Ш. А. Абдуллаева


Консепциянинг учинчи босқичи


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Консепциянинг учинчи босқичи. “Синфдан ва мактабдан ташқари 
тарбиявий ишлар мазмуни, шакл ва услублари. Эркин тафаккур юрутувчи 
шахсларни тарбиялаш” деб номланади. Бу ватанпарвар ва комил инсон 
тарбияси мазмуни алоҳида ёритиб берилади. Ватанпарлик туйғусини 
ўқувчиларда шакллантиришнинг замонавий услублари хақида фмкр 
юритилади. Консепция ўқувчиларга бериладиган хуқуқий, иқтисодий, 
экалогик, эстетик, жисмоний тарбиялар мазмуни ва уларни синфдан, 
мактабдан ташқари тадбирлар жараёнида ташкил этиш йўл ва шакллари 
хақида атрофлича тўхтаб ўтилади. Ўқувчиларни меҳнатсеварлик йўлида 
тарбиялаш уларга иқтисодий билимлар бериш масалари ҳам ёритилган.
Учунчи бўлимда истеъдодли ва зукко болаларни аниқлаш уларни 
тарбиялаш, маҳаллада тарбиявий ишларни ташкил этиш масалаларига 
алоҳида эътибор қаратилган.
Консепцияда эркин фикрловчи ёшларни тарбиялаш, айниқса 
ўқувчиларнинг ўз-ўзини идора қилиш органлари фаолиятида қатнашуви, 
уларни мустақил ҳаётга, турмуш ва жамиятга мос қилиб тарбиялашга 
имконият яратиш масалари ҳам эътибордан четда қолмайди.
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар консепциясини 
амалга оширишнинг илмий-методик таъминотига, консепция амалга 
оширишнинг самарадорлиги халқ таълими барча тизим фаолиятларига
маҳаллий шароитларга мослаб, кни амалга ошириш боғлиқлиги масаласига 
ҳам жиддий эътибор қаратилган
1
.
Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар
мазмуни, шакли ва услублари
 
Республикада қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун (1997) ва 
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” (1997) да синфдан ва мактабдан 
ташқари тарбиявий ишларнинг ёш авлод тарбиясида ўрни масласида алоҳида 
1
Синфдан ва мактабдан таш=ари ишлар концепцияси. (Хал= таълими вазирлигининг 1999 1ил, 30 июл 8/5 
сонли =арори билан тасди=ланган) дан фойдаланилди. 


81 
эътибор қаратилган. Синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар шахс 
камолоти босқичларини белгилашга қаратилганлиги билан тавсифланади. 
синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ишлар ўқувчиларнинг дарсдан 
бўш вақтларидаги ўқув жараёнини тўлдиради ва кенгайтиради, 
ўқувчиларнинг 
билим 
олишлари, 
ижодий 
қобилиятларини, 
ташаббускорлигини кўрсатишга имконият яратади. Синфдан ташқари 
ташкил этилган жумладан турли кўринишлардаги тўгаракларда фан ўз 
фанига қизиққан ўқувчилар билан машғулот ўқувчиларнинг қизиқишларини 
ўстиради. Синфдан ташқари ишлар қуйидаги тўгаракларда ташкил этиш 
мумкин: фан тўгараклари “Моҳир қўллар” тўгараклари; “Дурадгорлик” 
тўгараги; турли спорт тўгараклари; “Бадиий хаваскорлик тўгараги” ва 
хоказолар.
Мактабдан ташқари тарбиявий ишлар боларни ижодкорликка даъват 
этувчи тарбиявий маскандир.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling