Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма


Download 1.74 Mb.
bet28/96
Sana30.04.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1413831
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   96
Bog'liq
Turbo Pascal назария

SAVE File as
(файлда … исм билан саќлаш керакми?)
Ќуйида эса файл исмини ёзиш учун майдон берилган бўлади, бу майдонга керакли исмни ёзиш ва Enter клавишини босиш (матн файлда саќланади) мумкин. Агар исмда кенгайтма тушириб ќолдирилган бўлса, мућит файлга. .PAS – стандарт кенгайтмани беради. Агар фойдаланувчи Турбо Паскал билан ишни тугатмоќчи бўлса, таћрирда эса файлда саќланмаган матн ќолса, экранда саволли ойна пайдо бўлади:
NONAMEOO.PAS has been modifed. Save?
(NONAMEOO.PAS файли ўзгартирилди. Саќлайми?)
Жавоб сифатида, агар матнни файлда саќлаш керак бўлса, Y (YES – Ћа), акс ћолда N (NO - Йўќ) ни босиш керак.


7.4.2. Дастурни ўтказиш ва таћрир ќилиш.
Дастур матни тайёрлангач, уни бажаришга урнаб кўриш, яъни дастурни компиляция ќилиб, уни стандарт процедура ва функциялар кутубхонаси билан боѓлаш (агар бу зарур бўлса), дастурни тезкор хотирага юклаш ва уни бошќаришга узатиш керак. Ћамма бундай ишлар кетма-кетлиги дастурни ўтказиш дейилади ва CTRL-F9 буйруѓи билан амалга оширилади.
Агар дастурда синтаксис хатолар бўлмаса, ћамма ишлар кетма-кет бажариб борилади, бунда катта бўлмаган ойнада компиляция ќилинган сатрлар сони ва тезкор хотиранинг бўш сигими тўѓрисида ахборот берилади. Бошќаришни юкланган дастурга беришдан олдин мућит экранни тозалайди (аниќроги, экранга дастурни ўтказиш ойнасини чиќаради), дастур ишини тугатиб бўлгач, компьютерни бошќаришни яна ўз зиммасига олади ва экранда ќайта таћрир ойнасини тиклайди.
Агар ќандайдир бир босќичда мућит хатолик топса, у ўзининг кейинги ишини тўхтатади, таћрир ойнасини тиклайди ва курсорни дастурнинг компиляция ёки бажариш ваќтида хатоси топилган сатрга жойлаштиради. Бунда таћрирнинг юќори сатрида хато сабаби тўѓрисидаги ташхис ахбороти чиќади. Буларнинг ћаммаси дастурни зудлик билан яхшилашга, яъни ундаги синтаксис хатоларни тузатишга ва унинг тўѓри ишлаётганига ишонч ћосил ќилдиришга имкон беради. Агар хатолик дастурни ўтказиш босќичида пайдо бўлган бўлса, хатолик топилган жойнинг кўрсатилиши керакли ахборотни бермаслиги мумкин, чунки хатолик, берилганлар дастурнинг олдинги операторларида нотўѓри тайёрланганлигининг натижаси бўлиши мумкин. Масалан, хатолик манфий сондан квадрат илдиз чиќарилиши натижасида ћосил бўлган бўлса, илдиз чиќарилаётган оператор кўрсатилади, ваћоланки, хатоликнинг дастлабки сабабини ќаердадир олдиндан, тегишли ўзгарувчига манфий ќиймат берилган жойдан, излаш кераклиги аниќ. Бундай ћолатларда, одатда, дастурни F4, F7 ва F8 клавишлари билан боѓлиќ буйруќлар ёрдамида бажаришга ўтилади. Таћрирлашнинг етарли кўникмасини олгунга кадар битта F7 клавишидан фойдаланиш мумкин. Бу клавиш босилгач, мућит компиляция, компановка (стандарт процедура ва функциялар кутубхонаси билан боѓланиш) ва дастурни юклаш ишларини амалга оширади, шундан кейин дастурни ўтказишни биринчи оператор бажарилиши олдидан тўхтатади. Бу операторга эга дастур сатри экранда ажратилган (ранги билан) бўлади. Энди F7 нинг ћар бир янги босилиши жорий сатрда дастурлаштирилган ћамма операторларнинг бажарилишига ва кўрсаткич (курсор) нинг кейинги сатрга силжишига олиб келади. Дастурнинг шубхали жойида ўзгарувчи ёки ифоданинг жорий ќийматини кўриш мумкин. Бунинг учун курсорни фойдаланувчини ќизиќтирадиган ўзгарувчи олдига этиб ќўйиш ва Ctrl-F4 клавишларини босиш керак. Экранда 3 та майдондан иборат мулоќот ойнаси пайдо бўлади. Юќори майдонда ўзгарувчи исми бўлади, 2 та бошќа майдон бўш бўлади. Ўрта майдонда ўзгарувчининг жорий ќийматини ћосил ќилиш учун Enter клавиши босилади. Агар Ctrl-F4 ни босишдан олдин курсор сатрнинг бўш жойида турган ёки бошќа ўзгарувчи номини кўрсатган бўлса, мулоќот ойнасининг юќори майдони ћам бўш бўлади ёки шу бошќа ўзгарувчининг исмига эга бўлади. Бундай пайтда клавиатурадан керакли ўзгарувчи номини киритиш ва Enterни босиш керак. Худди шундай тарзда фаќат кузатилаётган ўзгарувчиларнинг исмларинигина эмас, балки ифодаларни ћам киритиш мумкин - мућит киритилган ифоданинг ќийматини ћисоблайди ва кўрсатади.


7.4.3. Турбо Паскалнинг ёрдам хизмати.
Турбо Паскал мућити таркибининг ажралмас ќисми унинг ёрдам хизматидир. Ќийналган пайтда унга кириш учун F1 клавишини босиш етарли, экранга зарурий маълумотлар чиќади. Бу маълумотлар мућитнинг жорий ћолатига боѓлиќ. Масалан, мућит хатони топган ваќтда F1 босилса, хатолик сабаблари тўѓрисида ќўшимча маълумотлар ва улардан ќутилиш йўллари берилади.
Ёрдам хизматига бевосита таћрир ойнасидан мурожаат ќилишнинг 4 та усули бор:

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling