Академик леций нима-ю, касб ҳунар коллежи нима?
“Таълим тўғрисида” ги қонунимизнинг 2-бўлимида таълим турлари
кўрсатиб берилган бўлиб, унинг 13-моддаси ўрта махсус касб-ҳунар таълими
ҳақидадир. Кадрлар миллий дастурида таъкидланишича: “Умумий
ўртатаълим негизида ўқиш муддати уч йил бўлган мажбурий ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими узлуксиз таълим тизимидаги мустақил турдир. Ўрта
махсус, касб-ҳунар коллежи ўқувчилар томонидан ихтиёрий танланади”
1
1998 йил 13 майда Вазирлар Махкамасининг “Ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими тўғрисида”ги 204-сонли қарори ва қарорга илова тарзда “Ўрта
махсус, касб ҳунар таълими тўғрисида Низом” эълон қилинди. Низомда
кўрсатилганидек:
“Касб-ҳунар
бўйича
чуқурлаштирилган,
табақалаштирилган
таълим
бериш,
ўқувчиларнинг
интеллектуал
ривожланиши ва уларнинг ўз қобилиятлари ва мойилликларига мувофиқ
касб-ҳунар таълимининг мақсади хисобланади”.
2
Ўрта махсус касб-ҳунар таълими академик лицейларда ва касб-ҳунар
коллежларида кундузги ўқиш шаклида амалга оширилиши белгиланди.
Академик лицей - ўқитиш муддати уч йил, давлат таълим
стандартларига мувофиқ ўрта махсус таълим беради. Ўқувчиларнинг
имкониятлари ва қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг интеликтуал
ривожланиши
чуқур,
соҳалаштирилган,
табақалаштирилган
касбга
йўналтирилган таълим олишини таъминлайди.
Академик лицейларда ўқувчилар ўзлари танлаб олган таълим
йўналиши бўйича (гуманитар, техника, аграр ва бошқа соҳалар) билми
савияларини ошириш ҳамда фанни чуқур ўрганишга қаратилган махсус касб-
ҳунар кўникмаларини ўзларида шакллантириш имкониятига эга бўладилар.
Бу кўникмаларни ўқишни муайян олий таълим муассасаларида давом
эттириш ёки меҳнат фаолиятида руёбга чиқаришлари мумкин.
Академик лицейлар олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил
этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |