Ш. А. Абдуллаева
Дидактика, унинг асосий категориялари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Дидактика, унинг асосий категориялари
Билиш жараёнининг илмий, назарий, услубий ва амалий асосларини, яъни таълим, билим бериш, ўқитиш назарияси билан педагогиканинг мустақил бўлими дидактика шуғулланади. Дидактика – грекча сўз бўлиб, «didasko» - ўқитиш, «didaskol» - ўргатувчи деган сўзлардан келиб чиққан. Дидактиканинг сўзма-сўз таржимаси таълим назариясини англатади. Таълим назарияси таълим жараёнининг тушунчаси ва моҳиятини, таълим қоидаларини, услублари ҳамда ташкилий шаклларини ўз ичига олади. Дидактика ўз олдига ўқитишнинг ўқувчиларни ҳар томонлама тарбиялаш мақсадларига жавоб берувчи умумий қонуниятларини билиб олиш вазифасини қўяди. Таълимнинг асосий вазифаси ёш авлодни илмий билимлар, кўникма ва малакалар тизими билан қуролантиришдан иборат. Демак, дидкатика педагогиканинг «нимага ўқитиш», «нимани ўқитиш» ва «қанадай ўқитиш» каби саволларга жавоб излайди. Умумий дидактика эса ўз навбатида, айрим ўқув фанларига оид усуллар билан жуда мустаҳкам боғланади. Шу усуллар маълумотига таяниб, ўқитишнинг умумий қонуниятларини ечиб боради ва айни вақтда ҳар бир ўқув фанини ўқитиш усуллари учун умумий асос бўлиб хизмат қилади. Дидактиканинг асосий категориялари қуйидагилар: таълим, маълумот мазмуни, таълим мазмуни, таълим жараёни, билим, кўникма, малака, ўқитиш, таълим методлари, таълимнинг ташкилий шакллари. Таълим дидактикада қўлланиладиган энг сермазмун тушунчадир. Умумий дидактика даражасида таълим маълумот мазмунини ўзлаштириш учун ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятининг бирлиги, уларнинг ўзаро таъсири маъносида ишлатилади. Таълим – инсоният тарбиясининг маълум томонларини, яъни ўқувчилар ижтимоий тараққиётининг ҳозирги талабларига мувофиқ даражада билим ва тарбияга эга бўлишларини таъминлайдиган фаолиятдир. Ўқитувчи таълим жараёнида фақат билим бериш билан чегараланмайди., балки бу жараёнда ўқувчи, ьалабга таъсир кўрсатади, бу эса уларнинг билим олишларини янада фаоллаштиради, натижада ўқувчи таълим жараёнининг фаол иштирокчиларига айланади. Таълимдаги ютуқлар аввало ўқитувчига боғлиқ. Таълимнинг асосий вазифалари шахсни илмий билимлар, кўникма ва малакалар билан қуроллантиришдан иборат. Таълим инсон билиш фаолиятининг бир тури сифатида бир неча маънони билдиради, яъни таълим олувчиларда билим, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, уларда дунёқараш, фикр ва эътиқодларни шакллантириш ҳамда уларнинг қобилиятларини ўстиришдир. Таълим «маълумот мазмуни», «таълим мазмуни», «таълим жараёни» категорялари билан боғлиқдир. Маълумот мазмунида ҳозирги замон фани, техникаси, маданияти, ишлаб чиқариши ва фикрлашнинг умумий асослари акс этади. Унда фан, техника, 91 маданият ишлаб чиқариш, тафаккурга оид етакчи қарашлар, ғоялар, назариялар, фактлар берилади. Маълумот мазмуни тўрта элементдан иборат: Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling