Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Инвестиция мақсадини аниқлаш босқичида
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
shnk-1.02.09-09-uzb
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўзлаган мақсаднинг расмий илтимосномасини (декларациясини )
- Корхоналар, бино ва иншоотлар қурилишига инвестициялар
Инвестиция мақсадини аниқлаш босқичида муҳандислик геология
изланишлари материаллари ташқи коммуникацияларни ривожлантириш ва объектни хавфли физик-геологик ва муҳандислик геологик жараёнлардан муҳандислик муҳофазаси заруратини ҳисобга олган ҳолда, қурилиш объектлари жойлаштирилиши мўлжалланган районнинг муҳандислик геологик шароитларини баҳолашни, чизғий иншоотлар трассалари йўналишларини (магистрал қувурўтказгичлар, темир-ва автомобил йўллари ва б.) танлашни таъминлаши керак. Бу босқичда бажарилган муҳандислик геология изланишлари, мавжуд геологик, гидрогеологик ва бошқа тегишли масштабдаги хариталар ва аэрокосмик ва бошқа материаллардан фойдаланиш асосида 1:50000-1:200000 ва ундан кичик масштабдаги муҳандислик геологик хариталари тузишни (буюртмачининг техник топшириғига кўра) таъминлаши керак. Материаллар етарли бўлмаган, ҳамда уларни янгилаш зарурати туғилган тақдирда 5.4 бандга кўра рекогносцировка текширишлари бажарилиши керак. Рекогносцировка текширишлари жараёнида бажариладиган ишларнинг таркиби ва ҳажми изланишлар дастурида асосланган бўлиши керак. Инвестиция мақсадини аниқлаш босқичида бажарилган муҳандислик геология изланишлари материаллари асосида муҳандислик геологик районлаш- тириш харитаси тузилади ва инвестиция объекти жойлаштирилиши мўлжал- ланган районни танлаш тавсия қилинади. Кўзлаган мақсаднинг расмий илтимосномасини (декларациясини) ишлаб чиқиш босқичида регионларни ривожлантириш дастурлари ва схемаларида қабул қилинган ечимларни ҳисобга олган ҳолда, танлаб олинган районда, объектнинг муҳандислик муҳофазасига ва табиатни муҳофаза қилиш чора –тадбирларига кетадиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда, инвестиция киритиш имкони баҳоланади. Кўзлаган мақсаднинг расмий илтимосномасини (декларациясини) тайёрлаш учун, зарурат туғилганда, мавжуд материаллар асосида, майдоннинг муҳандислик геологик шароитларига таъсир этувчи ёндош ҳудудларни ҳам қўшиб, майдондан ташқаридаги коммуникациялар жойлашган қурилиш ҳудудининг муҳандислик геологик хариталари тузилади. ШНҚ 1.02.09-15 27-бет Кўзлаган мақсаднинг расмий илтимосномасини (декларациясини) ишлаб чиқиш босқичида бажарилган муҳандислик геология изланишлари материал- лари асосида талаб қилинган масштабдаги муҳандислик геологик харитаси ва қурилиш объекти жойлаштирилиши мўлжалланган районнинг муҳандислик геологик шароитлари тўғрисида хулоса (техник ҳисобот) тузилади. Бу хулосада объектнинг муҳандислик муҳофазаси зарурлиги, табиатдан фойдаланиш шароитлари ва табиатни муҳофаза қилиш чора – тадбирларининг зарурлиги тўғрисида маълумотлар келтирилган бўлиши керак. 6.5 Корхоналар, бино ва иншоотлар қурилишига инвестициялар Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling