Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Грунтларнинг лаборатория тадқиқотларини
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
5.11 Грунтларнинг лаборатория тадқиқотларини ГОСТ 25100
талабларига кўра уларни синфлар, гуруҳлар, гуруҳчалар, типлар, турларга ажратиш учун уларнинг таркиби, ҳолати, физик, механик ва кимёвий хусусиятларини аниқлаш учун, уларнинг норматив ва ҳисобий кўрсаткич- ларини, грунтларнинг чуқурлик ва майдон бўйлаб бир хилда тузилганлигини аниқлаш учун, муҳандислик геология элементларни ажратиш учун, объект қурилиши ва ундан фойдаланиш жараёнларида грунтларнинг ҳолати ва хусусиятлари ўзгаришини башоратлаш учун амалга ошириш керак. Грунтларни текшириш системасини (намуналар олиш тартибини), уларнинг хусусиятларига, маконда ўзгаришига боғлиқ равишда, ҳамда муҳандислик геология изланишларининг мақсадидан келиб чиқиб (бино ва иншоотларнинг масъуллик даражаси, уларнинг конструктив хусусиятлари, лойиҳалаш босқичи ва б.) изланишлар дастурида тегишли ҳисобларни амалга ошириб белгилаш керак. Тоғ ковламалари ва табиий очилмалардаги грунтлардан намуналар олиш, уларни ўраш, лабораторияга етказиб бориш ва сақлаш ГОСТ 12071 стандарти талабларига асосан амалга оширилиши керак. ШНҚ 1.02.09-15 22-бет Грунтлар кўрсаткичларини лаборатория шароитларида текширишларнинг тури ва таркибини танлаш, L иловага кўра, грунтларнинг тури, изланишлар босқичи (лойиҳа босқичи), лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг харак- терига, грунтларнинг улар билан ўзаро таъсирида ўзини тутиши, ҳамда ўрганилаётган ҳудуднинг ўзлаштирилиши натижасида муҳандислик геологик шароитлари ўзгаришининг башоратини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Изланишлар дастурида тегишли равишда асосланган ҳолда, L иловада тадқиқ қилиш усуллари келтирилмаган, аммо изланишлар амалиётида грунтларнинг конкрет табиий ва техноген шароитларда ўзини қандай тутишини баҳолаш ва башорат қилиш учун ишлатилиб келган (грунтларнинг механик хусусиятларини динамик таъсир шароитида аниқлаш усуллари, сирғалувчанлик кўрсаткичларини, тиксотропияни, структуравий боғланишларнинг характерини аниқлаш усуллари ва б.) махсус тадқиқотлар бажарилиши керак. Лаборатория шароитларида ер ости ва ер усти сувларининг кимёвий таркибини, ҳамда гилли грунтларнинг кимёвий таркибини (сувда сиздириб олинган қисмининг) текширишлар, уларнинг бетон ва пўлат конструкцияларга тажовузкорлигини, кабелларнинг қўрғошин ва алюмин қопламаларига бўлажак коррозион фаоллигини аниқлаш, ер ости сувларининг физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар (карст, кимёвий суффозия ва б.) ривожланишига таъсирини баҳолаш, ҳамда ер ости сувларининг ифлосланиш чегараларини, ва ифлосланиш манбаларини аниқлаш мақсадида амалга оширилиши керак. Ер ости сувларидан намуналар олиш, уларни тегишли равишда идиш- ларга жойлаштириш, лабораторияга етказиб бориш ва сақлаш ГОСТ 4979 стандарти талабларига асосан амалга оширилиши керак. Сувларнинг кимёвий таркибини баҳолашни стандарт анализ усулида амалга ошириш тавсия қилинади. Сувли горизонтнинг, сув ўтказгичнинг ёки сув ҳавзасининг тўлиқроқ гидрокимёвий характеристикасини олиш, сувларнинг ифлосланиш характери ва даражасини аниқлаш заруратлари туғилганда сувларнинг тўлиқ ёки махсус кимёвий таҳлиллари (анализлари) амалга оширилиши керак. Бу ишлар изланишлар дастурида асосланган бўлиши керак. Сувларнинг стандарт ёки тўлиқ кимёвий таҳлиллари жараёнида, ҳамда уларнинг бетон ва пўлат конструкцияларга тажовузкорлигини, кабелларнинг қўрғошин ва алюмин қопламаларига бўлажак коррозион фаоллигини баҳолашда аниқланадиган кўрсаткичлар таркибини J иловага кўра белгилаш керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling