Ш. И. Раззоќов, М. Д. Юнусова turbo pascal алгоритмик тилида дастурлаш касб-ћунар коллеж талабалари учун ўќув ќўлланма


F1 – ёрдам хизматига маълумот олиш учун мурожаат ќилиш (Help-ёрдам); F2


Download 1.74 Mb.
bet25/96
Sana30.04.2023
Hajmi1.74 Mb.
#1413831
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   96
Bog'liq
Turbo Pascal назария

F1 – ёрдам хизматига маълумот олиш учун мурожаат ќилиш (Help-ёрдам);
F2 – таћрирланадиган матнни дискли файлга ёзиш;
F3 – дискли файлдаги матнни мућаррир ойнасида ўќиш;
F4 – тузатиш (яхшилаш) режимида ишлатилади: дастур бажари­ли­шини бошлаш ёки давом эттириш ва курсор турган сатрнинг бажарилиши олдидан тўхташ;
F5 – фаол ойнани бутун экранга ёйиш;
F6навбатдаги ойнани фаоллаштириш;
F7 – тузатиш режимида ишлайди: дастурнинг кейинги сатрини бажа­ришни; агар сатрда процедура (функция)га мурожаат бўлса, бу процедура (функция)га кириш ва унинг биринчи оператори бажарилиши олдидан тўхташни билдиради.
F8 – тузатиш режимида ишлатилади: дастурнинг кейинги сатри­ни бажаришни; агар сатрда процедура (функция) га мурожаат бўлса, уни бажариш ва унинг ишини кузатмаслик кераклигини билдиради;
F9 – дастурни бажармаслик, лекин уни компилирлаш керак;
F10 – бош меню ёрдамида ишнинг мулоќот танлов режимига ўтиш;
Ctrl-F9 – дастурни ўтказишни бажариш: мућаррирдаги дастурни компилирлаш, тезкор хотирага юклаш ва бажариш ва шундан кейин Турбо Паскал мућитига ќайтиш;
Alt-F5 – мућаррир ойнасини дастур иши натижаларини чиќариш ойнаси билан алмаштириш.
Ќисќа изоћларни келтирамиз.
Дастур ишини текшириш учун Ctrl-F9, Турбо Паскалдан чиќиш учун Alt-X буйруќлари керак бўлади. F2 ва F3 клавишлар шахсий каталоглар билан ишлашда ёрдам беради. Alt-F5 буйруѓи ёрдамида, ихтиёрий даќиќада, дастурни ишлатиш натижасида олинган маълумотларни экранда кўриш мумкин бўлади.

7.3. Матн мућаррири


Турбо Паскал матн мућаррири фойдаланувчига дастур матнларини яратиш ва таћрир ќилиш учун ќулай воситалар беради. Таћрир ойнасида катта бўлмаган имловчи тўртбурчакнинг (курсорнинг) мавжудлиги мућитнинг таћрирлаш ћолатида эканлиги белгисидир. Таћрир режими Турбо Паскал юкланиши билан автоматик тарзда ўрнатилади. Таћрирлаш режимидан Турбо Паскалнинг ихтиёрий бошќа режимига функционал клавишлар ёрдамида ёки бош менюдан керакли режимини танлаш билан ўтиш мумкин. Агар мућит менюдан танлаш ћолатида бўлса, курсор йўќолади, меню сатрида эса кодли сўзларда (меню опцияларида) рангли тўртбурчакли кўрсаткич пайдо бўлади.
Бош менюнинг режим танлаш ћолатидан таћрир ћолатига ўтиш учун ESC (ESCape – ќочиш) клавишини, бош менюдан танлашга ўтиш учун F10 клавишини босиш керак.
Матн мућаррир билан ишлашнинг асосий йўлларини кўрамиз.
Дастур матнини яратиш учун бу матнни шахсий компьютер клавиатурасидан киритиш керак. Навбатдаги сатр тўлиши билан курсорни кейинги сатрга ўтказиш учун (курсор ћамма ваќт экраннинг дастурнинг навбатдаги белгиси ёзилиши керак бўлган жойини кўрсатади) Enter клавиши босилади.
Таћрир ойнаси узун, етарли даражада кенг, бир бўлаги экранда кўриниб турган ќоѓоз варагини ифодалайди. Агар курсор ќуйи чегарага етган бўлса, таћрир ойнасини ўраш амалга оширилади: у бир сатр юќорига кўтарилади ва пастдан вараќнинг янги сатри пайдо бўлади. Агар курсор экраннинг ўнг чегарасига етса, ойна, белгиларнинг киритила бориши билан, ўнгга силжиб боради. Вараќнинг горизонтал ва вертикал ўлчамлари файлдаги белгиларнинг умумий сони билан (улар 64535 дан кўп бўлмаслиги керак) чекланади, лекин Турбо Паскал компилятори узунлиги 126 белгидан катта бўлмаган дастур сатрларини ќабул ќилади.
Ойнани вараќќа нисбатан ќуйидаги клавишлар ёрдамида силжитиш мумкин:

Download 1.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling