумотлар банки - ахборотлашган – компьютер технологияларининг 
имкониятини ва воситалари асосида яратилган, статик ва рижимда 
тузилган, товуш ва рангли тасвирлар билан таъминланган, катта хажмдаги 
ахборотларни ўз ичига қамраб олган уларни турли кўринишда (жадвал, 
диограмма, дистограмма, матн, ва хокозо) бера оладиган, мухим ахамиятга 
эга бўлган ўқув жараёнида ўз устида мустақил ишлаш ўз билимини 
назорат қилиш учун доимий равишда тўлдириб бориладиган, кенг
фойдаланишга мўължалланган давлат руйхатидан ўтган маълумотлар 
тўплами.
1
 
 
Давлат таълим стандартлари 
 
“Таълим тўғрисида” ги қонунимизнинг 7-моддасида шундай дейилади: 
“Давлат таълим стандартлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий 
таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйиладиган талабларни белгилайди. 
Давлат 
таълим 
стандартларини 
бажариш 
Ўзбекистон 
Республикасининг барча таълим муассасалари учун мажбурийдир”
2
1
Узлуксиз таълим тизими учун ў=ув адабиётларнинг янги авлодларни яратиш консепсияси (Маърифат 
газетаси 2001 й. 26 декабр) асосида 
2
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тў\рисида” ги +онуни. Баркамол авлод Ўзбекистон келажагининг 
пойдевори. Т. , “Шар=” , 1998 й. 22 б.


103 
Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартларини жорий этиш 
зарурлиги кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш, миллий умумий ўрта 
таълимни халқаро даражага олиб чиқиш, унинг бундан буён тубдан янги 
қуриш ишларини ҳисобга олган ҳолда фаолият кўрсатиши, таълим ишлари 
ва ўқув-методик мажмуаларни янги мазмун билан бойитишни ташкилий-
бошқарув фаолиятини туб демократик ва гуманистик йиллар асосида 
ўзгартириш талаблари билан шартланади.
Давлат таълим стандарти умумий ўрта таълим мақсад ва вазифаларини 
ҳисобга олган ўқувчининг шахсияти томон юз тутган, ўқув-тарбия 
жараёнини демократлаштирган ва инсонпарварлаштирган, ижтимоий 
институт сифатида мактабнинг хуқуқлари кенгайтирган, унга миллий қиёфа 
бахш этган холда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 1998 
йил 5-январдаги 5-сонли “Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим 
стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида”ги қарори асосида 
ишлаб чиқилди. 
Мактабнинг 
миллий 
асоси 
умумий 
ўрта 
таълимнинг 
умуминсонийлигидан ташқари салмоқли равишда миллий компанент 
тақдим этилган мазмуни каби муҳим кўрсаткичи билан қаноатлантирилган. 
Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартида ҳар бир таълим 
сохасининг (ўқув фаниниг) янги мазмунини белгилашга бой миллий-
ибтидоий, маданий-тарихий анъаналар ва жахон ютуқлари, шунингдек, 
тараққийпарвар педагогик ва ахборот технологияси ҳисобга олинган.
Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартида таълим-тарбия 
тузилиши, ўқувчиларни ривожлантириш мазмуни, шакллари, методикаси ва 
воситаларида ўз аксини топган туб ўзгариш мақсадлари назарда тутилган. 
Умумий ўрта таълим давлат таълим стандартини жорий этиш 
қуйидагиларга ёрдам беради: 
1.Таълим муассасаларининг турлари, умумий ўрта таълим шакллари хилма-
хил бўлган шароитда Ўзбекистон Республикасининг таълимий макон 
бирлиги; 
2.Муҳим рағбатлантирувчи омиллар асосида ўқувчиларни ўқишга бўлган 
қуйидаги каби ижобий мотивларни шакллантириш: 
а) ўқув материалларининг тушунарлилигини ошириш; 
б) ўқув юкламасини меъёрлаштириш; 
в) ўқувчиларнинг умумий тайёргарлик даражасига қўйилган талабларни ва 
уни баҳолаш мезонларини англаб етишлари. 
3.Бир хиллаштирилган ўлчовлар ва ўлчов тартиблари асосида ўқувчиларнинг 
тайёргарлик сифатига объектив баҳо бериш. 
4.Педагог меҳнати натижаларини ўқувчилар эришган ўз ютуқларининг 
давлат таълим стандартларига мослигини хисобга олган холда баҳолашга 
ўтиш. Бу нарса таълимнинг педагогик технологиясини танлашда эркинлик 
беради.
5.Асосланган бошқарув қарорларини қабул қилиш. 


104 
6.Ўқув 
режасида 
ўқувчиларнинг 
қобилиятлари, 
қизиқишлари, 
мойилликларига кўра танлаб шуғулланишлари учун кафолатланган вақт 
ажратиш. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling