Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларининг дешифров-
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
5.3 Ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларининг дешифров-
каси ва аэровизуал кузатувларни катта майдонлардаги (узунликдаги) ҳудудларнинг муҳандислик геологик шароитларини ўрганиш ва баҳолаш, ҳамда бу шароитларнинг ўзгариш динамикасини ўрганиш зарурати туғилганда қўллаш керак. Ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларининг дешифровкаси ва аэровизуал кузатувлари, қоидага кўра, бошқа муҳандислик геология изланиш- ларидан аввал амалга оширилиши ва қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш учун бажарилиши керак: тўртламчи давр ётқизиқлари генетик типларининг тарқалиш чегараларини аниқлаш; тектоник узилмалар ва тоғ жинсларининг серёриқ зоналарини аниқлаш ва қидириб топиш; ер ости сувлари тарқалиш чегараларини, уларнинг тўйиниш, транзит ва бўшаниш зоналарини аниқлаш; физик - геологик ва муҳандислик геологик жараёнлар тарқалган ҳудудларни аниқлаш; ландшафтлар тури ва чегараларини аниқлаш; муҳандислик геологик шароитларнинг ўзгариш динамикасини кузатиш; геоморфологик элементлар чегараларини аниқлаш; ШНҚ 1.02.09-15 13-бет техноген таъсирларнинг, ҳудудни хўжалик жиҳатдан ўзлаштиришнинг, рельефни, тупроқ ва ўсимликлар қопламини ўзгартиришнинг оқибатларини аниқлаш. Дешифровка жараёнида ҳар хил аэро- ва космик съёмкаларнинг турлари- дан: Ер сунъий йўлдошлари, орбитал станциялар, бошқарилувчи космик кемалар, самолёт, вертолёт, ҳамда перспектив расмга олиш, шу жумладан, рельефнинг баланд қисмларидан туриб расмга олиш орқали амалга оширила- диган фотография, телевизион, сканерлаш, иссиқлик (инфрақизил), радиолока- ция, кўп зоналли ва б. турлардан фойдаланилади. Ерни масофадан туриб зондлаш маълумотларининг дешифровкасини илгариги йилларда бажарилган изланишларнинг материалларини йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш даврида (дастлабки дешифровка), муҳандис- лик геология съёмка ёки рекогносцировка текширувлари жараёнларида ердан туриб маршрут кузатувлар олиб борилган даврда (дастлабки дешифровка натижаларига аниқлик киритиш), изланишлар материалларини хонаки шароитда қайта ишлаб техник ҳисобот тузиш даврида, муҳандислик геология изланишларининг таркибига кирувчи бошқа ишлар натижаларидан фойдалан- ган ҳолда амалга ошириш керак. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling