Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


 Гидрогеологик тадқиқотлар


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

5.9 Гидрогеологик тадқиқотлар.
Муҳандислик геология изланишларида гидрогеологик тадқиқотларни 
қуйидаги ҳолларда бажариш керак: 
лойиҳаланаётган объект ва геологик муҳит ўзаро таъсири доирасида ер 
ости сувлари тарқалган бўлса ёки улар шаклланиши мумкин бўлса; 
объектдан фойдаланиш жараёнида сувли горизонтларнинг ифлосланиш 
ёки заҳирасининг камайиш эҳтимоли бўлса; 
ер ости сувлари сатҳикўтарилиши башорат қилинган бўлса ёки ер ости 
сувлари грунтлар хусусиятларининг ўзгаришига, ҳамда физик-геологик ва 
муҳандислик геологик жараёнлари (карст, суффозия, сурилмалар ва б.) 
ривожланишининг фаоллашувига жиддий таъсир кўрсатса. 
Грунтларнинг 
ва 
сувли 
горизонтларнинг 
гидрогеологик
кўрсаткичларини аниқлаш усулларини улардан фойдаланиш шароитидан келиб 
чиққан ҳолда, лойиҳалаш босқичларини, лойиҳаланаётган бино ва иншоот-
ларнинг характери ва масъуллик даражасини, гидрогеологик шароитларнинг
мураккаблигини ҳисобга олган ҳолда I иловага кўра белгилаш керак. 
Тажриба-фильтрация ишлари гидрогеологик параметрлар ва кўрсаткич-
ларни олиш, дренажларни, сув сатҳини пасайтирувчи системаларни, фильтра-
цияга қарши пардаларни, қурилиш хандақларига, коллекторлар, туннелларга 
сувнинг қуйилиб келишини, сув омборлари ва сув йиғгичлардан сувнинг 
сирқиб чиқиб кетишини ҳисоблаш, ҳамда гидрогеологик шароитлар ўзгариши-
нинг башоратини (I илова) тузиш учун бажарилиши керак. 


ШНҚ 1.02.09-15 20-бет 
Ўта юқори даражадаги мураккаб объектларни лойиҳалашда, изланишлар 
дастурида асосланган тақдирда, илмий ва (ёки) ихтисослашган ташкилотларни
жалб қилган ҳолда, моделлаш, ҳамда махсус гидрогеологик ишлар ва 
тадқиқотларни амалга ошириш керак, шу жумладан: 
мураккаб гидрогеологик шароитларда ер ости сувларининг сатҳи ва 
кимёвий таркиби ўзгариш қонуниятларини аниқлаш учун тажриба-эксплуата-
ция откачкалари; 
сув сатҳини пасайтириш лойиҳасини ишлаб чиқишни асослаш мақсадида 
учун тажриба-ишлаб чиқариш сув сатҳини пасайтиришлар (доимий ёки 
муваққат); 
дренаж тажриба участкаларни қуриш ва синовдан ўтказиш; 
ер ости сувларининг сув ва туз балансини ўрганиш ва б.. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling