Ш. А. Абдуллаева
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Касб-ҳунар коллежи – ўқитиш муддати уч йил, давлат таълим
стандартлари доирасида ўрта махсус лаёқатларини, кўникма ва ўқувларини 1 Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Баркамол авлод-Ўзбекистон келажагининг пойдевори. Т., “Шар=”. 1998 й, 47 б. 2 Ўрта махсус, касб-щунар таълими тў\рисида Низом // “Хал= таълими” 1998 й, 4-сон, 13-бет. 106 ривожлантириш, уларнинг танланган касб-ҳунар бўйича бир ёки бир нечта мутахасисликка эга бўлишини таъминлайди. 1 Касб-ҳунар коллежлари жихозланганлик даражаси, педагогик таркибнинг танланганлиги, ўқув жараёнининг ташкил этилиши жихатидан янги типдаги таълим муассасалари ҳисобланади. Улар бир ёки бир неча замонавий касб-ҳунарни эгаллаш ҳамда тегишли ўқув фанларидан чуқур назарий билим олиш имконини беради. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида таълим олиш ўқувчиларги ўз билимларини чуқурлаштириш ва танлаган ихтисосликларига эга бўлишни таъминлайди. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги дипломлар берилади. Бу дипломлар таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки эгалланган ихтисос ва касб-ҳунар бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланиш хуқуқини беради. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш ва ривожлантириш учун қуйидагилар зарур 2 - академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари фаолият кўрсатишининг норматив базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш; - соҳа учун олий таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш, фан ва маданият соҳасининг мутахасисиларини жалю этган ҳолда юқори малакали мутахасисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, шу жумладан чет элларда тайёлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш; - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари учун таълим касб- ҳунар дастурлари, ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқиш; - академик лицейларнинг ўқувчилари меҳнат фаолият кўникмаларини эгаллашлари учун ихтисослаштирилган дастурлар иўлаб чиқиш ва жорий этиш; - касб-ҳунар коллежларида тайёрланадиган мутахасисларга нисбатан ихтисос ва касб-ҳунар, малака талабларининг руйхатини ишлаб чиқиш; - ҳудудларнинг жуғрофий ва демографик шарт-шароитларини ва тегишли соҳадаги мутахасисларга бўлган маҳаллий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг ташкил этилишини ва улар оқилона жойлаштирилишини таъминлаш, уларга ўқувчиларни имкон қадар оиласидан ажратмаган ҳолда қамраб олиш; - академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг моддий техника ва ахборот базаларини мустахкамлаш. - Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling