Ш. А. Абдуллаева


Дидактиканинг тадқиқот предмети


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Дидактиканинг тадқиқот предмети 
 
Дидактиканинг тадқиқот предмети, унинг мунозара баҳси ҳақида 
турлича қарашлар мавжуд. Масалан, Т.А. Ллина: «Дидактика» - грекча 
«didaktikos» сўзидан олинган бўлиб, «o’qitish» маъносини англатади, 
«дидактиканинг предмети-таълим жараёни ва унинг қонуниятларидир»!, - 
деб ёзади. Тўғри қадимги греклар ўқитиш фаолиятига нисбатан «didasko», 
ўқитувчи ўрнида «didaskal», ўқувчига нисбатан «didaskales» атамаларини 
ишлатишган. Аммо, дидактика термини ўзининг дастлабки маъносидан анча 
узоқлашган. Ҳозир бу тушунчанинг ҳажми ва мазмуни анча бойиган ҳамда 
1
О. Рози=ов ва бош=алар. Дидактика. Т., «Фан», 1997 й, 16-17 б. 


92 
кенгайган бўлиб, у фақат ўқитувчининг фаолиятини эмас, шу билан бирга, 
ўқувчининг фаолиятини ҳам ўзига қамраб олган. 
Ш. Ганелин, Б.Р. Эсипов «таълим» ва «маълумот» тушунчалари, 
ўртасида муносабатга асослаб, дидактиканинг предметини баён қилишган: 
уларнинг фикрича таълимнинг маълумотга муносабати, воситанинг мақсадга 
муносабати шаклида амал қилади; ҳар қандай яхлит дидактик назария таълим 
ва маълумот назариясидир. «Дидактиканинг предмети, - деб қайд этишган 
эди бу олимлар, - ҳар доим ёш авлоднинг маълумоти мазмуни ва шу 
мазмунни эгаллаш жараёнини ташкил этишдир»
1

Поляк дидактик Ч.Куписевич «ўқитиш» ва «ўқиш» атамаларининг 
даҳлдорлигига асосланиб дидактиканинг тадқиқот предметини белгилайди. 
Унинг фикрича, дидактиканинг тадқиқот предмети ўқитиш ва ўқиш 
жараёнлар билан бирга уларни юзага келтириш факторлари, шарт-
шароитлари ва бу жараён олиб келадиган натижалардир 
Дидактиканинг тадқиқот предметини аниқлаш унинг тадқиқот объекти-
тадқиқот соҳасини белгилашга, уларнинг фарқаларини ажратишга боғлиқ. 
Дидактиканинг тадқиқот соҳаси нима? - деган саволга О. Розиқов шундай 
жавоб беради: «Дидактиканинг тадқиқот соҳаси – таълим жараёни турли-
туман муносабатлар, боғланишлардан иборат. Бу боғланишлар орасида энг 
қадимий, тарихий гинетик жиҳатдан бирламчи ҳодиса ўқитувчиси билан 
ўқувчининг ўзаро таъсири, уларнинг ўзаро боғлиқлигидир». Олим 
дидактиканинг фан сифатида шаклланиши жараёнини кўрсатар экан уни 
ўқитувчилик касбининг пайдо бўлиши билан боғлайди. Ўқитувчилик каби 
пайдо бўлиши натижасида таълим маълум мақсад, режа, тизим асосида 
ташкил этила бошланди. Ўқув-тарбия жараёнини алоҳида лойихалар-ўқув 
режалари, дастур ва дарсликлари асосида ташкил этиш, бошқариш, назорат 
этиш ғоясининг асосланиши таълимнинг ижтимоий институт сифатида 
шаклланишига сабаб бўлади. Буларнинг натижаси ўлароқ таълим-тарбия 
муассасалари юзага келди. Демак таълимнинг ижтимоий институтига 
айланиши, ўқув лойиҳаларининг асосланиши, тарбия муассасаларининг 
пайдо бўлиши дидактиканинг фан сифатида шаклланишига олиб келади. 
Дидатика таълим жараёни, унинг звенолари, мақсади, мазмуни, 
қонуниятлари, 
принциплари, 
воситалари, 
методлари, 
натижалари, 
таълимнинг ташкилий шаклларини ўрганади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling