Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Тоғ ковламалари ва бурғқудуқларни ўтиш


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

5.5 Тоғ ковламалари ва бурғқудуқларни ўтиш қуйидаги мақсадларни 
кўзлаб бажарилиши керак:
 
ҳудуднинг геологик – литологик тузилишини, унда тарқалган грунтлар ва 
ер ости сувларини тарқалиш шароитларини аниқлаш;
геологик кесмаларни, грунтлар ва ер ости сувларининг ётиш 
шароитларини белгилаш ёки аниқлик киритиш; 
ер ости сувлари сатҳининг жойлашиш чуқурлигини аниқлаш; 
грунтлардан, уларнинг таркиби, ҳолати ва хусусиятларини аниқлаш учун 
намуналарини олиш, ер ости сувларидан, уларни лаборатория шароитида 
кимёвий таҳлил қилиш учун, намуналар олиш; 
грунтлар хусусиятларини дала шароитида ўрганиш;
геофизик тадқиқотлар ўтказиш; 
сувли 
горизонтларнинг 
ва 
аэрация 
зонасининг 
гидрогеологик 
кўрсаткичларини аниқлаш; 
стационар кузатувлар (геологик муҳитнинг локал мониторинги)ни амалга 
ошириш; 
физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар тарқалган зоналар-нинг 
чегараларини аниқлаш ва белгилаб олиш. 


ШНҚ 1.02.09-15 16-бет 
Тоғ ковламалари ва қудуқларни (шурф, дудкалар, бурғқудуқлар) 
бурғулаш, қоидага кўра, механизациялашган йўл билан амалга оширилиши 
керак. 
Шурф ва бурғқудуқларни қўлда ўтиш усули, асосан юриш (чиқиш) қийин 
бўлган ва тор жойларда (ертўлалар, бино ва иншоотлар ичида, тоғларда, тик 
қияликлар (ёнбағирлар)да, ботқоқликларда, музлаган сув ҳавзаларида ва ш.ў.), 
изланишлар дастурида асосланган тақдирда қўлланилади. 
5.6. Тоғ ковламаларини ўтиш (С илова), бурғқудуқларни бурғулаш 
усуллари ва турларини (D илова) ковламаларнинг нима мақсадда 
ўтилаётганини ва грунтларнинг турлари, ётиш шароити, таркиби, ҳолати ва 
хусусиятларини, тоғ жинсларининг қаттиқлигини, ер ости сувлари 
мавжудлигини ва геологик муҳитни ўрганиш чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда 
танлаш керак. 
Бурғқудуқлар ковланиш мақсадларига кўра қуйидаги турларга бўлинади: 
разведка бурғқудуқлари – бу бурғқудуқлар асосан муҳандис-геологик 
кесимларни аниқлаш ва лаборатория шароитларида уларнинг таркиби, ҳолати, 
физик хусусиятларини аниқлаш, ҳамда гидрогеологик маълумотлар олиш учун
ўтилади; 
техник бурғқудуқлар - бу бурғқудуқлар юқорида қайд этилганлардан 
ташқари, лаборатория шароитларида уларнинг физик –механик хусусиятларини 
аниқлаш учун структураси (тузилиши) бузилмаган грунт намуналарини 
(монолитларни) олиш учун ўтилади; 
махсус бурғқудуқлар - бу бурғқудуқлар асосан грунтларни дала 
шароитларида текшириш, гидрогеологик, геофизик тадқиқотлар ўтказиш ва 
бошқа мақсадларда ковланади. 
Изланишлар дастурида белгиланадиган бурғқудуқларни бурғулаш 
усуллари бурғулашнинг юқори даражадаги самарадорлигини, грунт қатламлари 
чегараларини белгилашдаги зарур аниқликни (фарқ 0,25-0,50 метрдан 
ошмаслиги керак), грунтларнинг турлари, ётиш шароити, таркиби, ҳолати ва 
хусусиятларини, уларнинг текстура хусусиятларини, тошқол жинсларнинг 
табиий шароитда ётишини ўрганишни таъминлаши керак. 
Юқорида келтирилган талабларга D иловада тавсия қилинган бурғулаш 
усуллари (яхлит забой йўли билан ўтиладиган зарб-канатли бурғулаш бундан 
истисно) жавоб беради. 
Шнек билан бурғулашни унинг кесим тавсифини ёзишда йўл қўйиладиган 
хатоликлар ва грунт қатламлари орасидаги контакт (чегара)ларни аниқлашдаи 
катта хатоликлар (0,5-0,75м ва ундан катта) бўлгани сабабли изланишлар 
дастурида асосланиши керак. 
Шахта ва штольняларни юқори даражадаги масъулиятли ва ноёб бино ва 
иншоотларни лойиҳасини асослашда, ҳамда ер ости тоғ ковламаларида 
жойлаштирила-диган халқ хўжалиги объектларида (СН 484), изланишлар 
дастурида асосланган тақдирда, ўтиш тавсия қилинади. Шахта ва штольняларда 
тоғ жинсларининг ётиш шароити, сув билан тўйинганлик даражаси, уларнинг 
температура ҳолатлари, сақланганлик даражаси, геологик структуралар 


ШНҚ 1.02.09-15 17-бет 
(тузилмалар) ва узилмаларнинг характерини ўрганиш, ҳамда намуналар олиш,
тоғ жинсларининг хусусиятларини ўрганиш ва бошқа махсус ишларни бажариш 
керак. 
Қоятош бўлмаган тоғ жинсларида разведка ва техник бурғқудуқларнинг 
бошланғич ва тугалланиш диаметрларини танлаш уларнинг ковланиш
мақсадига, чуқурлигига, улар ёрдамида очилган грунтларнинг характери ва 
ҳолатига боғлиқ равишда 5.1 жадвалга асосан амалга оширилиши керак. 
5.1 жадвал 
Бурғқудуқ
Бурғқудуқнинг бошланғич диаметри, мм,
Бурғқудуқнинг тугал 
диаметри, мм 
Чуқурлиги 10 
метргача бўлганда 
Чуқурлиги 10дан 
30метргача бўлганда 
Разведкали 
127 гача 
168 гача 
89 гача 
Техник 
168 гача 
219 гача 
127 гача 
Э с л а т м а л а : 1. Чуқурлиги 30 метрдан ортиқ бўлган разведка ва техник 
бурғқудуқларнинг бошланғич диаметрлари, ҳамда махсус бурғқудуқларнинг бошланғич ва 
тугал диаметрлари изланишлар дастурида белгиланади. 
2. Харсангтошли ва йирик шағал тош қўшилмалари бўлган йирик бўлакли, қумли ва 
чангли грунтларда қудуқлар ковлаганда, ҳамда буюртмачи топшириғига кўра тупроқ 
ишларини 
гидромеханизация 
усули 
билан 
амалга 
оширишни 
асослаш 
учун 
бурғқудуқларнинг бошланғич ва тугалланиш диаметрларини кўпайтириш (катталаштириш) 
мумкин. 
Ишлар 
тугаллангандан 
сўнг 
барча 
тоғ 
ковламалари 
ўрни 
рекультивцияланиши, ковламалар кўмилиши (йўқ қилиниши) - шурф ва 
дудкалар гилли грунт билан шиббалаб тўлдирилиши, бурғқудуқлар гил ёки 
цемент-қумли аралашма билан, табиий муҳит ифлосланишининг ва физик-
геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар фаоллашишининг олдини олиш 
учун, тампонаж қилиниши керак.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling