Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари


 ЛОЙИҲАДАН ОЛДИНГИ ҲУЖЖАТЛАР БОСҚИЧИ УЧУН


Download 1.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/93
Sana08.03.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1254221
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   93
Bog'liq
shnk-1.02.09-09-uzb

 
6. ЛОЙИҲАДАН ОЛДИНГИ ҲУЖЖАТЛАР БОСҚИЧИ УЧУН 
БАЖАРИЛАДИГАН ҚУРИЛИШ УЧУН МУҲАНДИСЛИК ГЕОЛОГИЯ 
ИЗЛАНИШЛАРИ 
6.1 Лойиҳадан олдинги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун бажариладиган
муҳандислик геология изланишлари лойиҳаланаётган қурилиш ҳудуди (райони, 
майдончаси, трасса)нинг муҳандислик геологик шароитларини ўрганишни ва 
бу шароитларнинг қурилиш даврида ва корхоналардан, бино ва иншоотлардан 
фойдаланиш даврида ўзгаришини башорат қилишни таъминлаши керак.
Лойиҳадан олдинги ҳужжатлар ишлаб чиқиш учун бажариладиган
муҳандислик геология изланишлари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади: 
регионлар ва умуман Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари учун ҳархил 
турдаги схемалар, концепциялар ва режа-дастурлар тузишда; 
шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда; 
корхоналар, бино ва иншоотлар қурилишига инвестицияларни асослашни 
ишлаб чиқишда. 
6.2 Халқ хўжалиги соҳалари ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиш 
ва жойлаштириш бош схемаларини тузиш, ҳудудларни комплекс баҳолаш ва 
улардан фойдаланиш, қурилиш объектларини (район, пункт) жойлаштириш ва 
магистрал транспорт ва муҳандислик коммуникацияларининг йўналишлари 
бўйича принципиал ечимлар қабул қилиш, хавфли физик-геологик ва 
муҳандислик геологик жараёнлардан муҳандислик муҳофазасининг бош 


ШНҚ 1.02.09-15 25-бет 
схемаси асослари (МСН 2.03.02) мақсадида лойиҳадан олдинги ҳужжатлар 
босқичи учун бажарилган ҳудуднинг муҳандислик геология изланишлари 
материаллари, мавжуд геологик, гидрогеологик ва бошқа тегишли 
масштабдаги хариталардан фойдаланиш асосида, ҳамда Ерни масофадан туриб 
зондлаш материалларини дешифровка қилиш асосида 1:100000-1:200000 ва 
ундан кичик масштабдаги муҳандислик геологик районлаштириш хариталари 
тузишни (буюртмачининг техник топшириғига кўра) таъминлаши керак.
Дарё энергетикасидан фойдаланиш ва сув ресурсларидан фойдаланиш 
схемаларини ишлаб чиқишни асослаш учун ўрганилаётган ҳудуд муҳандислик 
геологик шароитлари тўғрисидаги материаллар (йиғилган ва рекогносцировка 
текширишлари натижасида қўшимча олинган), қоидага кўра, 1:25000-1:50000, 
створлар участкасида эса, 1:5000 дан йирик масштабдаги муҳандислик 
геологик хариталар тузиш учун етарли бўлиши керак.
Тузилаётган лойиҳадан олдинги ҳужжатлар турлари учун илгариги 
йилларда йиғилган, аэрокосмик ва бошқа материаллар етарли бўлмаган 
тақдирда, буюртмачининг техник топшириғига кўра рекогносцировка 
текширишлари ёки муҳандислик геологик съёмкалари бажарилиши керак.
6.3 Шаҳарсозлик ҳужжатлари (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
жойлаштириш бош схемаси, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини режалаш-
тириш схемаси, Қорақалпоғистон Республикаси (маъмурий вилоят) ҳудудини 
режалаштириш схемаси, қишлоқ хўжалик корхонасини режалаштириш 
лойиҳаси, шаҳар агломерациясини режалаштириш лойиҳаси, бош планнинг 
техник – иқтисодий асоси, бош план, батафсил режалаштириш лойиҳаси, 
қурилиш лойиҳаси)ни ишлаб чиқиш учун муҳандислик геология изланиш-
ларини, шаҳарсозлик ҳужжатлари масштабига мос келадиган муҳандислик 
геологик съёмкаларининг масштабларида амалга ошириш керак. ШНҚ 1.03.02 
талабларига кўра шаҳарсозлик ҳужжатларининг қуйидаги масштаблари кўзда 
тутилади: 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш бош схемаси –
1:1000 000 - 1:500 000 масштабларда; 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини режалаштириш схемаси -1:500 000 
масштабда
Қорақалпоғистон Республикаси (маъмурий вилоят) ҳудудини режалаш-
тириш схемаси -1:200 000-1:100 000 масштабларда; 
районни режалаштириш лойиҳаси -1:50 000-1:25 000 масштабларда;
қишлоқ хўжалик корхонасини режалаштириш лойиҳаси -1:25 000-
1:10 000 масштабларда; 
шаҳар агломерациясини режалаштириш лойиҳаси -1:50 000-1:25 000 
масштабларда; 
бош планнинг техник – иқтисодий асоси (икки босқичли лойиҳалашда) -
1:25 000- 1:10 000 масштабларда; 
шаҳар бош плани (икки босқичли лойиҳалашда): 500 000 дан ортиқ 
аҳолили -1:10 000 масштабда; 500 000 гача аҳолили -1:10 000 -1: 5 000 
масштабларда;


ШНҚ 1.02.09-15 26-бет 
шаҳар бош плани (бир босқичли лойиҳалашда): 20 000 дан ортиқ аҳолили 
-1:10 000 -1: 5 000 масштабларда; 20 000 гача аҳолили -1:2 000 масштабда;
муфассал режалаштириш лойиҳаси – 1:2000-1:1000 масштабларда; 
икки босқичли лойиҳалашда қурилиш лойиҳаси – 1:1000-1:500 
масштабларда; 
бир босқичли лойиҳалашда –1: 500 масштабда. 
6.4 Қурилиш объектининг лойиҳадан олдинги ҳужжатлари уч босқичда 
амалга оширилади: 
инвестиция мақсадини аниқлаш; 
кўзлаган мақсаднинг расмий илтимосномасини (декларациясини) ишлаб 
чиқиш; 
қурилиш объектига инвестициялар киритишни асослашни ишлаб чиқиш.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling