Ш. А. Абдуллаева
Таълим мазмунини ўзида акс эттирувчи норматив ҳужжатлар
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Таълим мазмунини ўзида акс эттирувчи норматив ҳужжатлар
Таълимнинг мазмуни унинг мақсадидан келиб чиқади. Таълимнинг мазмуни деганда, ўқувчиларнинг ўқиш жараёнида эгаллаб олиши лозим бўлган ҳамда тизимига солинган билим, малака ва кўникмаларнинг аниқ белгиланган доираси тушунилади. 1 О. Рози=ов ва бош=алар. Дидактика. Т., «Фан», 1997 й, 9 б. 2. Ыша жойда, 8 б. 93 Таълимнинг мазмуни бир қатор эҳтиёжларни ҳисобга олиш билан белгиланади (5-расмга қаранг): 5-чизма Мактабларда бериладиган таълимнинг мазмуни тарихий ҳамда синфий хусусиятга эгадир. Жамият тарихий тараққиётининг ҳамма босқичларида мактабларда ёшларга бериладиган таълимнинг мазмуни, ҳажми ўша ижтимоий тизимнинг иқтисодий талаб ва иҳтиёжлари, фан ва техника тараққиёти даражаси билан белгилаб келинган. Педагогика тарихида умумтаълим мактабларида ўқитиладиган ўқув фанларини танлаш ва уларнинг мазмунини белгилашда икки йўналишдаги қоидага амал қилинади: 1) кўпчилик назариёчилар «формал (шакл) маълумот» тарафдорлари мактабда ўқитиладиган фанлар ёшларни фан асослари билан қуроллантириш, илмий билимлар тизимини эгаллашлари учун хизмат қилмай балки ёшларнинг қобилиятларини, тасаввур ва хотираларини ўстиришга хизмат қилмоғи керак, деб қарайдилар. «Шакл маълумот, тарафдорлари мактаб ўқув фанларини ёшларнинг фикр қилиш қобилияти ва ақлини ўстириш учун хизмат қиладиган фанлар-тиллар, лотин ҳамда юнон тиллари, математика каби фанлардан иборат бўлишини илгари сурадилар. Формал таълим тушунчаси 1791 йил биринчи марта (Э. Шмидтнинг «Эмпирик психология») китобида ишлатилган». Россияда бу назария рус гимназиялари ўқув режасида ўз аксини топди. Гимназияларда қадимги рус тили билан бир қаторда Гретсия ва Римнинг қадимги тиллари, антиқ дунё адабиёти ва тарихини ўқитиш, тил қоидалари ва қадимий матнларни ёдлаш-ўқув режасининг қарийб учдан икки қисмини ташкил қиларди. Табиий фанлар ўқитилмас, гимназия тамоман турмушдан ажраб қолган эди; 2) XVIII асрнинг охири ва XX асрнинг бошларига келиб, «шакл маълумот» қоидалари асосидаги мактаблар тараққий этиб бораётган капитализм тузуми талабларига жавоб бера олмай қолди. Шунга кўра XIX асрнинг кейинги чорагида мактаб таълими тизимида янги бир оқим - «Моддий маълумот» назарияси (1879 йили Ф. Доерфелднинг «Дидактик материализм» китобида) пайдо бўлди. Бу назария тарафдорлари мактаб Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling