Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
ТЕГИШЛИ ТАЪРИФЛАРИ КЕЛТИРИЛГАН АТАМАЛАР
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР
3. ТЕГИШЛИ ТАЪРИФЛАРИ КЕЛТИРИЛГАН АТАМАЛАР
Мазкур шаҳарсозлик нормаларида ГОСТ 1.1-2002 Межгосударственная система стандартизации. “Термины и определения” талабларига кўра А иловада келтирилган атамалар ишлатилган. 4. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР 4.1 Қурилиш учун муҳандислик геология изланишлари (бу ерда “қурилиш” тушунчаси ўзида янги қурилиш, корхоналар, бино ва иншоотларни ШНҚ 1.02.09-15 6-бет лойиҳалаш ва қуриш, амалдаги корхона, бино ва иншоотларни кенгайтириш, қайта қуриш ва техник қайта жиҳозлаш ишларини мужассамлаштирган) ҳудуд (район, майдонча, участка, трасса) қурилишининг муҳандислик геологик шароитларини комплекс ўрганиш ва асосли лойиҳа ечимларини қабул қилиш учун етарли маълумотларни олиш мақсадида, бу шароитларнинг лойиҳаланаётган объект билан ўзаро таъсири натижасида ўзгариш эҳтимолини башоратлашни таъминлаши керак. Қурилиш учун муҳандислик геология изланишлари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда, мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига кўра бажарилиши лозим. Қурилиш учун муҳандислик геология изланишларини мураккаб шароитларда бажарилганда - физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар тарқалган ҳудудларда (карст, гравитацион (ёнбағир) жараёнлар, сейсмиклик, ер ости сувлари кўтарилиши ва б.), ўзига хос хусусиятли грунтлар тарқалган ҳудудларда (чўкувчан, кўпчувчан, шўрланган ва б.) ва ўзига хос шароитга эга бўлган районларда (халқ хўжалиги объектларини жойлаштириш кўзда тутилган тоғ ковламалар, денгизларнинг шелф зоналари ва б.) мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига қўшимча равишда муҳандислик геология изланишларини шундай шароитларда амалга ошириш қоидаларини белгиловчи низомлар, ҳамда идоравий норматив ҳужжатлар талаблари ҳисобга олиниши керак. 4.2 Муҳандислик-геология изланишлари лойиҳаланаётган район (майдонча, участка, трасса) муҳандислик - геологик шароитининг комплекс ўрганилишини таъминлаши зарур. Комплекс ўрганилиш таркбиига ҳудуднинг рельефини, геологик тузилишини, геоморфологик ва гидрогеологик шароитини, грунтлар таркиби, ҳолати ва хусусиятларини, геологик ва муҳандислик геологик жарёнларни, ўзлаштирилган (қурилиш олиб борилган) ҳудудларнинг ўзгаришларини ўрганишлар киради. Геологик муҳитдан рационал фойдаланиш ва муҳофаза қилишни ҳисобга олган ҳолда объектларни лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш учун етарли ва зарур маълумотларни олиш мақсадида, лойиҳаланаётган объектлар билан геологик муҳитнинг ўзаро таъсир доирасида муҳандислик геологик шароитлар ўзгариш эҳтимоллигини башорат қилишни таъминлаш ҳам муҳан- дислик геологик шароитни комплекс ўрганиш доирасига кириши керак. 4.3 Қурилиш учун муҳандислик геология изланишлари белгиланган тартибда тегишли рухсатнома (лицензия ёки лицензия шартномаси) олган юридик шахслар томонидан бажарилиши лозим. 4.4 Муҳандислик геология изланишлари маълумотларини Ўзбекистон Республикаси муҳандислик-техник изланишлари электрон геофонди тўғрисидаги Низомга асосан, Республика муҳандислик-техник изланишлари электрон геофондида шакллантириш, улардан фойдаланиш тартиби ва тасарруф қилишни Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси қурилишда муҳандислик изланишлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа ва илмий -текшириш давлат институти давлат унитар корхонасига ўз ваколатини бериш орқали амалга оширади. ШНҚ 1.02.09-15 7-бет 4.5 Буюртмачи томонидан тузиладиган муҳандислик изланишлари учун техник топшириқ таркибида изланишларни амалга ошириш ва ташкиллаш- тириш, изланишлар дастурини ва ҳисобот материалларини тузиш учун зарур ва етарли бўлган қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: муҳандислик изланишларини амалга ошириш учун асос; объектнинг номи; лойиҳа ташкилоти – бош лойиҳачининг номи; қурилиш тури (янги қурилиш, реконструкция, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш, консервация, тугатиш); ишларнинг босқичлари, лойиҳалаш ва қурилиш муддатлари хақида маълумотлар; лойиҳаланадиган ва реконструкция қилинадиган корхоналарнинг тавсифи (объектларнинг геотехник категориялари), бино ва иншоотларнинг ГОСТ 27751 талабларига кўра масъулият даражаси; қуриладиган объектларнинг атроф-муҳитга таъсири (бу таъсирларнинг замон ва маконда чегаралари кўрсатилган ҳолда) эҳтимолининг ва муҳит-нинг объектга таъсирининг тавсифлари; табиатдан рационал фойдаланиш ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича, лойиҳаланаётган бино ва иншоотларнинг барқарорлигини ва аҳоли ҳаётига хавфсиз шарт-шароитни таъминлаш чора- тадбирларини асослаш учун зарур бўлган бошланғич маълумотлар; МСН 2.03.02 ва СНиП 2.06.15 талаблари асосида лойиҳаланаётган объектлар, ҳудудлар, бино ва иншоотларнинг муҳандислик муҳофазаси бўйича кўрилган чора- тадбирлар тўғрисида маълумотлар; муҳандислик геология изланишларининг мақсади ва турлари; муҳандислик изланишлари, бажарилишига бўлган талаблар келтирилган норматив ҳужжатлар, шу жумладан идоравий нормаларнинг, рўйхати; қурилиш майдончаси (майдонлари) ва (ёки) трасса (трассалар) жойлашган жой ва уларнинг чегаралари тўғрисидаги маълумотлар; илгари бажарилган муҳандислик изланишлари ва тадқиқотлар тўғрисида маълумотлар, қурилиш объекти ҳудудида (майдонида, трассада) қурилиш ва объектдан фойдаланиш жараёнида кузатилган мураккаб ҳолатлар (деформация ва авария ҳолатлари); қурилиш учун муҳандислик геология изланишларини бажаришда зарур бўлган маълумотлар ва кўрсаткичларнинг таркиби, аниқлиги, хаққонийлиги ва таъминланганлигига қўйиладиган талаблар; табиий ва техноген шароитлар ўзгариши тўғрисидаги башоратларни тузиш ва уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар; муҳандислик геология изланишлари жараёнида илмий ёки тажриба тадқиқотлари бажариш зарурати тўғрисида маълумотлар; табиий ва техноген жараёнларнинг хавфлилигини ва уларни инобатга олмасдан таваккал қилишни баҳолашга қўйиладиган талаблар; буюртмачига тақдим этиладиган изланишлар маҳсулотининг таркибига, тақдим этиш муддатига, тартиби ва шаклига қўйиладиган талаблар; ШНҚ 1.02.09-15 8-бет шартнома (контракт) ҳужжатлари таркибида муҳандислик изланишлари дастурини тузиш ва уларни келишиш учун тақдим этиш тўғрисидаги талаблар; ўрганилаётган ҳудуднинг муҳандислик геология шароити ўзгаришини башорат қилиш имконини бериш учун зарур бўлган геологик муҳитга тушадиган техноген босимлар тўғрисидаги маълумотлар; буюртмачи ташкилотининг номи ва манзили, унинг масъул вакилининг фамилияси, исми – шарифи ва телефон (факс) номери, электрон почта манзили. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling