Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Демократик услуб
- Либерал услуб
Авторитар услубдаги ўқитувчининг ўқувчилари ўқитувчи синфда
бўлмаган вақтларда ўз-ўзини бошқариш малакаси бўлмаганлиги учун ҳам интизомга мутлақо бўйсунмайдилар. Бу асосан, тўполонда намоѐн бўлади. Бу услуб ўқитувчининг мустаҳкам иродасини кўрсатади, лекин бу ирода натижасида ўқувчида "устозим мени яхши кўради" деган фикри эмас, балки қўрқув ҳисси мавжуд бўлади. Демократик услуб ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида дўстона муносабат ўрнатилишига асос бўлади. Дарсдаги интизом мажбурий эмас, балки мувафаққиятга эришиш гарови сифатида болалар ижобий эмоцияни, ўзига ишонч, ўз мувафаққияти, ютуқларидан қувониши, дўстлари билан фаолиятда ҳамкорлик ҳиссини беради. Демократик услуб болаларни бирлаштиради. Шу билан бирга ўзининг фаолияти натижаларига қизиқиш уйғотган ҳолда, ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши лозимлигини англатади, ўзини-ўзи бошқаришга, ўз хатти-ҳаракатини ўзи назорат қилишга ўргатади. Ҳар бир ишга масъулият билан ѐндошиш ҳисси ўқитувчининг шу ѐшдаги болалар билан демократик муомала муносабати асосидагина шаклланади. Либерал услуб касбий лаѐқати йўқ бўлган ўқитувчиларга хос бўлган услубдир. Бундай ўқитувчи дарс жараѐнини яхши ташкил эта олмайди. Бундай дарсларда ҳар бир бола ўз тарбияланганлик даражасига қараб ўзини тутади. Бола ўз мажбуриятларини яхши ҳис қилмайди. Муомала муносабатдаги либерал услуб психология ва педагогака фанларига мутлақо зид услуб ҳисобланиб, болалар шахсини шакллантириш ва тарбиялаш жараѐнида бу усулни қўллаб бўлмайди. Шундай килиб, бошланғич синф ўқувчилари билан муомала-муносабатдаги императив услуб, асосан, маълум бир чегараларга асосланган ҳолда бола шахси ривожига салбий таъсир кўрсатади. Демократик услуб ўқитувчидан муомала-муносабатда жуда катта касбий маҳоратни талаб этган ҳолда, бола шахсининг ижобий томонларини ривожлантирувчи ягона услуб ҳисобланади. Либерал услуб эса ўқувчини эмоционал зўриқтирмайди, лекин унинг шахси ривожига ҳам самарали таъсир кўрсатмайди. Бошланғич мактабда болалар янги талабларни қабул қиладилар ва уларга қатъиятлилик билан амал қилишга ҳаракат қиладилар. Бола учун ўқитувчи унинг психологик ҳолатини белгилаб берувчи асосий фигура ҳисобланади. Чунки унинг болага бўлган муносабати унинг нафақат синфдаги, балки, умуман тенгдошлари билан бўладиган муносабатига, бу муносабат эса ўз-ўзидан оиласидаги муносабатларига ҳам бевосита таъсирини кўрсатади. Шунингдек, бу муносабатлар унинг ўқув фаолияти муваффақиятини ҳам белгилаб беради. Ўқитувчининг болага муносабати унинг ўртоқлари ва оиласи билан бўлган муносабатига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатади. Шуни ҳам алохида таъкидлаб ўтиш керакки, янги мулоқотнинг характери кичик мактаб ѐшидаги ўқувчи таълимининг мотивларига, ундаги ахлоқий сифатларнинг ривожланишига, ўз-ўзига бериладиган баҳонинг шаклланишига ҳамда боланинг қизиқишлари даражасига сезиларли таъсир кўрсатади. Болаларнинг ўқув фаолияти муваффақияти ҳамда шахсининг шаклланиши кўп жиҳатдан уларнинг ўқитувчиси билан муносабатларидаги ўзига хос хусусиятларига, синфдаги ўз мавқеини қай даражада англаб етишига, таркиб топган ўқувчилар жамоси билан ўзаро муносабатларига боғлиқ бўлади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling