Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


макон ва замонда ўзгаришининг миқдорий ва (ёки) сифат башоратларини


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

макон ва замонда ўзгаришининг миқдорий ва (ёки) сифат башоратларини 
(рельеф, геологик тузилиш, грунтларнинг таркиби, ҳолати, физик, механик ва 
кимёвий хусусиятлари, ер ости сувлари режими, муҳандислик геологик жараён-
лар) муҳандислик геология изланишлар натижалари тўғрисидаги техник 
ҳисоботда, бу шароитларнинг ҳозирги ҳолатини баҳолаш билан бирга 
келтириш керак.
5.14 Олинган материалларни хонаки шароитда қайта ишлашни дала 
ишларини бажариш жараёнида (дастлабки, жорий қайта ишлаш) ва улар 
тугаллангандан кейин, ҳамда лаборатория ишлари бажарилгандан кейин
(хонаки шароитда тугал қайта ишлаш, ва техник ҳисобот ёки муҳандислик 
геология изланишлари натижалари тўғрисида хулоса тузиш). 
Материалларни жорий қайта ишлашни олинган изланиш ишларининг 
оралиқ 
натижаларига 
боғлиқ 
равишда 
муҳандислик 
геология 
изланишларининг тўлиқлиги ва сифатини назорат қилиш ва изланишлар 
дастурини ўз вақтида тўғрилаш учун амалга ошириш керак.
Материалларни жорий қайта ишлаш жараёнида маршрут кузатувлар 
баёни тартибга солинади. Тоғ ковламаларининг баёни, табиий ва сунъий 
очилмаларнинг кесмалари кўриб чиқилади ва текширилади. Грунтларни дала 
шароитида текшириш графикларини қайта ишлаш, тоғ ковламаларининг 
каталоглари ва қайдномалари, лаборатория текширишлари учун олинган 


ШНҚ 1.02.09-15 24-бет 
грунтлар ва сув намуналарининг каталоглари ва қайдномалари тартибга 
солинади. Алоҳида олинган муҳандислик геология ишлари (геофизик, тоғ, 
грунтларни, ер ости ва ер усти сувларини дала шароитида текшириш ва б. 
ишлар) ўзаро солиштирилиб боғланади. Тоғ ковламаларининг колонкалари 
(баёни), дастлабки муҳандислик геология кесмалари, фактик материаллар 
харитаси, дастлабки муҳандислик геологик ва гидрогеологик хариталар ва 
уларнинг тушунтириш хатлари тузилади.
Тугал хонаки шароитда қайта ишлаш пайтида берилган дастлабки 
материалларга аниқлик ва қўшимчалар киритиш ишлари (асосан грунтлар ва 
ер ости ва ер усти сувларининг лаборатория шароитларида текширишлар 
натижаларига кўра бажарилади). Матний ва график иловалар тартибга 
солинади ва муҳандислик геологик шароитларни ўрганиш, баҳолаш ва 
уларнинг ўзгариши эҳтимолини башорат қилиш тўғрисидаги, ҳамда тегишли 
лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатлар босқичи учун бажариладиган
қурилиш 
учун 
муҳандислик 
геология 
изланишлари 
материалларига 
қўйиладиган талабларга кўра қурилиш ишларини лойиҳалаш ва олиб бориш 
тўғрисидаги тавсияларни ўз ичига олган муҳандислик геология изланишлари 
натижалари тўғрисидаги техник ҳисобот тузилади.
Муҳандислик геология хариталарини, кесмалари ва колонкаларини 
график шаклларда тасвирлашда геоморфология, гидрогеология, тектоника 
элементларини, грунтлар қатламларининг ётишини, ҳамда грунтлар ва 
уларнинг литологик хусусиятларини кўрсатиш ГОСТ 21.302 талабларига кўра 
белгиланиши керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling