Шаҳарлар географияси


Маъруза 2. Шахарларни географик ўрганиш


Download 345 Kb.
bet2/15
Sana06.04.2023
Hajmi345 Kb.
#1335958
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Солиев А.С.-Шаҳарлар географияси

Маъруза 2. Шахарларни географик ўрганиш.
Давлатлар ва иқтисодий районларни урганишда, ўлкашуносликда бу худудларнинг умумий таърифидан шахарларга ўтилади, яъни шахарлар мамлакатлар ички тузилиши, хўжалик та.ркиби ва худудий тафовутларни билиб олишда тахлил қилинади. Демак, бундай анъанавий йуналишда шахарлар ўлка, худуд иқтисодий таърифининг поёнида, якуний бугинидан урин олган. Бирок бу масалани аксинча, муқобил равишда ҳам 'Ҳал этиш имконияти бор: шахарларнинг жамият хаёти ва унинг свциал— иктисодий тугзилмасини аниқ ва асосий худудий шакли эканлигидан келиб чиққан холда мамлакат тавсифини, унинг шахдрларидан бошлаш мумкин.
Шахарлар мамлакат ва иктисодий районлар географиясида ўрганилиши билан бир қаторда улар алохида тадкиқот объекти бўлиб ҳам хизмат қилади. Бу борада, яъни шахарларни иктисодий географйк урганиш тартиби хакида илмий — услубий адабиётларда кўпгина таниқли олимларнинг кўрсатмалари мавжуд. Албатта, шахарларни урганиш авваламбор уларнинг тарихи, келиб чикиши, генетик хусусиятларини тахлил қилишдан бошланади. Натижада, асосан тарихий манбаларга таянган холда, ўрганилаётган шахар ёки шахарларнинг нима учун айнан шу жойда ва ўтмишнинг айнан шу боскичида вужудга келганлиги ёритилиб берилади.
Шахарларни ретроспектив ўрганиш тарихий тамойилга биноан бажарилади: куйилган максад нуқтаи назаридан ўтмиш маълум тарихий даврларга бўлинади ва хар бир даврнинг шахар (шахарлар) шаклланниш ва ривожланишига бўлган таъсири тадкиқ этилади. Аммо, бу ерда тарихнинг «икир — чикирига» ўтиб .кетилмайди, география тарих учун эмас, аксинча тарих географияга хизмат килиши керак.
Мамлакатимиз шахарларини урганишда, уларни бунёд этилганлигидан бошлаб, хозирги кунгача босиб ўтган
йўлидаги асосий тарихий, даврий вокеалар қискача кўрилиб чикилади ва улар мавжуд борликдан келиб чиққан холда бахоланади. Бошкача қилиб айтганда, шаҳарларнинг тарихи вужудга келган ва ривожланиб кетгаи давр нуктаи назаридангина эмас (бу асосан тарихнинг вазифаси),
Балки, уларнинг хозирги вактдаги холатидан келиб чикиб ҳам тахлил кдаинади. Тарихий география учун эса хар бир ходиса уша даврдан келиб чикиб тахлил этилиши ва баҳоланиши лозим. Зеро, Гераклит айтганидек, «Айни бир окимга бир вактнинг ўзида икки марта тушиб бўлмайди». Чунки, иккинчи марта кирганда оким (сув) ҳам, унга тушувчи ҳам илгарисидек эмас, ўзгарган бўлади.
Ўзбекистон шахарларни урганигдда, уларнинг кадимий ва бой тарихидан ташкари, рус ва советлар империяси даврлари ҳам кўриб чикилади. Шундан сўнг шахарлар шаклланиши ва ривожланишидаги мамлакатимизнинг мустакиллик даврига алохида эътибор бериш лозим.
Ўрганилаётган шаз$ар ёки шаҳарлар. тарихига кура, уларнинг генетик турлари ажратилади, «янги» ва «эски» шахарлар гурухи аникланади. Эндиги шароитда «янги шахарларни» собик советлар даврида вужудга келганлиги билан асослаш нодурустдир. Қолаверса, янги шахар тушунчасининг ўзи ҳам нисбийдир. Кенг маънода, юртимизгашг янги тарихига мувофик «янги шахарлар» деб уларни Туркистон Россия томонидан забт этиб олинган (XIX аср ярми ) даврдан сўнг пайдо бўлганларини айтиш мумкин. Бундай шахдрлар туркумига Фаргона (Янги Маргилон, Скобелев), Когон (Янги Бухоро), Тўрткул (Петроалександровск)лардан бошлаб кейинги йилларда вужудга келган барча шахарлар киритилади. Шу маънода собиқ СССР даврида барпо бўлган шахарлар (Навоий, Зарафшон, Ширин, Дружба, Маржонбулок, Толимаржон, Янгиер ва бошкалар) ҳам яш'илар каторига киради. Аммо. иктисодий ва социал география нуктаи назаридан Караганда бутунлай «бўш» ёки ўзлаштирилмаган жойларда ҳамда кейииги киска даврда аҳолиси ва хўжалиги кескин ривожланган ва ташқи киёфаси тубдан ўзгарган манзилгоҳларни том маънодаги янти шахарлар деб аташ туғрирокдир.
Шахарлар географиясини ўрганишдаги навбатдаги босқич уларни катга — кичиклиги бўйича табақалаштириш (классифи — кациялаштириш)дан иборатдир. Бу ерда кўйилган максад ва тадкик қилйнаётган объект хусусиятидан келиб чиқиб, шахарлар тури аз^оли сони бўйича турли даража ёки классларга ажратилади. Энг ав'вало улар, 3 гурухга: катта, ўрта ва кичик шахарларга бўлинади, махсус тадқиқотларда эса янада кенгроқ классификация қўлланилади. Табийки, катта ёки кичик щахар тушунчаси ҳам нисбийдир. Масалан, Тошкещ1 даражасидан хатто азим Самарканд ёки Наманган ҳам кичик шаҳардир (Японлар «шахар нима?» саволига «бу Токиодир» деб лсавоб беришган экан). Айни пайтда мамлакатимиз қишлоқ жойлари, ичкарисидан Караганда туман маркази— кичик шаҳар ҳам улар учун катта,ёки Чирокчи аҳолисининг нигохида шахар — бу, энг аввало, Қамаши ва Чироқчидир; Қарши, Самарканд, Тошкент эса улар учун нихоятда ўлкан, азим гдахар хисобланди.
баҳолаш сунъийликка эга экан. Бироқ бундай қараш, одатда оддий хаётий ва анъанавий, кундалик андозаларга мос келади, холос. Илмий изланишларда эса хар бир тадқиқот объекти учунгина эмас, бал!Ш мамлакат миқёсида расмий равишда қабул қилинган маълум андозаларга амал қилиш керак. Бу айни пайтда, турли вилоят ва мамлакатлар шаҳарларни қиёсий географик урганишда ҳам кўдкелади.
Шаҳарлар "келиб чикиши ва уларни классификациялаш
натижалари махсус статистик ж.адвал, диаграмма, график ва
хариталар ердамида тасвирланиши шарт. Жумладан, шаҳарлар,
табакаланишини пирамида шаклида кўрсатиш ҳам нихоятда мақбул
усул хисобланади. Чунки, бундай тасвирда мамлак;ат ёки вилоятнинг
кайси бўғинидаги шаҳарлари куп ёки кам, кучли ёки заифлиги ва
ушбу муаммони хал этиш йўллари, манбалари якқол кўринади. Айни
чоғда, бу ҳолат мамлакат ёки район хужалигининг ҳудудий мужассамлашув хусусиятини акс эттиради.
Шахарлар миқдорий даражалари билан бирга, улар сифат курсаткичлари, бажарадиган вазифалари (функциялари) буйича ҳам бир-бирига ўхшаш эмас. Маълумки, жуда кўп шаҳарлар турли мақомдаги маъмурий марказ вазифасини утайдилар. Улар орасида кўпчиликни туман марказлари, ундан- камрогини —вилоят ва фақат биттаси эса мамлакат маъмурий — сиёсий, яъни пойтахт функциясини бажаради.
Хўжалик жи^атидан ёндошганда, жуда кўп шаҳарлар саноат аа транспорт маркази, айримлари дам олиш (рекреация), фан марказлари хисобланади. Шаҳарларнинг бажарадиган вазифасини, ихтисослашувини аниклашда, асосан банд бўлган аҳоли таркиби таҳлил этилади. Шунга кура, саноат, .транспорт ёки фан —техника марказлари ажратилади. Саноат шаҳарлари ичида кўп тармоқли саноат маркази, оигр ва енгил саноат, ресурс шаҳарлар каби функционал типлар белгиланади. Агарда ана шундай шахарлар тоифалари уларнинг кэтта — кичиклиги, босқичлари билан биргаликда кўрилса, тадкиқот янада чуқур ва самарали бўлади.
Ўрганишлар натижасида, шаҳарлар иқтисодий география — сининг энг муҳим қонунияти ўз исботини топади. Бу ҳам булса, шаҳарларринг бажарадиган вазифаси ихтисослашуви, функцияси уларнинг катта ёки кичиклигини белгилашидир.
Шаҳарларни урганйшда, уларнинг иқтисодий географик урни, ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ва ҳудудий ташкил этиш шаклларига . алоҳида эътибор бериш керак. Бу борада айникса, ишлаб чиқаришнинг мужассамлашуви, ихтисослашуви, кооперация ва комбинатлашувини, саноат тугуни ва малсмуаларини тадқиқ қилиш муҳимдир. Бундай иқтисодий кўрсаткичлар статистик усуллар, ҳисоб — китоблар ёрдамида аниқланади, шахарлар курсаткичлари бошқа шаҳарлар ва мамлакатлар ўртача ҳолати билан таққосланади.
Жумладан, мужассамлашув ва ихтисослашув коэффициенти ва индекслари, тармокларнинг турланиши (диверсификацияси), ахоли жон бошига туғри келадиган саноат махсулоти, ривожланганлик даражаси ва бошқалар хисоблаб чикилади.
Маълумки, хозирги бозор .муносабатларига ўтиш даврида, ишлаб чикаришнинг юкори даражада мужассамлашуви, йирик корхоналарни куриш кўп жихатдан макбул эмас, Шу сабабдан бугунги шароитда саноатни жойлаштириш асосида шахарларнинг вужудга келиши ва уларнинг кескин ривожланиши нисбатан кам учрайдиган холатдир. Бундан улкан кушма корхоналар, курилаётган Асака, Қоровулбозор шахарлари мустаснодир.
Шу билан бирга, азалдан мавжуд бўлган кичик шахарлар муаммоси хозирги кунда бошкача маъно касб этади. Бундай шаҳарларнинг бирдан-бир ижобий имкоиияти, уларда мехнат ресурсларининг кўплиги, кишлок районларига якинлигидир. Бироқ, кичик шахарлар молиявий жихатдан заиф, ўз-ўзларини бошкаришлари кийин ва давлат ёрдамига мухтож. Унинг устига, мазкур шахарларда малакали ишчи ходимлар оз, замонавий инфраструктура тизими тўла шаклланмаган. Бинобарин, кичик шахарларимизга катта муаммолар хос, деб айтишимиз мумкин.
Ана шундай шароитда, хорижий сармоядорлар кўпрок катта шахар мухитини истайдилар, кўшма ва кичик корхоналар куриш имкониятлари ҳам бундай шахарларда кенгрок. Демак, эндиги шароитда, катта шахарларда кичик корхоналар купрок яратилмокда, -кичик шахарларда эса, агар улар моддий ва молиявий кўллаб — қувватланса, йирик саноат корхоналари ҳам курилади. Аммо барча кичик шахарларни бундай ривожлантириш мумкин эмас: вакт ҳам, капитал маблағ, сармоя ҳам етишмайди. Бинобарин, кичик шахарларнинг айримларигина танлаб олинади ва улар ўсиш кутби ҳамда маркази сифатида ривожлантирилади^ Бундай шахарларни ажратиб олиш эса, уларнинг куп омилли тахлил этилиши ва бахоланиши (иктисодий географик урни, мехнат ва хом ашё ресурслари, экологик холати, транспорт ва бошка инфраструктураси, функцияси, ката-кичиклиги ва. х.к.) асосида амалга оширилади.
Шахарларни иктисодий географик урганишда, уларнинг транспорт функциясига ҳам алохида эътибор берилади. Шахар ва транспорт йўллари ўзаро чамбарчас боглик: бири иккинчисисиз бўлмайди, йўллар шахарларга келади, шахарлардан йўллар кетади. Хуллас, шахарлар ва йўллар бу мамлакатнинг иқтисодий асоси, «ковургаси» ҳисобланади.
Шунингдек, шахарларнинг социал функциялари, фан ва таълим тизими, маданияти, аҳолига хизмат кўрсатиш сохалари, экологик вазияти, ахолисининг ўсиши каби масалалар ҳам ўрганилади. Щу уринда пойтахт шахарларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки ҳар қандай мамлакатнинг жахон ҳамжамиятидаги мавт^еи, халқаро ва дипломатик алокалар, сиёсий хаёти, энг аввало, унинг пойтахти билан боғлиқ. Бошкача килиб айтганда, оламшумул ва умумбашарий муаммолар хусусида расмий сўз юритилганда, одатда давлатларшшг пойтахти номидан гапирилади. Шу боис, пойтахт шахарларнинг «юки», масъулиятлари нихоятда вазмин: улар бир томондан мамлакатни, худудий—сиёсий жихатдан ташкил килиш, бошкариш вазифасини адо этса, иккинчи томондан бундай марказлар давлатни жахон микёсига муносиб равишда олиб чикишлари керак. Айнан ана шу маънода хар кандай давлат ўз такдирини пойтахтига топширади.
Ўзбекистон Республикаси сиёсий мустакилликка эришуви
муносабати билан унинг пойтахти — Тошкент жаҳон геосиёсий
тузилмасининг субъектига айланди. Авваллари Тошкент собик
Иттифок пойтахти — Москва «соясида» колган бўлса, энди у дунёдаги барча мамлакатлар билан тўтридан-тўғри муомила килади. Демак, пойтахт шахарлар ривожланишига алохида эътибор берилиши копуний холдир. Сабаби — юртимизга келганлар, авваламбор, унинг
пойтахтига караб бахо бериб кетадилар. Шу нуқтаи назардан
мамлакатимиз шаҳарларининг сардори, карврнбошиси, дорулсалта-нати Азии Тошкент шахрининг мустақиллик шарофати билан киска вакт ичида қиёфасини тубдан ўзгариши қувончлидир.
Пойтахт билан бир қаторда вилоят марказлари, йирик саноат шахарлари, Қадимий шахарларни урганиш ҳам катта аҳамиятга эга . (чунки-ҳар қандай пойтахт уз атрофи, улкалари билан кучли). Шу уринда шахарлар географияси билан шахар географиясини фарқ қила олаш керак. Биринчисида, мамлакат ёки вилоятларнинг шахарлар тури, таркиби ва тизими тадкик этилса, иккинчисида алохида олинган бир шахар урганиш объекта шаклида намоён бўлади. Бундай микрогеографик, йирик масштабли тадқиқотлар бизда, афсуски, хозирча кам бажарилади (хорижий давлатларда бу йўналиш анча илгарилаб кетган). Вахоланки, шахарлар ички географиясини, худудий тузилипшни ўрганишнинг мухим амалий (конструктив) жихатлари мавжуд. Ушбу йўналишдаги тадд^иқотлар, анъанавий иқтисодий географик урганишларни, социал географик изланишларга, лойихалаштириш ва шахарсозликда, уларни режалаштиришда жуда қўл келади. Бундай ишларни бажаришда диаграмма, статистик жадвал ва графиклардан ташқари махсус социологик усуллари, анкета — суровлар утказишни унутмаслик керак.
Шаҳар функциясининг тахлили, улариинг демографик ^караёнларини ўрганиш билан тўлдирилиши мақсадга мувофиқ. Зеро, шахарларнинг ривожланиши, амалда, улардаги ахоли миқдори, унинг усиш суръатларида уз аксини топади. Шунииг учун, шахарлар ахоли сонининг динамикаси, табиий ва механик харакати, ёш ва жинсий, миллий таркиблари кискача кўриб чиқилади, тадқиқот патижалари жадвал, график ва карталарда тасвирланади.
Геоурбанистикада шахарларнииг катта — кичиклиги, зичлиги, улар орасидаги масофа, урбанистик ва худудий — урбанистик таркиби ҳам ўрганилади. Шунингдек, шахар манзилгохларининг ҳудудий ташкил этилишидаги, мураккаб шакллар — шаҳарлар агломерациялари мамлакат ёки вилоят шахарларй географияси доирасида ва шу билан бирга алохида тадкикот объекти даражасида курилинш керак.
Урбайистик таркиб деганда, шахарлар тури ва таркиби катта шаҳарларнинг мавжудлиги ва мавкеи тушунилади. Ҳудудий урбанистик таркибда, эса, мамлакат турли район ва вилоятларнинг хар хил боскичдаги шахарлар ва хусусан, йирик марказлар билан таъминланганлик даражаси назарда тутилади.
Шахарлар ривожланиши, урбанизация жараёни билан биргаликда урганиб борилади. Аммо, бу оламшумул ходиса мамлакат тарихи, анъаналари, ишлаб чикаришнинг тармоклар таркиби, ихтисослашуви ва худудий ташкил этиш шаклларидан келиб чиккан холда бахоланиши зарур. Шу жахатдан ёндошганда Ўзбекистоннинг урбанизация жараенида ҳам ўзига хос ва мос, бетакрор йўли бўлмоғи табиийдир,
Шахарларни географик ўрганишда, факатгина илмий адабиётлар ёки хариталар кифоя қилмайди. Бунинг учун уша шахарларнинг мумкин кадар бевосита куриш зарур. Курганда ҳам, шаҳар марказидаги мехмонхонада яшаб кетишнинг узи кифоя эмас. Бунинг учун, шахарнинг турли томонини жонли равишда кузатиш, чор атрофи билан бевосита танишиш ва шу асосда, унинг худудий кулами ва ички тафовутлари тўғрисида тассавур хосил килмок лозим.
Айни пайтда, факат шахарнинг узини алохида олиб караш, уни ёпик тизим шаклида фараз килиш максадга мувофик бўлмайди. Бу эса мантикий жихатдан ҳам тўғри эмас. Чунки, хар қандай шаҳар ўз атрофисиз, қишлок жойларисиз, мутлақо ажралган ҳолда вужудга келмайди ва ривожланмайди. Шахарлар, мисли тоғ рельефидек, иктисодий харитада узига хос чуккиларни акс эттиради ва бу нуқталар фақат атроф мухит, маълум худуд даврасидагина яккол кузга ташланади. Ушбу объектив борликдан келиб чиқиб, шахарлар ёки шаҳар географиясини, уларнинг барпо бўлиши, хозирги куни ва келажагини атроф жойлар билан биргаликда ўрганилади. Зеро, айнан шу худуд имконияти, қудрати ва салохияти туфайли бу шахар буртиб чиқкан, юксалган.
Шундай килиб, шахар ёки шахарларни географик ўрганишда кўйдаги тартибга риоя қилиш максадга мувофиқдир.
Юкорида келтирилган тартиб (схема) маълум худуд щахарлар туркумини урганишга мослаштирилган. Шубхасиз, бу бандларнинг орасида энг мухими ва марказийси 4 —қисм, яъни шахарларнинг хозирги холати хисобланади. Бинобарин, унинг тавсифи ҳам мураккаб ва кенг қамровли бўлади.
Агар алохида бир шахар урганиладиган бўлса, у ҳолда шаҳарнинг микрогеографияси ва атрофига ҳам эътибор берилади. Бошқача қилиб айтганда, бу ерда тизим —таркиб тамойилига асосланади.


Download 345 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling