Ш. А. Абдуллаева
Маҳалла педагог-тарбиячиси ва унинг вазифалари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Маҳалла педагог-тарбиячиси ва унинг вазифалари
2003 йил Президентимиз фармони билан “Обод маҳалла йили” деб эълон қилинди. Маҳаллаларнинг ободонлигини таъминлаш борасида қатор ишлар амалга оширила бошланди, дастурлар ишлаб чиқилди. Шундай амалга оширилаётган ишлардан бири сифатида Вазирлар маҳкамаси томонидан 2002 йил тасдиқланган “Маҳалла педагог тарбиячиси тўғрисидаги Низом” 1 ни келтириш мумкин. Маҳаллаларнинг жамият хаётидаги фаолиятини янада ошириш, оила ва мактаб билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, маҳалладаги ёшлар вояга етмаганлар билан ишлашни такомиллаштириш мақсадида лавозим ташкил этилиб, ҳар бир маҳаллага педагог лавозими киритилди. Ушбу Низом қуйидагилардан иборатдир: 1. Умумий қоидалар. 2. Педагог тарбиячилар ишини ташкил этиш. 3. Педагог тарбиячиларнинг асосий вазифалари. 4. “Камолот” ёшлар ижтимоий харакати тизимлари, касб-хунар коллежлари, лицейлар ва мактаб маъмурияти билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар. 5. Спорт соғломлаштириш ташкилотлари билан ҳамкорликда бажариладиган ишлар. 6. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар. 7. Ижтимоий таъминот ва меҳнат бўлимлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар. 8. Педагог тарбиячиларнинг мажбуриятлари. 9. Педагог тарбиячиларнинг хуқуқлари. 10. Педагог тарбиячиларнинг иш натижаларини баҳолаш мезон Педагог тарбиячи хизмат фаолиятида қонунчиликка риоя қилиш, вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш қобилиятли, ташаббускор, жисмонан соғлом, маънавий хурмат-эътиборли, педагогик ҳамда тарбиявий йўналишлар олий маълумотли, судланмаган киши таёнланиши лозим. Педагог тарбиячиларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - маҳалла худудида ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида тартиббузарчиликни олдини олиш йўналишида тегишли муаммолар ҳамкорлигида хар чоракка мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқади ва шу асосида тадбирларни амалга оширади; - маҳаллада вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилакни олдини олиш, унга қарши курашда профилактика ходимлари билан ҳамкорликда ишни амалга ошириш. Ҳуқуқбузарчилик ва жиноят содир этишга мойиллиги бор ёшларни улар билан тарбиявий проффлактика ишларини олиб бориш . 1 Мащалла педагог-тарбиячиси ты\рисида Низом. «Мащалла» газетаси, 2002 йил, декабр. 78 Маҳаллада вояга етмаганлар орасида жиноят ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида хуқуқ тарғибот ишлари, ҳуқуқшунослар, таниқли спортчилар, санъанкорлар, тиббиёт ходимлари иштирокида тарбиявий акциялар, давра суҳбатларини ташкиллаштириш. Ёшлар орасидаги хар қандай кўринишдаги сепаратизм ва қарши қаратилган билим берувчи қизиқарли учрашувлар ташкил этади. Ота-оналарга фарзандларининг тарбияси бўйича амалий ёрдам кўрсатиш. Фарзанд тарбиясига салбий таъсир ота-оналарни маҳаллада фаоллар орасида мухока қилади. Маҳалла худудида истиқомат қилувчи ёшларнинг қанчаси ўрта таълим мактабларининг 9-11 синфларини битирганлигини, шундан ўқув юртларига ўқишга киргани, нечтаси ишга жойлашган ўқимай-ишламай юрганлиги ҳақида маълумотларга эгалиши керак. Маҳалла педагоги “Камолот” ёшлар харакати тизимлари, спорт фуқаролар йиғини ва ижтимоий таъминот бўлимлари билан қатор ишларни амалга ошириш. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling