Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

5.7 Геофизик тадқиқотлар, қоидага кўра, муҳандислик геология 
изланишлари 
даврида 
изланишларнинг 
барча 
босқичларида, 
бошқа 
муҳандислик геология ишлари билан биргаликда қуйидаги мақсадларда
бажарилиши керак: 
тўртламчи (ва ундан қадимги) давр ётқизиқларининг таркиби ва 
қалинлигини аниқлаш учун; 
тоғ жинслари массивининг литологик тузилишини, тектоник узилмалар-
ни ва серёриқ (кучли дарзланган) ва серсув зоналарни ажратиб кўрсатиш; 
ер ости сувлари сатҳининг, сув ўтказмайдиган қатламнинг тарқалиш 
чуқурлигини, ер ости сувлари оқимларининг ҳаракат йўналишини, грунтлар ва 
сувли горизонтларнинг гидрогеологик параметрларини аниқлаш; 
массивдаги грунтларнинг таркиби, ҳолати ва хусусиятларини ва уларнинг 
ўзгаришини аниқлаш;
майдонда тарқалган физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар 
ва уларнинг ўзгаришини аниқлаш ва ўрганиш; 
хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар монито-
рингини олиб бориш; 


ШНҚ 1.02.09-15 18-бет 
ҳудудни сейсмик микрорайонлаштириш. 
Геофизик тадқиқотларнинг усулларини (асосий ва ёрдамчи) танлаш ва 
уларни комплекслаштиришни Е иловага кўра ечилажак вазифалар ва конкрет 
муҳандислик геологик шароитларга боғлиқ ҳолда танлаб олинади. 
Геофизик усулларни ҳар хил турдаги геологик объектларни, уларнинг 
геофизик характеристикалари бир биридан тубдан фарқ қилган ҳолларда 
ўрганишда фойдаланилса юқори самара беради. 
Геофизик тадқиқотларнинг ҳажми (геофизик профиллар ва нуқталарнинг 
сони ва жойлашиш системаси) ечилажак вазифалар ва муҳандис-лик геологик 
шароитларнинг мураккаблигини (В илова) ҳисобга олган ҳолда, Ғ иловага кўра 
аниқланиши керак.
Геофизик 
тадқиқотлар 
натижалари 
интерпретациясининг
ишончлилигини ва аниқлилигини таъминлаш учун таянч участкаларда 
параметрик ўлчов ишлари олиб борилади. Бу участкаларда геологик муҳитни 
ўрганиш бошқа ишлар комплекси ёрдамида олиб борилади.
Бино ва иншоотлар пойдеворлари остидаги грунтлар ҳолатини, ҳамда 
улар ҳолати ўзгаришининг локал мониторингини олиб бориш учун геофизик 
тадқиқотлар усуллари (Ғ илова) билан биргаликда, қурилиш бўлган ерларда 
мавжуд бўлган ва бошқа геофизик тадқиқотлар олиб боришни қийинлаш-
тирувчи электр ва механик шовқинлардан озод бўлган газ-эманация усул-
ларидан фойдаланиш мумкин. Радиоактив ва газ эманацияларининг замон –
маконда боғлиқлигига асосланган газ-эманация усулларини бино ва 
иншоотлар пойдеворлари остидаги грунтларни, уларнинг физик-механик 
хусусиятлари ўзгаришини баҳолаш учун, бурғқудуқлараро сейсмоакустик 
текшириш билан комплекслаштириш тавсия қилинади. 

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling