Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
Маршрут кузатувларини ўрганилаётган ҳудуд муҳандислик геологик
шароитларининг асосий ҳолатларини (айрим омилларнинг) аниқлаш ва ўрганиш учун ҳам рекогносцировка текширувлари, ҳам муҳандислик геология съёмкасини бажариш жараёнларида амалга ошириш керак. Маршрут кузатувларини илгариги йилларда бажарилган изланишларнинг материалларини йиғиш ва қайта ишлаш натижаларини кўрсатувчи, мўлжал- ланаётган муҳандислик геология съёмкаси масштабидан кичик бўлмаган масштабдаги топография планлари ва хариталаридан (схематик муҳандислик геологик ва бошқа хариталар) фойдаланган ҳолда бажарилиши керак. Маршрут кузатувлари давомида кузатиладиган объектларни характер- ловчи айрим нуқталарни ва умуман маршрут йўлини кузатиб ва тасвирлаб бориш керак. Бундай нуқталарга грунтларнинг табиий очилмалари ва карьерлар, хандақлар, ҳар хил чуқурликлар кўринишидаги сунъий очилмалар, табиий булоқлар ва қудуқлар, геоморфологик элементлар ва уларни мураккаблаштирувчи рельефнинг шакллари, физик-геологик жараёнлар оқибатида ҳосил бўлган кўринишлар, шикастланган бино ва иншоотлар ва бошқалар киради. Шу билан бирга грунтлар ва ер ости сувларидан уларнинг лаборатория таҳлили учун намуналарини олиш, маҳаллий аҳолидан хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнларнинг бўлганлигини, фавқулодда ҳолатлар содир бўлгани, бино ва иншоотлар деформацияси ва б. тўғрисида маълумотлар олиш, комплекс ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган муҳим участкаларнинг дастлабки жойлашиш ўринларини, ҳамда дастлабки аэро- ва космик- дешифровка натижаларига аниқлик киритиш ишлари бажарилиши керак. Ҳудуднинг ўзлаштирилиши мураккаб ва ноқулай бўлган участкаларига (хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнларнинг, бўшанг ва бошқа ўзига хос хусусиятли грунтлар мавжудлиги, ер ости сувлари ер юзига яқин жойлашганлиги, грунтлар литологик таркибининг хилма-хиллиги, рельефнинг ўйдим-чуқурлиги ва ш.ў.) алоҳида эътибор қаратилиши зарур. Маршрутлар йўналишини асосан геоморфологик элементлар ва геологик тузилмалар чегараларига, тектоник узилмалар йўналишига кўндаланг равишда, ҳамда эрозия ва гидрография тармоқлари элементлари, чизғий иншоотлар ШНҚ 1.02.09-15 15-бет трассалари ва физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар йўналиш- лари бўйлаб белгиланади. Маршрутлар йўналишини Ерни масофадан туриб зондлаш маълумот- ларининг дешифровкаси ва аэровизуал кузатувлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда белгилаш керак. Изланишлар комплекс равишда амалга оширилганда ҳудуднинг маршрут кузатувлари таркибида ҳам муҳандислик геология ҳам муҳандислик экология кузатувлари амалга оширилиши керак. Маршрутлар сонини, йўл-йўлакай бажариладиган ишлар таркиби ва ҳажмини изланишларнинг муфассаллигига, уларнинг моҳияти ва ўрганилаётган ҳудуд муҳандислик геологик шароитларининг мураккаблигига боғлиқ равишда белгилаш керак. Қурилиш билан банд (ўзлаштирилган) ҳудудда маршрут кузатувлари амалга оширилганда қўшимча равишда геологик муҳитнинг ўзгаришига олиб келувчи ёки унинг оқибати сифатида баҳоланадиган, ҳудуд планировакаси дефектларини, ботқоқланишни, ер ости сувлари кўтарилишини, ер юзаси чўккан жойларни, газонлар ва дарахт экилган жойларнинг ҳаддан зиёд суғорилганлиги ва бошқа омилларни кўрсатиб бериш керак. Маршрут кузатувлари натижасида муфассал изланиш ва тадқиқотларни амалга ошириш, таянч геологик ва гидрогеологик кесмалар тузиш, грунтлар асосий литогенетик типларининг таркиби, ҳолати ва хусусиятларининг тавсифини, сувли горизонтларнинг гидрогеологик параметрларини ва ш.ў. аниқлаш учун кузатиладиган объектларни характерловчи айрим нуқталар жойлашган жойларни белгилаб олиш керак. Белгилаб олинган нуқталарда тоғ ковламаларини ўтиш ишлари комплек- си, геофизик, дала ва лаборатория тадқиқотларини бажариш, ҳамда (зарурат туғилганда) стационар кузатувлар олиб бориш кўзда тутилиши керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling