Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Грунтларни дала шароитида тадқиқ қилиш


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

5.8 Грунтларни дала шароитида тадқиқ қилиш грунтлар массивини 
ўрганишда қуйидаги мақсадларни кўзлаб бажарилиши керак:
геологик кесмаларни ажратиш, бўшанг ва бошқа грунтлар линза ва 
қатламларини чегаралаш учун; 
грунтларнинг физик, деформациявий ва мустаҳкамлик хусусиятларини
ва ер ости сувларининг ётиш шароитларини белгилаш ёки аниқлаш учун; 
грунтлар хусусиятларининг маконда ўзгаришини баҳолаш учун; 
қозиқ пойдеворларнинг грунтларга ботиш эҳтимолини ва қозиқ пойдевор-
ларнинг кўтариб туриш қобилиятини (ГОСТ 5686) баҳолаш учун; 
ювилма ва тўкма грунтлар физик - механик хусусиятларининг замонда 
ўзгаришини баҳолаш учун стационар кузатувларни амалга ошириш; 
сувга тўйинган грунтларнинг динамик бардошлилигини аниқлаш учун. 
Грунтларни дала шароитида тадқиқ қилиш усулларини танлашни 
ўрганилаётган грунтларнинг турига ва тадқиқ қилишдан кўзланган мақсадга 
кўра лойиҳалаш босқичи, бино ва иншоотлар масъуллик даражасини (ГОСТ 
27751), муҳандислик геологик шароитларнинг ўрганилганлиги ва мураккаб-
лигини (В илова) ҳисобга олган ҳолда G иловага кўра амалга оширилади. 
Грунтларни дала шароитида тадқиқ қилишни, қоидага кўра, бошқа 
усуллар билан (лаборатория, геофизика) биргаликда олиб бориш керак. Бундан 
мақсад грунтларнинг хусусиятларини ҳар хил усуллар билан аниқланадиган 


ШНҚ 1.02.09-15 19-бет 
бир хил номдаги (ва бошқа) хусусиятлари орасидаги боғлиқликни топиш ва 
яна ҳам ишончлироқ қийматини аниқлаш ҳисобланади. 
Грунтларнинг физик - механик хусусиятларини статик ва динамик 
зондлаш билан аниқлашни алоҳида олинган регионлардаги грунтларнинг 
маълум турлари учун аниқланган корреляция боғлиқлиги (жадваллар) асосида 
амалга ошириш керак. 
Бу корреляция боғлиқликлари зондлаш натижасида олинган параметр-
ларни тўғридан – тўғри - анъанавий йўл билан олинган кўрсаткичлар билан, 
улар мавжуд бўлмаган ҳолда эса, Н иловага кўра белгиланган тартибда 
келишилган регионал жадваллар кўрсаткичлари билан боғловчи бўлиб хизмат 
қилади. 
Изланишлар дастурида асосланган тақдирда грунтларни дала шароитида 
тадқиқ қилишнинг G иловада келтирилмаган бошқа усуллари (грунтларни 
хандақлар ёрдамида тажрибалар ўтказиб намлаш, грунтларнинг ғовакларидаги 
босимни аниқлаш ва ш.ў.) қўлланилиши мумкин. 
Юқори даражадаги масъулиятли ва ноёб бино ва иншоотларни 
лойиҳалашда, мураккаб муҳандислик геологик шароитларида изланишлар олиб 
борилганда, ҳамда бино ва иншоотлар зич жойлашган қурилиш майдонларида, 
зарурат туғилганда, математик ва физик моделлаш усулларини, шу жумладан, 
массив ва геофильтрациянинг кучланган – деформацияланган ҳолатларида ҳам, 
бажариш керак. Моделлаш ва бошқа махсус ишлар ва тадқиқотларни илмий ва 
(ёки) ихтисослашган ташкилотларни жалб қилган ҳолда амалга ошириш керак. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling