ШНҚ 1.02.09-15 10-бет
-тоғ ковламаларини ўтиш;
геофизик тадқиқотлар;
сейсмик тадқиқотлар;
сейсмик микрорайонлаштириш;
грунтларни дала шароитида ўрганиш;
гидрогеологик тадқиқотлар;
стационар (доимий) кузатувлар (геологик муҳитнинг локал мониторинги);
грунтлар, ер усти ва ер ости сувларини
лаборатория шароитларида
ўрганиш;
мавжуд бино ва иншоотлар пойдевори заминидаги грунтларни ўрганиш;
табиий ва техноген жараёнларнинг хавфини ва уларни инобатга олмасдан
таваккал қилиш оқибатини баҳолаш;
муҳандислик геологик шароитлар ўзгаришини башоратлаш;
геоэкологик тадқиқотлар;
материалларни хонаки шароитда қайта ишлаб техник ҳисобот (хулоса)
тузиш.
Қурилиш мўлжалланган ҳудуд (район, майдонча, участка,трасса)
муҳандислик геологик шароитларининг ҳозирги замон ҳолатини
комплекс
ўрганиш учун муҳандислик геологик съёмкани амалга оширишни кўзда тутиш
керак. Съёмка бу шароитларнинг ҳудуддан фойдаланиш жараёнида ўзгариш
эҳтимолини баҳолаш ва башорат қилиш учун муҳандислик
геология
изланишлари комплексининг айрим турларини ўз ичига олиши керак. Съёмка
қандай аниқликда (масштабда) амалга оширилиши
изланишлар дастурида
асослаб берилиши керак.
5.2 Қурилиши лойиҳаланаётган районнинг муҳандис геологик ва
гидрогеологик шароитлари тўғрисидаги материалларни йиғиш, таҳлил
Do'stlaringiz bilan baham: